Проф. Каримов А. С


Download 0.65 Mb.
bet1/11
Sana11.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1190119
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KNIG0A ----2


II БОБ. ЭЛЕКТР ЗАНЖИРЛАР НАЗАРИЯСИГА ОИД ТУШУНЧА ВА ŠОНУНИЯТЛАР


2.1. Электр занжир ва унинг таркибидаги элементлар

Китобнинг олдинги бобида кœрсатилдики, ќар šандай электромагнит ќодиса фазонинг бирор šисмида ќамда электр ва магнит жараёнларининг чамбарчас боланган ќолатида кузатилади. Шу сабабли электр (ёки магнит) ќодисаси энергия œзгартириши (алмашинуви) жараёни билан боланган б¢либ, бирор берк контур (траектория, ихтиёрий чизиšли йœл) бœйлаб кузатилади. Масалан, магнит майдони (ёки унинг куч чизиšлари) маълум бир мураккаб берк чизиš билан чекланган бœлиб, œз йœлида ќар хил магнит хусусиятига эга бœлган мухит ва элементларни кесиб œтади. Œз навбатида магнит майдони бирор (ёки бир неча) манбалар туфайли ќосил бœлган бœлади. Мазкур майдоннинг ушбу ќолатда ушлаб турган барча манба, мухит ва элементлар м а г н и т з а н ж и р и н и ташкил этади.


Шунга œхшаш электр ќодисалари ќам электр зарядлар (ёки токлар) ќосил šиладиган манбаларидан бошлаб, ќар хил электр хусусиятига эга бœлган муќит ва элементлар туфайли аён бœлади. Электр зарядлари ќаракати натижасида вужудга келган токлар бир неча (ёки бирор) берк контурлардан иборат бœлган э л е к т р з а н ж и р орšали оšади.
Айтилган тушунчалар асосида šуйидаги иккита муќим таърифий хулосага œтиш мумкин:
1. Магнит юритувчи куч ва магнит оšими каби тушунчалар ёрдамида ифодаланадиган, ќамда магнит жисмлардан ташкил топган ќар šандай šурилмалар тœплами м а г н и т з а н ж и р и деб аталади.
2. Электромагнит жараёнлари электр юритувчи куч, ток ва кучланиш каби тушунчалар ёрдамида ифодаланадиган ќамда ток œтиш йœлларини таъминловчи ќар šандай šурилма ва воситалар тœплами э л е к т р з а н ж и р и деб аталади.
Аммо электр занжирга доир тœла-тœкис маълумотга эга бœлмасдан туриб, унинг хусусиятларини œрганиб бœлмайди. Ундан ташšари электр занжирлардаги электромагнит жараёнлари электромеханика назарияси учун фундаментал тушунча ва šоидалар манбаидир.
Электромагнит энергия манбалари, электромагнит энергиясини œзгартирувчи ва узатувчи šурилмалар шу энергияни šабул (истеъмол) šилувчи объектлари электр занжирларнинг асосий элементлари ќисобланади.
Иссиšлик, кимёвий, ядровий, механик, дарё сувлари ва šуёш энергияларини электромагнит энергиясига айлантириб берувчи генераторлар э л е к т р о м а г н и т э н е р г и я м а н б а л а р и сифатида хизмат šилади (лотинча: “generator” - ишлаб чиšарувчи).
Масалан, иссиšлик энергиясидан фойдаланганда, даставвал сув иситилиб буга айлантирилади, бу эса бу турбинасини катта тезликда айлантиради. Ундан олинган механик энергия эса электр генератори орšали электр энергиясига айланади. Бундай электр генератори турбогенератор деб аталади. Ядровий ва šуёш энергиялари ќам асосан сув буи воситасида турбогенераторлар орšали электр энергиясига айланади. Шуни ќам айтиб œтиш керакки, дунё миšёсида ишлаб чиšариладиган барча электр энергиянинг 85% дан зиёди иссиšлик энергиясидан олинади.
Кимёвий электр манбаларига ќар хил галъваник, яъни кимёвий реакциялар ќисобига ток ќосил šилувчи элементлар киради. Бу šаторга электр энергиясини ваšтинча жамариб šœювчи электр а к к у м у л я т о р л а р и ќам киради.
Умуман олганда механик энергияни сув турбиналари, шамол парраклари, кучли денгиз тœлšинлари ва шу каби кучлар ќисобига олиш мумкин. ар бир ќолда ќам механик энергия барибир электр энергиясига айланади.
Электр токини узатувчи линияларни, электр тармоšлар ва улагич-узгичлар электромагнит ёки соддароš šилиб айтганда, электр энергиясини у з а т у в ч и э л е м е н т л а р (šурилмалар) деб аталади. Э л е к т р э н е р г и я с и н и œ з г а р т и р и ш д а эса ќар хил трансформатор, инвертор, ток тœрилагич, частота œзгартиргич ва шу каби аппарат ва асбоблар šатнашади. Булар ичида масалан, энг кœп тарšалган трансформаторлар ёрдамида œзгарувчи ток ва кучланишларнинг амплитудаларини ихтиёрий миšёсда œзгартириш мумкин. Ярим œтказгичли тœрилагич œзгарувчан токни œзгармас токка айлантирса, инвертор шунга тескари вазифани бажаради ва ќ.к.
Ва ниќоят электр энергиясини и с т е ъ м о л š и -
л у в ч и элементларга œтадиган бœлсак, биринчи навбатда металл симлардан ясалган актив šаршиликларни олишимиз керак. Бу šаршиликларда (ёки резисторларда) электр энергияси иссиšлик энергиясига айланади: электр лампалари, электр печлар (œчоšлар), электр дазмоллари ва сув šайнатгичлари бунга яššол мисол бœла олади. Электр истеъмолчиларидан яна бири электр юритгичлар (моторлар, двигателлар)дир. Улар электр энергиясини механик энергияга айлантиради. Электр энергияси истеъмолчилар ёрдамида энергиянинг яна бошšа турларига (радио орšали - товуш энергиясига, аккумуляторда - кимёвий энергияга ва ќ.к.) айланиши мумкин. Умуман олганда электр занжир элементлари кœп функционал (яъни кœп вазифа бажарадиган) бœлгани сабабли улар зиммасига турли талаблар (энергияни аниš миšдорда œзгартириш (ёки узатиш), уни сифатини саšлаш, юšори фойдали иш коэффициентига ва давомли иш бажариш šобилиятига эга бœлиш, ишончлилик гарови ва ќ.к.) šœйилган бœлади. ар šандай мураккаб электр занжир, œз таркибидаги элементлар сони ва уланиш шаклидан šатъи назар, асосан икки туркумга бœлинган бœлади. Агар занжир (ёки унинг бирор šисми) œз таркибига э.ю.к. ёки ток манбаларини олган бœлса, бундай занжир (ёки унинг šисми) а к т и в ќисобланади. Агарда уларнинг таркибида электр манбалари бœлмаса, (ёки бœла туриб, бир-бирига šарама-šарши ва тенг таъсирли бœлса), занжир (ёки унинг šисми) п а с с и в ќисобланади.

2.1-расмдаги занжир актив ва пассив šисмлардан иборат. Улар тегишлича А ва П ќарфлар билан белгиланган.


Агар занжирни “1-2“ чизиš ёрдамида иккига ажратсак, иккита мустаšил - актив ва пассив занжирлар чиšади.
Бундай занжирларни а к т и в в а п а с с и в и к к и š у т б л и к л а р деб ќам айтамиз.
Кœриниб турибдики, šутблар (ёки ташšи занжирга уланувчи симлар) ихтиёрий бœлиши мумкин. Масалан, 2.2-расмда актив учšутблик билан пассив бешšутблик ягона мураккаб занжир ташкил šилганлар.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling