Программа по подготовке кадров, духовность, интеллек- туально развитое поколение
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 2.77 Mb. Pdf ko'rish
|
faol-fu-arolik-pozitsiyasiga-ega-b-lgan-yosh-avlodni-tarbiyalashda-u-u-iy-tarbiyaning-rni
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 3
Талаба-ёшларда ҳуқуқий маданиятни яна- да юксалтириш учун таълим муассасала- рида ҳуқуқий таълим ва тарбиянинг ўрни жуда муҳимдир. Шуни унутмаслик керакки, ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий таълимдан ёки фақат ҳуқуқшуносликни ўқитишдангина иборат эмас. Таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбия тизи- ми ва шакли талаба-ёшларнинг ҳуқуқий тар- биясига ҳар томонлама ёндашишдан келиб чиқади. Худди шу ерда ҳуқуқий тарбияга эле- ментар ёндашишдан воз кечиш зарурлиги- ни айтиб ўтишимиз зарур. Ҳаётимизда учраб турган ҳуқуқий воқеа-ҳодисаларга ёшларнинг ўзи жалб этилса, ёшларда фаол фуқаролик позиция си шаклланади. Масалан, қонун ҳуж- жатлари лойиҳаларини муҳокама қилиш, олий таълим муассасаларида ўз ҳуқуқ ва мажбури- ятларини тўлиқ билиш, уларга амал қилиш, сайлов ишларини олиб бориш каби тадбирлар уларда қонунга бўлган ҳурматни тарбиялашда ёрдам беради. Олий таълим муассасаларида ҳуқуқий таъ- лим ва тарбия самарасини маълум маънода қуйидагилар белгилайди: – биринчидан, ўқув жараёнига комплекс ёндашиш; – иккинчидан, ижтимоий фанлар асосла- рини ўрганишда аниқ билимларни моҳирлик билан ажрата билиш; – учинчидан, олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни режалашти- ришда ҳуқуқий тарбияга қаратилган тадбир- ларнинг таъсирчан усулларни аниқлаб олиш; – тўртинчидан, талабалар турар жойла- ридаги маънавият хоналарини ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қиладиган газета ва журналлар билан таъмин- лаш; – бешинчидан, ҳозирги кунда ёшларни ав- вало илмий дунёқараш, онглилик, юксак ахлоқ, ватанпарварлик ва миллий қадрият руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг онги, ахлоқий қарашлари ва хатти-ҳаракатларини шакллан- тиришга бошқа омилларнинг биргаликда таъ- сир этишини таьминлаш муҳимдир. Ҳуқуқий тарбияга комплекс ёндашишни тўғри тушуниш учун унинг умумий ва махсус томонларини тўғри ва аниқ асослаб олмоқ ке- рак. Бунда: – ҳуқуқий тарбиянинг ижтимоий аҳамияти; – ҳуқуқий тарбияга комплекс ёндашишни таъминловчи қоидалар; Download 2.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling