Prokuraturasi


Download 49.12 Kb.
Sana18.10.2023
Hajmi49.12 Kb.
#1708145
Bog'liq
5-109975-23 Ахборот (1)



O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI
PROKURATURASI
FARG‘ONA VILOYАTI
ТОШЛОҚ TUMAN
PROKURATURASI
151500, Toshloq тумани, N.Qurbonov ko’chasi, 23-uy.





2023 йил 10 октябрь
№10.3/5-109975-23


А Х Б О Р О Т

Топшириқ ижроси юзасидан





Туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сонли Қарори ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси ижроси ўрганилди.
Бунда асосий экспорт ва экспорт олди молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмларини самарали татбиқ этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш самарали ўрганилиб, ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш белгилнган.
Экспорт прогноз параметрлари ижросини таъминлаш бўйича 2023 йил учун туманда 132 744,9 минг АҚШ доллар. Шундан, саноат маҳсулотлари 122 232,5 минг АҚШ доллар., қишлоқ хўжалик махсулотлари 10 512,4 минг АҚШ доллар. экспорт прогнозлари бажариш белгиланган.
Январ-октябр ойлари учун туманга белгиланган режа 84 818,1 минг АҚШ доллар, амалда 2023 йил 11-октябр ҳолатига 42 568,1 минг АҚШ доллар. Шундан, саноат маҳсулотлари экспорти 32 774,8 минг АҚШ доллар, қишлоқ хўжалик махсулотлари 9 793,3 минг АҚШ доллар экспорт амалга оширилди. Режага нисбатан 50,2% га бажарилган.
Ҳисобот даврида туман экспортёрлари томонидан 29 дан ортиқ хорижий давлатларга 50 турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.
Шунингдек, асосий йирик хамкорлар Хитой давлатига
12,8 млн.доллар, Россия Федерациясига 11,3 млн. АҚШ долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилган.
Саноат маҳсулотлари экспортида - тумандаги “Posco International textile” МЧЖ ХК ва “Expo kollor prin teks'' МЧЖ корхоналари саноат экспорт режасининг қарийб 94% ни ташкил этади.
Европа давлатларига махсулотларни етказиб бериш учун логистика масаласидаги муаммолар ва унинг ортидан етказиб бериш ҳаражатларининг сезиларли даражада ортгани, дунё бозоридаги нарх-наволарнинг тебраниши (волотиллиги) хамда калава ипга бўлган талабнинг пасайганлиги ортидан, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг таннархидан арзонлашиб кетгани сабабли бир қанча экспорт шартномалари бекор қилиниши ҳолатлари кузатилган. Хорижий хамкорлар томонидан таклиф этилаётган нархлар махсулотни ишлаб чиқариш таннархидан 1,0 гача пастлиги сабабли экспорт қилиш чекланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида - жорий йил жахон бозоридаги нобарқарорлик сабабли, бу даврда асосий экспортбоп маҳсулот ҳисобланган гилос ва музлатгичларда сақланган маҳсулотлар экспортга ортишда бир қатор муаммолар юзага келмоқда.
Масалан, SWIFT тўлов тизими ва махсулотларга бўлган талаблар камайган Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилоятларида мавсумдаги асосий экспортбоп маҳсулотларни экспортга чиқариш базавий нарҳларининг Фарғона вилоятидаги нарҳлардан паст бўлиши натижасида, маҳсулотларни вилоятимиздан яширин йўллар билан ташқарига чиқиб кетиш холатлари кузатилган.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида 1 та экспортёр корхона “Axshak Fayzli Baraka Non” МЧЖ экспорт фаолияти тўхтатилганлиги сабабли, корхона экспорт фаолиятини қайта тиклаш юзасидан амалий ишлар олиб борилиши натижасида, ҳозирда мазкур тадбиркор томонидан 27,3 минг АҚШ доллар. қишлоқ хўжалик махсулотлари экспортга чиқарилган.
Экспорт прогноз параметрлари ижросини таъминлаш бўйича имкониятлар мавжуд.
Саноат маҳсулотлари экспортида – Тумандаги “Posco International textile” МЧЖ ХК томонидан йил якунига қадар 15,0 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтириш юзасидан ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилган.
Корхона томонидан ҳозирда Ёзёвон туманида Пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилиб, қиймати 45,0 млн.доллар бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида корхонада арзон хом-ашё базасини яратиш имконияти яратилиб, сифатли ва рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, тумандаги “POSCO INTERNATIONAL TEXTILE МЧЖ ХК” МЧЖ томонидан йил якунига қадар 15,0 млн. АҚШ доллар., "EXPO KOLLOR PRIN TEKS" МЧЖ томонидан 1,1 млн. АҚШ доллар., “SMSHD TEX” МЧЖ томонидан 0,4 млн. АҚШ доллар., “BILOL INVEST PLAST” МЧЖ томонидан 0,2 млн. АҚШ доллар., “EVE SHOES” МЧЖ томонидан 0,2 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари экспортини амалга оширилишини таъминлаш ва чора-тадбирлар амалга ошириш орқали, 2023 йилда туманга белгиланган жами 132,744 млн. АҚШ доллар, шундан 122,232 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари, 10,512 млн. АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) экспорт прогноз параметрлари тўлиқ таъминланади.
Топшириқ ва кўрсатмалар туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, амалга оширилган ишлар ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари ҳақида белгиланган муддатларда ахборот берилиши таъминланади.
Download 49.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling