1 2 ... қайғу, ажабланиш, қувонч, ғазаб, қўрқув. Логопед кичик (ундов) сўзларни айтади ва сен логопеднинг сўзни қандай овоз билан айтганлиги ҳақида ўйлайсан ва тегишли одамни кўрсатасан" 1. Ооҳ! – қувонч, ҳавас. 2. Эҳ! - қайғу, афсус. Овознинг эмоционал хусусиятлари баҳоланади. Овоз тусидаги ўзгаришлар эмоционал нутқнинг айрим турларига хос бўлганлиги сабабли, болаларда унинг хусусиятларини ўрганиш ундов сўзлар материали ва "Бўғирсоқ" эртагига асосланади. Бу боланинг овоз талаблари ва вазиятга мувофиқ овоз тусини ўзгартириши, уларнинг ҳис-туйғу ифодалай олиши, бир нечта ҳайвонларнинг овозларига тақлид қила олиши мумкинлиги, эртак қаҳрамонларининг овози орқали ҳис-туйғуларини узата олиши мумкинлиги аниқлаштирилади. Вазифани бажаришдан олдин болалар билан овозли ўзгаришлар ҳақида суҳбат қилишади. Болаларга овоз вазиятга қараб ўзгариши мумкинлиги айтилади: овоз меҳрли ёки чийиллаган, қўпол ёки хириллаган, қувноқ ёки ғамгин, ойдин ёки қўрқинчли ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |