Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


«Ўзини қандай тутиш мумкин» машқи


Download 0.69 Mb.
bet41/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«Ўзини қандай тутиш мумкин» машқи.
Аудиторияда маъруза ўқишдан олдин вужудга келадиган зўриқиш холатни бартараф этишга билимини фаоллаштиришга йўналтирилган машқдир. Шундай вазиятни кўз олдингизга аниқроқ келтиришга ҳаракат қилинг. Кўзингизни юминг ва синф хонаси ёки мажлислар зали ва тингловчилар юзларини келтиринг.
Нутқ сўзлайдиган жойга қараб кетаётганингизни кўз олдингизга келтиринг. Чиқаётганингизда нимани хис қиласиз? Ўзингизнинг ички образларингизда секин ҳаракат қилинг, бунда кичик қисмни ҳам эсингиздан чиқарманг. Ўз ички холатингизни аниқроқ ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
- Сизда қандай образлар вужудга келади?
- Хавотирланишингиз ўтирганлардан ким билан боғлиқ?
- Тингловчилар биланми? («Улар менга қарашади», Улар менга танқид қилиб, қийин саволлар беришади», «Улар мени тингламайди»)
- Ўзим билан боғлиқ? «Ниманидир бошқача айтиб қўйишдан қўрқаман. «Тингловчилар мени қабул қилмасликларидан қўрқаман». Энг яхши нотиқ бўлишни ва аудиторияни лол қолдиришни истайман. Шундай қилиб, сиз хавотирланиш ва зўриқишингиз қаерда “яшашини” билиб олдингиз?
Аниқ маслаҳатлар
Агар сизнинг хавотирланишингиз тингловчилар билан боғлиқ бўлса:
1. Маъруза ўқиётганингизда сизни тинглаётган тингловчини танлаб, фақат унинг учун гапиринг (асосийси-унинг ўзига қарашни ўрганинг)
2. Сиз танлаган тингловчи билан алоқа ўрнатилгандан сўнг, кўзингизни унинг ёнидаги кишига қаратинг, у билан ҳам кўз алоқасини ўрнатинг;
3. Тингловчиларга очиқ юз билан қарашга уларнинг чақноқ кўзларини кўришга ҳаракат қилинг:
4. Аудиторияга кулимсираб қарашга, ҳамда улардан ҳам шундай жавоб кулгусини олишга ҳаракат қилинг.
5. Маъруза ўқиш тажрибасини эгаллашга ҳаракат қилинг: кўпроқ кўпчилик олдида сўзлашга, саволлар беришга ҳамда жамоавий баҳсларда иштирок этишга ҳаракат қилинг.
6. Уриниб кўриш ва хато қилиш йўли билан муваффақиятга эришиш йўлини топиб оласиз.Бундай холат барча инсонларда ҳар хил, "кимдир қувонганидан учгиси келади", “кимдир бўлар бўлмасга хавотирланади”.
7. Психологик маъруза жараёнида нимага эришмоқчилигингизни аудиторияга нима бермоқлигингизни аниқланг: қаьтий маъруза ўқинг, "кичик ақлий байрам ўтказинг", "аудитория билан мазмунли диалог ташкил қилинг".
8. Ўзингизни актёр деб тасаввур қилинг: қандай ролни ўйнашни хоҳлайсиз, ўтирганларга қандай образингизни» намоён қилмоқчисиз?
9. Маъруза ўқишдан олдин «қизиб олинг» - тингловчилардан бири билан суҳбатлашинг, аудиторияда майда қадамлар билан юринг.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling