Психологик хизматни 3 нуктаи назардан қараб чиқиш мумкин:
Илмий нуқтаи назар.
Ташвиқот нуқтаи назар.
Амалий нуқтаи назар.
Фақат мана шу нуқтаи назарларнинг бирлигигина психологик хизмат предметини ташкил этади.
Илмий нуқтаи назар- психологик хизматнинг методологик муаммоларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бу йўналиш ижрочиларининг асосий функцияси мактаб психологик хизматида ишнинг психодиагностик, психокоррекцион ва ривожлантирувчи методларини ишлаб чиқиш ва назарий асослашга бағишланган илмий тадқиқотларни ўтказишдан иборат.
Ташвиқот нуқтаи назари- ҳалқ таълими ходимларининг психологик билимлардан фойдаланишни назарда тутади. Бу йўналишда асосий ҳаракатлантирувчи шахслар бўлиб педагоглар, методистлар, дидактлар майдонга чиқади.
Хизматнинг амалий нуктаи- назарини мактаб психологлари амалга оширадилар уларнинг вазифаси - у ёки бу аниқ вазифани ҳал қилиш учун ота-оналар, ўқитувчилар, синф жамоаси, болалар билан иш олиб боришдан иборат.
Ҳозирги босқичда психологик хизмат фаолиятининг 2 йўналиши: долзарб ва келажак йўналишлари мавжуд. Долзарб йўналиш ўқувчилар таълим тарбиясидаги қийинчиликлар, улар хулқ-атворидаги, мулоқотдаги ва шахси шаклланишидаги бузилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Келажак йўналиши хар бир бола индивидуаллигини ривожлантиришга, жамиятда яратувчанлик ҳаётига психологик тайёрликни шакллантиришга қаратилган, Психолог педагогик жамоа фаолиятига хар бир ўқувчи шахси гармоник ривожланиш имкониятлари хақида асосий психологик ғояни олиб киради. Икки йўналиш ҳам бир-бири билан боғлиқ.
2. ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ХАҚИДА НИЗОМ
Коллежлардаги ва академик лицейлардаги психологик хизмат ўрта махсус таълимининг зарурий таркибий қисмидир. Бу хизматнинг зарурийлиги коллеж ва академик лицей эхтиёжларидан келиб чиқади. Ҳар бир ўқувчида ҳаётга ижодий муносабат ва индивидуал хусусиятларнинг тараққиётини таъминлаганлигини психологик хизмат тўғри ташкил этилган дейиш мумкин.
Психолог ўзининг инсон хулқ атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари хақидаги касбий билимларига уларнинг ўқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув - тарбия жараёнини ташкил этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди. нормадан четлашишларнинг бўлиши мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг махсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |