Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Диагностика учун маълумотларни олиш


Download 0.69 Mb.
bet6/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

1. Диагностика учун маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳолати ва шахс хусусиятлари баъзи белгиларининг кўринишларини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб хулқ-атворининг ҳақиқий кузатилган хусусиятлари, унинг психик функциялари, тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади. М, дарсда ўқувчи диқкатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ - атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг /босқичма-босқич/ ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи шахс нормал ҳолати кўринишларидан бирига ёки мия етишмовчилигининг функционал белгиларига дуч келади. Иккала холатда ҳам у ё-ки бу ўқувчи ўзлаштириши ва интизомнинг пасайиши ташқаридан сезилса-да, психодиагностик тадқикотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбаалари, ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши, психологик холат белгилари ҳам ўрганилади.
Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёт даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.
2. Психик таракқиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланиши долзарб зонаси аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд) психодиагностик тадқиқотларда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишида, яъни таълим ва тарбия жарёнида ўрганилади.
3. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик
камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки ёрдамчи мактабда ўқиши хақида масала ҳал бўлаётганда тиббий педагогик ҳайъат (комиссия) томонидан фойдаланиши мумкин.
4. Болада пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик холатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай қўйилганда тадқиқотчиларни қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади. У ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳим аҳамият касб этади.

5. Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар:


Амалий психологик хизматнинг мазкур йўналиши психологдан инсон шахси ва индивидуаллигини таркиб топтириш жараёнига фаол таъсир ўтказишни тақозо қилади. Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги амалий психологнинг вазифаси психологик хизматни муайян қоида, мезонга асосланиб, ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш давр хусусиятларига биноан психиканинг ривожланиши, шахснинг шаклланиши қонуниятларини амалиётга тадбиқ этиш, ўқитувчилар жамоасига талабалар таълим-тарбиясини индивидуллаштиришда ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлини ўсиш даражасига қараб ўқитувчиларга коррекцион ишларни амалга оширишда кўрсатмалар бериш. Амалий психолог хизматининг ушбу йўналишда алоҳида аҳамият касб этадиган нарса – бу талабалар ўсишида кечикиш, уларда хулқнинг бузилиши, таълимда ўзлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни ўрганиш ҳисобланади. Ушбу йўналиш бўйича амалий психолог қуйидаги вазифаларни амалга оширади:



    1. Амалий психолог талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, уларни психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабларига жавоб берувчи, умуминсоний, этнопсихологик хусусиятлар муҳитида камолотга интилувчи шахсни таркиб топтиришни бош мақсад деб танлайди.

    2. Амалий психолог талабаларнинг психик тараққиётидаги, хулқи ва муомаласидаги нуқсонлар ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция қилиш дастурини ишлаб чиқади ва амалиётга уни тадбиқ этади. Бунинг учун улар билан махсус машғулотлар, бузилишни камайтириш машқларини ўтказади, ижодий қобилиятларни ўстириш мақсадида тренинглар олиб боради.

    3. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион муаммоларни қамраб олади. Коррекцион фаолиятнинг психологик қисми мутахассислар томонидан амалга оширилади. Мазкур ишнинг педагогик жиҳати эса психологнинг педагоглар, ота-оналар билан ҳамкорлигида ўтказилади ва бутун масъулият унинг зиммасига тушади.

    4. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ва ҳолатларда ташкил қилинади: а) амалий психологнинг махсус иши, машғулоти айрим талабалар билан алоҳида ўтказилиши режалаштирилади; б) талабаларнинг бошқа бир фаолияти махсус равишда амалга оширилиб, талабалар гуруҳларига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади; в) ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

    5. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятга йўналганлиги, этнопсихологик ва этномаданияти хусусиятлари ўз аксини топсин: дастурни халқ, этнос, миллат, элат тарихи, анъаналари, расм-русумлари, удуми, одати, стереотипи кабиларни ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқдир.

    6. Талабалар билан мураббийлар ўртасилаги номутаносибликни йўқотиш мақсадида махсус машғулотлар ўтказиш, уларнинг ўқишдаги, ижтимоий муҳитдан эгаллаган ўрнидан, мавқеидан қониқмаслик ҳиссини камайтириш учун тренинг, ролли ўйинлар ва психодраммадан фойдаланиш.

    7. Эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва уни камайтириш ниятида махсус кабинетларни жиҳозлаш (хона жаҳон стандартларига жавоб бериши, бошқарув пульти, экран воситалари, муомала тренинг, социал тренинг, компьютер, техник воситаларга, илмий услубий методикаларга эга бўлиши лозим).

    8. Коррекцион ишлар маълум тартибда, илмий танлов асосида, муайян сеанс бўйича ўтказилиши шарт. Бунда эмоционал зўриқишга учраган шахснинг миллати, ёши, жинси, индивидуал типологик хусусияти, таъсирланиш даражаси ҳисобга олиниши керак; тузатиш ишлари машғулот, фаолият, касб хусусиятларига мос, мутаносиб бўлиши таъсир ўтказиш самарадорлигини оширади; унда янги услубларини қўллаш ҳам зарур маълумотлар тўплаш ва тангликни йўқотиш имконини яратади.

Амалиётчи психологлар иш тажрибасини тахлил қилиб, биз психологик хизмат доирасида алоҳида диагностик иш, алоҳида коррекцион иш хақида гапириш мумкин эмас деган хулосага келдик. Психологик хизматда диагностика – ривожлантирувчи йўналишларнинг ягонасидир. Д.Б. Элькониннинг таъкидлашича, болаларни танлаш учун, аниқланган четлашишларни тузатиш мақсадида психик тараққиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус диагностика зарур. Унинг таъкидлашича, тараққиётда бўлиши мумкин бўлган четлашишларни эртароқ тузатиш учун психик тараққиётни назорат қилиш зарур. Амалиётчи психолог фақатгина диагноз қўйиш билан чекланмасдан, кейинги ривожланиш дастурини ишлаб чиқади, ўзи берган тавсияларнинг бажарилишини назорат қилади, коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни ўзи ҳам олиб беради.
Амалиётчи психологнинг диагностик-коррекцион иши мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, махсус психологик тайёргарликни талаб қилади. Амалиётчи психологнинг диагностик – коррекцион фаолияти мураккаб, жавобгарликни талаб қилиши билан бирга, кам ишлагандир. Бу жараён биринчи бўлиб, тарбияси қийин ва нормал болаларни ўрганишга бағишланган педалогик тадқиқотларда Л.С. Виготский томонидан қўлланган. Бу схема бўйича И. Шванцара шахс тараққиётини диагностика қилишнинг босқичли экспериментал-психологик нуқтаи назарини таклиф этади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling