Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Психологик хизмат уч асосий бўғиндан тузилган
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар
- 1. Умумий қоидалар.
Психологик хизмат уч асосий бўғиндан тузилган:
1) Аниқ ўқув муассасасида ишлайдиган болалар амалий психологи Туман ҳалқ таьлими қошидаги ташҳис маркази. Республика касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази. Психологик хизмат ходимлари барча муаммоларни ҳал қилишда болани хар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг қизиқишларига таянадилар. Амалиётчи психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Психологик хизмат ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан, бола тарбиясида ёрдам кўратувчи жамоачилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик асосида ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар тизимидаги психологик хизматнинг мақсади-шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин. Психологик хизмат ҳақида Низом 1996 йил Ҳалқ таълими Вазири Ж.Ғ. Йўлдошев томонидан тасдиқланган. 2001 йилда бу Низомга ўзгартириш киритилди. Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар: 1. Умумий қоидалар. Психологик маориф ва маърифат. Психопрофилактик ишлар. Психодиагностик ишлар Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар. Психологик маслаҳат. 1. Умумий қоидалар. Психология хизмат ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги амалий психолог хизмати республикадаги яхлит психологик хизматнинг энг муҳим жабҳаси бўлиб гавдаланади. Амалий психологлар барча муаммоларни ҳал қилишда ҳар қайси шахс (педагог, раҳбар, талаба, ота-оналар) манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашадилар. Амалий психологлар ўз фаолиятини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балоғатга етмаган ўсмирлар инспекцияси, ота-оналар қўмитаси, маҳалла қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга, оширадлар. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик, позицияларни ўзаро бойитиш асосида қурилади. Амалий психолог фаолияти академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ҳозирги замон психология фани ютуқлари билан илмий-услубиёт бўйича таъминлашга, инсоннинг шахсий ва ақлий жиҳатдан ривожланишини диагностика қилишга, таълим ва тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлашга, энг муҳими мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олишга йўналтирилган бўлиши лозим. Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги амалий психологларнинг фаолияти психологик маслаҳат ва муомаланинг ижтимоий психологик фаол усуллари, болалар психологияси соҳалари бўйича умумпсихологик тайёргарлик олган психолог ихисосига эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Амалий психолог фаолиятига раҳбарлик мутахассислиги ва соҳаси бўйича амалга оширилиши назарда тутилади. Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги амалий психолог хизматининг мақсади шахснинг ҳар томонлама уйғун камолоти, тўлоқонли психологик тараққиётини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Амалий психолог хизмати тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти академик лицей ва касб-ҳунар коллужлари талабалари, ўқитувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади. Уларни алоҳида ва гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling