Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet7/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Бу босқичлар қуйидагилар:

  1. Психологга расмий илтимос.

  2. Психологик муаммони аниқлаш.

  3. Тадқиқот методини танлаш.

  4. Психологик диагноз қўйиш.

  5. Амалий тавсиялар.

Психологнинг расмий илтимосга жавоб тарзидаги ишини биринчи нуқтаи назар сифатида психологнинг ёки бу тарбияси қийин ўқувчига нисбатан ўқитувчининг маълум ижтимоий талабига жавобини кўрсатиш мумкин. Бу холда ўқувчига «тарбияси қийин» ташҳиси /диагнози/ ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, вояга етмаганлар иши бўйича назорат ходимлари томонидан қўйилган бўлади. Психологнинг вазифаси-қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаш ва уларга мос тузатиш /коррекция/ методларини топишдан иборат.
6. ПСИХОЛОГНИНГ МАСЛАҲАТ ИШЛАРИ
Психологик хизмат фаолияти ўқувчилар ақлий тараққиёти ва шахсий хусусиятларини диагностика қилишга, таълим тарбиядаги бузилишларнинг психологик сабаблари аниқлашга қаратилмасдан, балки бундай бузилишларни йўқотиш ва олдини олишга қаратилади. Бундай психологнинг аниқланган четлашишларни коррекция қилишда фаол иштирок этиш зарурлиги келиб чиқади. Психологик хизмат фаолиятини болалар, ёш ва педагогик психология, психокоррекция, психологик маслаҳат соҳасида умумий психологик ва махсус психологик билимлар олган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психологик хизматга жалб қилинган педагоглар бу мутахассисликни олиш учун махсус қайта тайёргарликдан ўтишлари лозим,


Психолог маслаҳат бериш ишларида қуйидаги ишларни олиб боради:

  1. Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан маъмурият, директор, ректор, мудир, ўқитувчилар, мураббийлар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари, ходимларига аниқ, яққол маслаҳатлар бериш.

  2. Таълим, тараққиёт, тарбия. касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга етмаганлар муносабати, масалан, дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.

  3. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда) қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталиқдан махрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим.

4. Ота-оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида
шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси,
индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.
5. Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, акацемик лицей талабаларига уларнинг имконияти, истикболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга молик консультатив ишлар олиб бориш: ёшларни саралаш, танлаш, касбга яроқлилик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш.
Мазкур ишлар ўқувчиларни мактабда, коллежда ва лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик ишлар гуруҳий ёки индивидуал тарзда ўтказилади. Бу аснода амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради. Ёш давр тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб. ўқувчиларини, акдемик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказади, уларнинг даражаларини белгилайди. Ўқувчиларнинг касбий яроқлилигини диагностика қилши уларнинг шахсий хислатлари, иродавий сифатлари, хис-туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти, интеллектуал даражасини текширади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling