Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet8/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Маслаҳат бериш ишлари-амалиётчи психологнинг асосий фаолият турларидан биридир. Маслаҳат бериш ишлари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар учун олиб борилади. Маслаҳат бериш ишлари индивидуал ва гуруҳий бўлиши мумкин, Амалиётчи психологлар иш тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, ўқитувчилар кўпинча психологга қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қиладилар:
1)турли фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришдаги қийинчиликлари,
2)болаларнинг ўқий олмаслиги ва истамаслиги,
3) гуруҳда низоли вазиятлар, шахсий педагогик таъсирнинг натижа бермаслиги,
4)хар хил ёшдаги болаларнинг оила муҳити;
5) болалар жамоасининг шаклланиши,
6)касбий малакаларини ошириш йўллари,
7) ўқувчиларнинг қобилиятлари, лаёқатлари, қизиқишларини аниқлаш ва ривожлантириш йўллари,
8)ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.
9)ўқувчилар катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатни яхшилаш масалалари, ўз-ўзини тарбиялаш, ақлий меҳнат ва хулқ-атвор маданияти ва бошқа муаммолар бўйича мурожаат қиладилар.
Психолог ўқувчилар билан бевосита алоқада уларда вужудга келган муаммоларни ҳал қиладилар. Бу туғридан тўғри маслаҳат бериш деб аталади, Баъзан ўқувчиларга ва ота-оналарга ўқитувчиларнинг у ёки бу муаммолари бўйича маслаҳат беради, бу бевосита маслаҳат беришдир, бунда маълум қоидаларга амал қилишга тўғри келади. Маслаҳат бериш марказида ҳар доим психолог ва маслаҳат берилаётган шахснинг ўзаро таьсир жараёни, улар орасида ишончли ўзаро муносабатни ўрнатиш ётади. Бунда психолог-маслаҳат берувчи, ўқитувчи, ота-она - маслаҳат берилувчи, ўқувчи мижоз ролида бўлади.
Маслаҳат бериш - психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир. Лекин психологик маслаҳат ўзи нималиги хақида ягона тушунча йўқ. Коллежлардаги ва академик лицейлардаги психолог иши бир-биридан тубдан фарқ қилади. Психолог аниқ ўқув муассасасидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги муносабатнинг ижобий салбий томонларининг, ривожланадиган ижтимоий муҳитнинг ичида бўлади У ҳар бир ўқувчи ёки ўқитувчининг ўзинигина эмас, шахслараро муносабатнинг мураккаб системасини ҳам кўради, бошқа иш турлари билан биргаликда вазиятни ҳал қилади.
Юқоридаги усулда иш олиб борганда психолог ва ўқитувчи ўз соҳасини яхши билувчи мутахассислар сифатида намоён бўлади.Шундай қилиб Маслаҳат беришнинг асосий аҳамияти қуйидагича:

  1. Ўқувчи – ўқитувчи ҳамкорлиги билимларининг бирикувига имкон беради ва муаммоларни ҳал қилиш учун кенг ижодий имкониятлар яратади.

  2. Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк иқтидори кабиларни ўрганади, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига ёрдам кўрсатади.

  1. Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, ҳунар билим юрти тингловчилари янги типдаги мактаб, олий ўқув юрти талабаларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар хулқ-атвордаги камчиликлар, интеллектуал тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишларни диагностика қилади.

  2. Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олган холда дифференциал диагностикани амалга оширади. Нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди. Ассоциал хулқ-атвор сабабларини ва шаклларини белгилайди. Гиёхвандлик ва таксикоманлик, алкоголизм, ўғрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини текширади, омилларни тахлил қилади.

5. Иқтидорли талабалар, ёш мутахассисларни танлашда иштирок қилиш илмий
психологик тавсиялар ишлаб чиқиш ва унга асосланиб, уларга нафақалар белгилашда иштирок этади.
Амалий психологнинг вазифалари:

Амалий психологнинг фаолияти унинг вазифалари мажмуаси билан бошқарилиб турилади;


1.Амалий психолог ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси хукуматининг ўрта –махсус ва касб-ҳунар таълими соҳаси бўйича қабул қилинган меъёрий ва инструктив хужжатларга амал қилган ҳолда бажариши шарт.
2. Олий ўқув юртининг психология соҳасини битирганлигини ёки амалий психологлар тайёрловчи қисқа муддатли (қўшимча мутахасислик берувчи) махсус курсларни(камида 1000 соатлик) битириб, психолог мутахасислик олганлигини тасдиқловчи махсус хужжат (диплом)га эга бўлиши лозим.
3. Психология фанининг энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлиши, болалар психологияси, педагогик психология , амалий психологияни чуқур билиши шарт Дагностик, психопрофилактик, ривож лантирувчи ва психокоррекцион ишларнинг ҳозирги замон илмий асосланган методлари билан қуролланиши,олий ва ўрта-махсус,касб-хунар таълими тизимида доимо ўз малакасини ошириб бориши керак.
4. Муаммоларни муҳокама қилишда ва улар юзасидан қарор чиқаришда касбий ваколат чегарасидан асло чиқмаслик.
5. Шу соҳанинг маъсул мутахасислари тамонидан ишлаб чиқилган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўрсатмалар ва тавсияларни қатъий бажариши шарт.
6.Барча психологик масалаларни ҳал қилишда талаба манфаати, ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиш зарур.
7. Олинган маълумотлар синалувчининг шахсиятига зарар етказмаслиги, уларни қуршаб турган муҳит аъзолари таҳликага тушмаслиги учун диагностик ва коррекцион фаолият натижаларини сир сақлаш.


Амалий психологнинг хуқуқлари.


1.Ўқув юртининг индивидуал таълим-тарбия шарт-шароитларини ҳисобга олиб фаолият учун энг муҳим йўналишни танлайди.
2.Педагогик Кенгаш ва педагогик консилиумларда иштирок қилади.
3.Таълим-тарбия жараёнида талабалар хулқи, ўқув фаолияти хусусиятини кузатиш мақсадида дарс, маъруза синфдан ва аудиториядан ташқари машғулотларда қатнашади.
4.Мураббийлар, ота-оналар йиғилишида, ўқитувчилар методик бирлашмалари мажлисларида иштирок этади.
5.Ўқув юртининг ҳужжатлари билан танишади ва уларни таҳлил қилади.
6.Муайян давр оралиғида амалий фаолиятнинг етакчи йўналиши юзасидан ҳар хил ишларни навбат билан амалга оширади, уларга мос маълум метод ва шаклларни танлайди, талабалар, ота-оналар ва ўқитувчилар ишининг индивидуал вазифаларини мустақил белгилайди.
7.Илмий изланишни йўлга қўйиш мақсадида ўқув юртида гуруҳий ва индивидуал психологик текширишлар ва тажрибалар ўтказади.
8.Педагогик-психологик матбуотда ўз тажрибаларини умумлаштириб, мақолалар ва хабарлар эълон қилади.
9.Педагогик-психологик билимларни тарғиб қилиш ишларини олиб боради.
10.Амалий психологик ихтисос, асосий маълумотидан келиб чиққан ҳолда ўқув ва факультатив тарзда лавозим доирасидан ташқари қўшимча дарс бериш имкониятига ҳам эга.
11. Касбий – мажбуриятларни муваффақиятли адо этиш, юқори ташкилотлардан, маъмуриятдан зарур шарт-шароитлар яратишни талаб қилади.
12. Низом бандларига, унинг иш принципларига зид бўлган маъмурият топшириғини бажармаслик ҳуқуқига эга.
13. Маъмурият орқали у ёки бу ташкилотга талабаларга ёрдам бериш зарурияти тўғрисида маълумотнома юборади (ота-оналар иш режимини ўзгартириш, санаторий билан таъминлаш, йўлланма бериш, вақтинча меҳнат билан таъминлаш ва бошқалар).
14. Ўқувчилар ва абитурентларни касб танлашга оид муаммоларни ҳал қилиш мақсадида касбга йўналтириш Марказларига мурожаат қилади.
15. Ота-оналарга зарурият туғилганда оилавий турмуш психологиясига оид консультатив хизмат хоналарини тавсия қилади.
16. Тиббиёт ва дефектологик муассасаларга расмий талаблар юборади.
17. Тиббий-психологик педагогик маслаҳат ишларида иштирок этади, балоғатга етмаган ўсмирлар комиссияси фаолиятида қатнашади, бола тақдири ҳал қилинаётган ташкилотлар билан алоқа боғлайди. Умуман, психолог ёрдамчи овоз бериш ҳуқуқига эга холос. Агар қабул қилинган қарорларга эътироз билдирса, у ҳолда ўз фикрини асослаш мақсади юқори ташкилотларга мурожат қилади.
18. Амалий психолог хизматини илмий жиҳатдан таъминлаш мақсадида илмий-услубий марказларга мурожаат қилади.
19. Ўқув юрти фаолиятини яхшилаш масаласи билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишни Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари юқори ташкилотлари олдига қўяди.
20. Илмий услубий марказ рахбарлигида янги диагностик методикалар ишлаб чиқариш, услубий тавсиялар ёзишда фаол иштирок қилади.
21. Амалий психологнинг иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлиги қошида ташкил этилган амалий психологларни аттастация қилиш қарорига биноан тоифа даражасига белгиланади. Агар амалий психолог психологияси фанлари доктори, психология фанлари номзоди, махсус психологик маълумотга эга (Университет ва педагогика институтларининг психология бўлимини ёки университет, педагогика институтлари ва малака ошириш институтлари қошида “Амалий психологлар” тайёрлаш бўйича махсус факультетларни битирганлигини тасдиқловчи дипломи) бўлса психологлар аттестациясидан ўтгунга қадар ойлик маоши биринчи тоифали ўқитувчи даражасида белгиланади, лавозим доирасидаги хафталик иш соатлари хажми 20 соатни ташкил қилади.
22. Амалий психологнинг меҳнат таътили муддати академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг барча ўқитувчилари билан баробардир.
23. Ўқитувчиларга берилган барча имтиёзлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишловчи амалий психологларга ҳам тааъллуқлидир.


Психолог хонасининг жиҳозланиши.

  1. – хона ёруғ ва 40 кв. м.дан кичик бўлмаслиги керак;

  2. – хона жаҳон стандартларига жавоб бериши, бошқарув пульти, экран воситалари, нутқтренинг, социалтренинг, компьютер техник воситаларга, телекоммуникация, аудио, видеомагнитафон, илмий услубий методикаларга эга бўлиши лозим;

  3. – хона 30 нафар талаба эркин ўтириши мумкин бўлган думалоқ стол билан таъминланган бўлиши керак;

  4. – хонанинг қўшимча жиҳозлари сифатида аквариум, турли хил гуллар ва безакли расмлар, китоблар, газета ва журналлар билан жиҳозланиши лозим;

  5. – диагностик, тренинг машғулотларини ўтказиш учун деразалар қўшимча ёруғлик ўтказмайдиган парда билан таъминланиши керак;

  6. – сейф ва шкафлар билан жиҳозланади; лаборатория индивидуал тадқиқотларни олиб бориш учун қўшимча 12 м кв. ўлчамдаги ташқи шовқиндан изоляцияланган кичик хонага ҳам эга бўлиши керак.



Малака ошириш хақида НИЗОМ.


1. Амалий психолог ҳар уч йилда камида бир марта малакасини ошириши шарт.
2. Амалий психолог малака ошириш жойини танлаш ҳуқуқига эга (жой танлаш амалий психолог ишлаётган ташкилот манфаатига зид келмаслиги керак).
- Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика Университети ;
- Тошкент Давлат Университетида;
- Психолог малакасини ошириш учун базага эга бўлган бошқа илмий, илмий-услубий ва олий ўқув юртларида;
- Чет элларда малака ошириш.
Малака ошириш жараёнида амалий психолог ўз фаолиятининг барча жиҳатлари, психодиагностика, психологик маслаҳат, психокоррекция ва психопрофилактика ишларини олиб бориши ва шу кабилар бўйича такомиллаштириши лозим.
3. Билим, кўникма ва малакалар сифати юқорида қайд этилган муассасалар томонидан таъминланади.
4. Амалий психологларни алоҳида методикаларга ўргатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги курслар ташкил этилган ҳолларда, ўқиш бўйича ҳужжатлар вилоят, Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, ҳомийлар ёки уни йўллаган аниқ ташкилотлар зиммасига юкланади.
5. Малака ошириш ишдан ажратилган ҳолда, иш жойи ва ўртача ойлик маоши сақланган ҳолда ўтказилади.
6. Малака ошириш муддатлари бир ҳафталик (36 соатлик), икки ҳафталик (72 соат), уч ҳафталик (108 соат) ва бир ойлик (144 соат) бўлиши мумкин. Амалий психолог уч йилда бир марта 144 соатлик дастур бўйича малака оширишдан ўтиши шарт ёки бир неча марта ўтса хам умумий соатлар миқдори 144 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Бу малака ошириш курсларида берилган ҳужжатда қайд этилган бўлиши керак. Ҳужжатлар аттастация ва аккредитациядан ўтган ташкилотлардан берилган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
7. Амалий психологларнинг шахсий хусусиятларини ва мутахассислик бўйича маҳорат даражасини ўрганишда уни малака оширишдан сўнгги билимини назорат қилиш; суҳбат, кузатиш, синов, имтиҳон, анкета сўрови ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling