Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet16/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

4. Тўртинчи гуруҳ - тарбиячилар ҳам психологга нисбатан камроқ бўлса-да мурожаат қиладилар. Уларнинг мурожаати аниқ характер касб этади. Кўпчилик тарбиячиларни асосан агрессив ёки ёмон ўзлаштирувчи болалар ташвишга солади, чунки ҳар икки тоифадаги болалар боғчадаги тарбиявий жараённи қийинлаштирадилар. Ҳаддан ташқари тортинчоқ, ўзига ишонмайдиган болалар тарбиячиларнинг алоҳида эьтиборини талаб қилади, вақт танқислиги боис эса бунинг иложи бўлмайди шунинг учун тарбиячиларни асосаи боладаги у ёки бу хусусиятнинг психологик механизми ривожлантирувчи машқ ва ўйинлар, ўйинчоқларни танлашда нимага кўпроқ эьтибор бериш хақидаги психолог маслаҳати қизиқтиради. Албатта, ота - оналар каби тарбиячиларни ҳам у ёки бу боланиниг психик ривожланиш даражаси қизиқтиради. Зеро, бундай маьлумотлар тарбиячиларга болалар билан ишлашда ёрдам беради.
Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи ишлар муаммоси?
Кўплаб тадқиқотлар мактабгача ёшдаги болалар жуда эгилувчан ва таьсирга берилувчан эканлигини тасдиқлайди. Бу даврда болалар жуда кўп нарсани ўзлаштириши мумкин эканлиги кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аммо боланинг имкониятлари чексиз эмас, бола имкониятлари ёш ва психофизиологик хусусиятлар билан чегараланган. Аввало шуни унутмаслик керакки, бола бу даврда интенсив ўсаётган бўлади. Болалар билан ишлаш дастури ишлаб чиқилар экан, албатта, бирор нарсани қилиш учун улар қанча нерв - психик куч сарф қилишини ҳам инобатга олиш керак.
Масалан, 3-7 ёшли болаларга эркин ҳаракатланиш имконияти берилса, у кўп ҳаракатлар қилиши мумкин. Бироқ у аниқ ҳаракатни бажаришга мажбур этилса, у тез толиқиб қолади. Демак, мақтабгача ёшдаги болалар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шарти улар билан ишлаш чоғида қўлланаётган метод ва тарбия шаклларининг болалар психофизиологик хусусиятларига мос бўлишидир. Таьлим-тарбия жараёни асосан дидактик ўйинлар, турли хил амалий ва тасвирий фаолият шаклларида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Болалар билан аньанавий мактаб дарси шаклида зинҳор - базинҳор ишлаб бўлмайди. Болалар боғчада таьлим олишлари учун таьлим жараёни уларнинг табиий ривожланиши билан уйғун бўлиши керак. Психолог машғулотидан мақсад билим ва кўникма билан қуроллантириш эмас, ривожлантириш эканини унутмаслиги керак.
Психолог ривожлантирувчи ишларининг мохияти шундаки, улар ёрдамида боланинг турли туман билиш жараёнлари ва шахсий хусусиятлари ривожланишига ижобий туртки берилади, улар такомиллаштирилади.
Психолог ишининг натижалари дарҳол намоён бўлмайди. Шу туфайли кўпинча тарбиячи ва ота-оналарнинг ҳафсаласи пир бўлиб кетади. Шунинг учун ота-она ва боғча тарбиячиси онгига шуни етказиш керакки, психологнинг иши ўқитиш эмас, балки ривожлантириш. Ривожланиш эса аста-секин юз беради. Шу сабабли боланинг ривожланиш жараёни сезилмай ўтади.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган ривожлантирувчи ишларнинг асосий шакли ўйиндир, чунки ўйин ушбу даврдаги етакчи фаолият сифатида боланинг психик ривожланиши учун қулай шароит яратади. Айни вақтда бола ўйин давомида янги билимларни эгаллаб боради.
Демак, мактабгача тарбия муассасалари ва улардаги муаммоларнинг ўзига хослиги психологнинг ушбу муассасада ишлаш чоғида унинг ўзига хос томонларига алоҳида эьтиборли бўлишни талаб қилинар экан. Психолог бу талабни доимо эътиборга олиши зарур.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling