2 - Мавзу. Мактабгача тарбия ва меҳрибонлик уйлари
муассасаларида психологик ҳизмат.
Режа: 1. Психологнинг мактабгача тарбия муассасаларидаги ўрни.
2. Психологга мурожаат қиладиган гуруҳлар.
3. Меҳрибонлик уйлари психологининг ўзига хос ишлари.
4. Меҳрибонлик уйлари психологининг шахсий фазилатлари.
Турли таълим - тарбия муассасаларида бугун психолог янгилик эмас. Психологларнинг таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётганларига анча бўлди. Бироқ ҳалигача кўпчилик бу соҳа мутахассислари ишига бироз шубҳа аралаш назар билан қарашмокда. Бунга маьлум маънода психологларнинг ўзи ҳам айбдор. Улар ўз фаолиятларининг, ўз ёрдамининг қанчалик мухимлигини, ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда уларнинг иштироки зарур эканлигини кўрсатиб, ифодалаб бермаяптилар. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг фикримизча, психологларнинг ўз фаолиятида таълим тарбия муассасалари характерли хусусиятларига етарлича эътибор бера олмаётганликлари, муассасанинг ўзига хос хусусиягларига мослаша олмаётганликларидадир. Турли ишдаги, жинсдаги маълумот ва эътикод даражасидага одамлар билан психолог бир хил метод ва усул орқали ишламас экан нима учун турли таълим - тарбия муассасаларида олиб борадиган фаолияти ўзаро фарқланмайдими? Турли муассаса бу турлича шароит, турли муассаса-бу ривожланиши жиҳатдан турлича бўлган болалар.
Шундай экан, турли хил муассасаларда психолог ягона қолипга солинган йўлдан бориши мумкинми? Бизнингча, мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, турли туман болалар муассасаларида психолог олиб борадиган ишнинг бир - биридан фарқи, ўзига хос ва такрорланмас хусусиятларига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биз қисқача тарзда психологнинг мактабгача тарбия муассасаларида олиб борадиган ишлари, умумий ўрта таълим мактабларида ва меҳрибонлик ўйларининг тарбияланувчилари билан амалга оширадиган ишларнинг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Психологнинг мактабгача тарбия муассасаларидаги ўрни ва вазифаси
Do'stlaringiz bilan baham: |