Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet15/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

2. Иккинчи гуруҳ- мурожаатлари болаларнинг қобилиятларини аниқлаб бериш
юзасидан бўладиган мурожаатларидан иборат. Хилма - хил болалар тўгараклари (мусиқа, расм чизиш, инглиз тили ва б.) нинг мавжудлиги, бунинг устига баъзи адабиётларда болаларнинг қобилиятлари 3- 4 ёшдаёқ маьлум бўлади, деган маьлумотлар ота-оналарни психолог хузурига етакламоқда
Психологнинг вазифаси болани бу ёшда бирор соҳага масалан, мусиқа ёки математикага мажбуран интенсив ўқитишнинг салбий оқибатларини тушунтириб, бола учун айни дамда хар томонлама ривожланиш мухимлигини ота - она онгига етказа билишга қаратилиши керак. Бироқ айни вақтда психолог мактабгача тарбия муассасасида бирор фаолиятга лаёқати - қобилият нишоналари униб чиқаётган болаларни аниқлашга, уларнинг ривожланишини кузатишга, махсус дастур асосида индивидуал иш олиб боришга ўз эьтиборини қаратиши лозим.
3. Учинчи гуруҳ- мурожаатларига бола хулқидаги оғишишлар туфайли ота - оналар қиладиган мурожаатлари киради. Бунда ота - оналар асосан болаларнинг агрессивлиги, тортинчоқлиги, хаёлпарасглиги, эмоционал беқарорлиги, асабийлашувчанлиги юзасидан мурожаат қиладилар. Бир нарса кишини ташвишга соладики, бундай мурожаатлар сони тобора ортиб бормоқда. Болалар хулқидаги оғишишлар асосида етган сабабларни психологлар 3 туркумга ажратадилар: а) ота - оналарнинг бола психик ривожланиш қонуниятларини билмаслиги.
Ривожланиш қонуниятларини билмаслик оқибатида ота - оналар болаларга уларнинг ёшига мос бўлмаган талабларни қўядилар, инқироз даврларидаги хусусиятларни эса хулқ атвордаги оғишиш деб баҳолайдилар. Бундай холда психолог бола психик ривожланиш хусусиятларини ётиғи билан ота - оналарга тушунтириб қўйиши, уларга бола билан бўлган мулоқот услубини ўзгартириш, унга қўяётган талабларга эьтиборлироқ бўлишиш тавсия этиши лозим бўлади: б) бола хулқ атворидаги оғишишларга шунингдек, нерв психик бузилишлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Улар неврозлар, психосоматик касалликлар, психик ривожланишда орқада қолиш асоратлари бўлиши мумкин. Бу холда психолог қўлидан келган ёрдамини кўрсатиб, мутахассис-психоневролог, невропатолог, психиатрга мурожаат қилишни маслаҳат бериши керак: в) боланинг хулқ - атворидаги оғишишларига нотўғри оилавий тарбия сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Ҳаддан ташқари кўп эркалатиш, қўрқитиш, оғир жисмоний жазолар, бефарқлик каби ота-оналарнинг тарбия бобидаги хатолари бола хулқидаги нормадан четга чиқишнинг сабабига айланиши мумкин. Бундай холда бир маротаба бериладиган консультация билан чегараланиб бўлмайди. Ота-оналар билан мунтазам тушунтириш ишлари олиб боришга тўғри келади. Шуниси қизиқ-ки, нотўғри тарбия оқибатлари хақида сўнгги пайтларда қанча кўп гапирилса, тарбиясида жиддий камчиликларга йўл қўйилган болалар сони шунчалик кўпайиб бормоқда. Шу туфайли профилактика мақсадида мактабгача тарбия муассаса психологи ота-оналар билан олиб бориладиган тарғибот ташвиқот ишларини яхши йўлга қўйиш керак. Бу борада ўзига хос «Ота -оналар клуби»ни ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling