Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Мактабга экспериментатор-психолог


Download 0.69 Mb.
bet23/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Мактабга экспериментатор-психолог ишлаш учун келди. У ўзининг «ишчи муаммосини» танлайди, тадқиқот обеъктини аниқлайди, экперимент ташкил қилади, мураккаб диагностик методикаларни ва бошқа методикаларини қўллайди, экспериментал материал йиғади, уларни қайта ишлайди ва психологик журналга мақола ёзади. Кўпинча ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирок этган тадқиқот ишлари ҳақида маьлумот берилмайди. Агар психолог экспериментатор тадқиқот натижалари бўйича мактабда маъруза қилса-да, кўпроқ «тараққиёт даражалари, тадқиқот методлари», «коррекцион боғланишлар» ҳақида тўхталиб ўтади. Бундай тахлилда ўқитувчилар ўзлари хақида хеч нарса билиб олмайдилар, ўзларини «тажриба ўтказувчи куёнлар» сифатида фойдаланганликларини ҳис қиладилар.
Психолог ўқитувчилар ва ўқувчилар билан шахсий алоқа ўрнатмайди. Натижада ўқувчилар ва ўқитувчилар экспериментал тадқиқотларда иштирок этишдан қоча бошлайдилар, чунки улар буларнинг бари ўқувчиларга ёки мактаб маъмуриятига кераклигини тушунадилар. Улар: «Биз инсон сифатида психологга керак эмасмиз. Биз унга фақат эксперимент ўтказиш учун керакмиз»,- дея бошлайдилар. Кейин нима бўлиши мумкин? Охирида психолог бу мактабдан кетади, эксперимент ўтказишга қулайроқ бошқа мактабни излайди: унинг фаолияти кенгайиб боради, мактаблар бўйича қиёсий таҳлил қилиш учун имкониятлар кенгаяди. Мактабга қандай психолог кераклиги хақидаги савол ҳамон очиқ қолмоқда. Экспериментал психология ҳам, соф назарий психология ҳам мактабга керак эмас.


Қандай психология мактабда яшаб кетади? Қандай психологияни мактаб ўзининг яхши ёрдамчиси сифатида қулоч очиб кутиб олади?


Мактабга педагогик профессионал соҳага хизмат қиладиган амалий психология йўналиши ҳисобланмиш, амалий педагогик психология керак. Психология тавсиялари ёрдами, қўллаб-қуватлаши билан ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ҳаётига тўлиқ кириб бориши керак. Синфларнинг бўлиниши, дарс жадвалини тузиш, ўқувчиларга индивидуал ёндашув, таълим, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг шахсий мулоқати, болаларнинг қобилиятларини баҳолаш. коррекцион ишлар, мактабдаги низолар ва уларни бошқариш ота-оналар билан суҳбат ва бошқа кўпгина саволларни психолог ҳал қилиши лозим. Булардан ташқари, ўқитувчи меҳнатининг жуда оғирлиги ва ўқувчиларда маълум хис туйғуларнинг мавжудлиги сабабли мактабда психопрактиканинг у ёки бу техникаси-ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг иш қобилиятини ошириши учун, реакция (чарчоқ ва қўрқинч холатларини йўқотиш) машқларини қўллаш даркор.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling