Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар.
- 3 - Мавзу. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ ПСИХОЛОГ ИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ Режа: 1. Умумий ўрта таълим мактаблари психологининг вазифалари.
- 2. Психолог позициясининг асосий компонентлари. 3. Амалиётчи психолог мактабда. 4. Мактаб психологининг касбий психогигенаси
- Психолог ишини нимадан бошлаши керак
Назорат саволлари.
1. Мактабгача тарбия муассасаларининг психологлари амалиётида асосан ота -оналарнинг нечта гуруҳ мурожаати учрайди. 2. “Бола хулқидаги оғишишлар туфайли ота - оналар қиладиган мурожаат қайси гуруҳга киради. 3. “ Болаларнинг қобилиятларини аниқлаб бериш юзасидан бўладиган мурожаат қайси гуруҳга киради. 4. Ўзбекистонда меҳрибонлик ўйларига қайси йилдан бошлаб психолог штати жорий этилди. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Каримов. И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Тошкент. 1997 йил 2. А.Файзуллаев «Инсон, сиёсат, бошқарув», Тошкент «Ўзбекистон», 1995.й. 3. Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. Т. 1999.й. 4.Н.А.Соғинов «Таълим тизимида психологик хизматни амалга оширишда психодиагностик воситалардан фойдаланиш», Тошкент, 2001.й. 5. Ш.Р.Баратов «Таълимда психологик хизмат асослари», Тошкент, 1999.й. 6. Э.Ғ.Ғозиев, Ш.В.Азизова “Ташкилий психология» (Маър. матни ), Т. «Университет», 1999.й. 7. Э.Ғозиев. « Олий мактаб психологияси». Т. 1996.й. 8.Н.В.Цзен, Ю.В.Пахомов «Психо-Тренинг (Игры и упражнения)» М. 1988.г. 9. Е.А. Рогов. « Настольная книга практического психолога. М. 1999.г. 10. З.Т. Нишонова. « Психологик хизмат» Т. 2004 й. 11. Таълим тизимида психологик хизмат ҳақида Низом. Т. 1996 й. 3 - Мавзу. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ ПСИХОЛОГ ИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ Режа: 1. Умумий ўрта таълим мактаблари психологининг вазифалари. 2. Психолог позициясининг асосий компонентлари. 3. Амалиётчи психолог мактабда. 4. Мактаб психологининг касбий психогигенаси 5. Мактабда психологлар дуч келадиган муаммолар. 6. Мактаб психологдан нималарни кутади. 7. Психолог- танловни амалга оширади. Психолог ишини нимадан бошлаши керак? Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар. Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан хеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?» деган типдаги саволлар тутилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабдаги амалнй иш учун психолог ўрганган назарий билимлар етмай қолади. Мактабга келиб қолгач, психологлар кўпинча амалиётнинг улар олдига қўйган муаммоларидан довдираб қоладилар. Шундай ахволга тушиб қолмаслиги учун психолог аввало мактабга нима мақсадда бораётганлигини аниқлаштириб олиши керак. Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади: 1. Болаларнинг хар-бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш; 2 Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик-педагогик ўрганилишини таьминлаш; 3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида юз беришн мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш. Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас. Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг педагогик жамоасига қўшила олишдир. Борди-ю, психолог бу мураккаб организмга қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир. Психолог адаптацион даврининг қийин кечишига бир неча омил сабаб бўлади. Кўпинча ўқитувчилар психологни болаларни қандай қилиб тарбиялашни, қандай яшашни ўргатувчи инсон сифатида кўриб, дастлабки кезлардаёқ унга нисбатан салбий установкани шакллантириб оладилар. Ўз- ўзига ишончи суст бўлган ўқитувчилар психологни гуё унинг камчиликларини ошкор этувчи шахс сифатида идрок этиб, уни қандайдир инспектор сифатида қабул қиладилар. Булар эса психологнинг мактаб шароитига тез кўникиб, мактаб ҳаётига чуқур сингиб кетишга ҳалақит беради. Бунинг олдини олиш учун психолог ўқитувчилар билан ўзаро тенг муносабатларга киришиши, иккала тараф ҳам ўзини билағон қилиб кўрсатмаслиги, энг мухими бир-бирини рақиб деб ҳисобламаслиги зарур. Шунга эришиш керак-ки, ўқитувчилар психологни уларга ёрдам бера оладиган бошқа мутахассис сифатида қабул қилсинлар. Мактабдаги илк қадамларданоқ психолог маъмуриятга уларнинг фаолият доирасига нималар кирмаслигини, мўжизалар кўрсатиш унинг қўлидан келмаслигини тушунтириши лозим. Ўқитувчи билан бўлган суҳбатда у ёки бу боланинг муаммоси психологик муаммо бўлмагани учун у бўйича ҳеч нарса қила олмаслигини тан олишдан қўрқмаслик керак. Дастлабки қадамларни қўйишда ота - оналар билан алоқа ўрнатиш жуда мухим. Дастлабки алоқа ихтиёрий характерда бўлиши ва ўзи мурожаат қилган ота-оналар билан амалга оширилиши керак. Бунинг учун психолог алоҳида кун ва соатларни ажратиши лозим. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling