Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Психологиядаги психопрактика
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
Психологиядаги психопрактика йўналиши ҳаётимизда хар доим мавжуд бўлган, сўнги вақтларда бу йўналишга қизиқиш ортди. Бу инсоннииг психик ҳолатини бошқаришга, унинг психик кучларини такомиллаштиршига ва ривожлантиришга психотехник машқлар тизими билан боғлиқ. Республикамизда шарқ психопрактикаси ҳамда ғарбда яратилган ҳамда мослаштирилган психотерапевтик дастурлар (гештальттерапия, психодрамма, трансакт анализи, нейролингвистик программалаштириш ва бошқалар) кенг тарқалган. Психопрактика ҳар бир туринннг асосида инсон ҳаётига яқин бўлган холат маълум концептуал тамойиллар тизими ётади ва улар муаллифнинг шахслараро муносабати ва ҳаётни кузатишлари асосида содда шаклда баён этилади.
Асосий муаммо бўлмиш мактабга қандай психология керак деган саволга тўхталамиз. Мактаб психологи мактабга кўпроқ фойда келтириши ва мураккаб мактаб вазиятлари, ҳаётий вазиятларда ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналарга ёрдам бера олиши учун қандай касбий позицияни эгаллаши керак? Бу ҳақда биргаликда ўйлаб кўрамиз. Тасаввур қилинг, мактабга назариётчи, академик психолог ёки экпериментатор келди. Қандай ҳолат юз беради. Назариётчи психолог таълим ва тарбиянинг мавҳум, назарияга асосланган концепциясини яратади, мактабда семинарлар ташкил қилади, хар бир ўқитувчига ўқиб чиқиш учун илмий адабиётларнинг узун рўйхатини тавсия этади, педагогик жамоага мураккаб назарий маьрузалар ўқийди. Кўп ўтмасдан назариётчи психолог «олий психология»га бефарқ бўлганлигидан ўқитувчилардан хафа бўлади, ўқитувчилар бўлса секин аста психолог билан мулоқатдан қоча бошлайди, чунки улар бу «олий психология» ўқитувчи меҳнатига тегишли эмаслигини тушунадилар. Назариётчи психологнинг мактабни кичик психология институтига айлантиришга уриниши муваффақиятсизликка учрайди. Ўқитувчилар мактабга психология керак эмас деган хулосага келадилар. (Ҳар-хил психологиялар мавжудлиги ҳақидаги факт ўқитувчиларга таниш эмас). Психолог бўлса психологик ғояларни тарғиб қилишга ҳали мактаб тайёр эмас, деган хулосага келади. Бу вазиятда назарий психология ва мактаб ўртасида боғланиш бўлади. Бошқа вазиятни қараб чиқамиз. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling