Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог


Download 0.69 Mb.
bet20/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог:
1. Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган муносабатларни тўғри йўлга қўйиши.
2. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини таъминлаш эканини доим ёдда сақлаши.
3. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални тузатгандан уни олдини олган маъқулроқ-да) лозим бўлади.


2. Психолог позициясининг асосий компонентлари
Ўқитувчилар ҳам алоҳида эьтибор талаб қиладиган объектдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, одатда ўқитувчилар психолог билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўладилар. Ҳамма гап психолог ўзини қандай тутишига бориб тақалади. Бунда психологнинг ўқитувчиларга нисбатан эгаллайдиган позицияси жуда муҳим роль ўйнайди.
Психолог позициясининг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:
а) педагог билан бўлган муносабатга установка;
б) педагогларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга установка.
в) субъект - субъект муносабатларидан иборат тенглик ва ҳамкорлик характеридаги муносабатларга установка.
Мана шундай позиция педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади.
Дастлабки кезларда психолог ўқитувчиларга ўз ёрдамини ҳаддан ташқари фаоллик билан тиқиштирмаслиги зарур. Камтарона равишда, агар зарур бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилса, шунинг ўзи кифоя. Кимдир дарров ҳамкорликка шошилади кимдир бироздан сўнг кимгадир умуман психолог ёрдами керак бўлмайди. Ўқитувчилар билан ишлашда болада рўй бераётган ижобий ўзгаришларга асосан ўқитувчи сабабчи бўлаёттанини таъкидлаб туриши керак. Психологнинг иши «сояда» қолиши керак. Шунда педагоглар орасида тан олинади. Ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал ишлардан ташқари улар билан семинарлар шаклида психологик тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Бундан кўзланган асосий мақсад кимгадир ўз билимларини кўз-кўз қилиш эмас, балки педагогларнинг психологик маданиятини оширишдир. Ушбу машғулотларни шундай ташкиллаштириш керакки, ўқитувчилар пассив тингловчи бўлиб қолмасинлар. Бунинг учун хар бир психологик маълумотга уларни ўз тажрибаларидан мисоллар келтиришга ундаш керак. Охирида эса бирор бир хазил аралаш тестни бажариш ҳаммага яхши кайфият бахш этади.
Ҳар қайси мактаб психологи олдидаги савол шуки «Ўзим ёрдамимни таклиф қилайми ёки ўқитувчилар мурожаат қилишини кутайми?» Майли бу саволга хар ким ўз вазиятидан келиб чиқиб жавоб бера қолсин. Лекин психолог бир нарсани унутмасинки, ўқитувчиларнинг унга мурожат қилиши уларнинг педагогик стажи ва тажрибасига боғлиқ эмас. Бу кўпроқ уларнинг шахсий фазилатларига: мулоқатга киришувчанлик даражаси, хавотирланувчанлик, қизиқувчанлиги янгиликка очиқлиги ва бошқаларга боғлиқ. Ўқитувчилар болалар хақида ҳар қандай узоқ муддатли психологик тадқиқотлар натижаларидан кўра кўпроқ нарса билади. Улар болалар билан хар куни мулоқатга киришадилар ва табиийки, уларга таъсир этиш учун кўпроқ имкониятга эгалар.
Бас шундай экан, психолог ўқитувчининг яқин ҳамкори ва ёрдамчиси бўлиши керак.


3. АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГ МАКТАБДА .
МАКТАБГА ҚАНДАЙ ПСИХОЛОГ КЕРАК ?
Назарий психологиядан амалий психологиягача бир қадам, лекин уни амалга ошириш жуда қийин. (Икки назарий психологларнииг суҳбатидан).
Ҳақиқатдан ҳам, мактабга қандай психолог керак? Қизик савол. «Ҳар-хил» психологлар мавжудми?
Ҳа албатта! Ҳар хил касблар, уларга мос ҳар хил психологлар мавжуд. Мактабда ўзларинн психолог деб ҳисоблайдиган инсонлар билан учрашганингизда, хар-хил инсонларни кўришингиз мумкин. Сизнинг кўз олдингизда кам гап хеч билан қўшилмайдиган, унча ўзига тортмайдиган инсон кўриниши мумкин. Шу билан бирга, ҳамма билан чиқишиб кетадиган, хушчақчақ, сергап, чиройли инсон кўриниши ҳам мумкин. Натижада сиз ҳар-хил таассурот оласиз. Кутилмаган ва энг ёқимли таасуротлар олишингиз мумкин.
Бироқ барча инсонлар хар-хил касбга, хар-хил билимга ва хар-хил касбий хулқ-атвор усулларига эга бўлсалар-да, ўзларини психолог деб санайдилар. Баъзан «қанча инсонлар мавжуд бўлса, шунча психологлар мавжуд», - деб ҳам айтишади. Психология-муаллиф касби бўлиб, унда инсоннинг индивудуаллиги, ички руҳий дунёсини трансляция қилиш қобилияти намоён бўлади.
Булардан ташқари, ҳар бир психологнинг индивидуал касбий стилистика муаммоси мавжуд. У қандай мавзуни танлайди? Касбидаги унинг қизиқишлари қандай? Умуман, у нима учун психологияга келган? У нима билан шуғулланишни истайди. Ишда қандай усулни афзал кўради? Қайси ёшдаги мижозлар билан ишлаш афзал?
Ҳар-хил психологларнинг ишдаги фарқи, нафақат хар-хил психологларнинг шахсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб қолмай, «психология» деб номланган умумий касбий соҳадаги 4 нафар психологик касблар ётиши билан ҳам боғлиқдир. Улар: назарий психология, экспериментал психология, амалий психология ва психокоррекция.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling