Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Мактаб маъмурияти билан ўзаро муносабатларни қайта қуришдаги қийинчиликлар


Download 0.69 Mb.
bet28/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

3. Мактаб маъмурияти билан ўзаро муносабатларни қайта қуришдаги қийинчиликлар.
Кўпгина мактаб директорлари энг яхши ўқитувчини амалиётчи психологлар тайёрлаш факультетига ўқишга жўнатади, лекин у дипломли мутахассис бўлиб қайтганда анчагача унга бўлган муносабатини ўзгартира олмайди. Директор ўзининг собиқ ўқитувчисининг унга бўйсинишини талаб қилади, иш хақида ҳисоботлар сўрайди, маслаҳат бериш ёки психодиагностик тадқиқот натижалари бўйича тўлиқ хабардор бўлишини сўрайди. Агар психолог тадқиқот натижалари ҳақида тўлиқ ахборот бера олмаслигини ва яширин маълумот мижоз ва психолог орасида қолишини маълум қилса, яни биринчи бор нисбатан мустақиллигини эълон қилса, психолог ва директор орасида кескин низолар пайдо бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда психолог сабр - тоқат билан, муносабатларни ўзгартириши зарур (бўйсунувчи холатдан тенг хуқуқли ҳамкорлик холатига ўтиши лозим).
4.Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан янги муносабатларни ўрнатишдаги қийинчиликлар.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан янги муносабатларни ўрнатиш узоқ жараён ҳисобланади. Кўпинча педагогик фаолият кўникмалари намоён бўлади ва психолог маслаҳат бераётганда, суҳбат вақтида тренингларда ўқитувчи позициясида ўзини намоён қилади. Бундай холларда психолог бўлган ўқитувчи психолог касбий позициясининг хусусиятларини ўзлаштириб ўз устида ишлаши даркор. Бу вазифа амалиётчи психологлар факулътетида психологик билимларни олиш билан ҳал қилинмайди. Махсус психологик тренингларда иштирок этиш, тажрибали психологлар билан доимий мулоқатда бўлиш, ўқувчилар ва ота - оналар билан муносабатларни мустақил ўзгартиришга интилиш зарур.
5. Мактабдаги фаолиятни қулай ташкил этишдаги қийинчиликлар.
Психолог касбини эгаллаган собиқ ўқитувчи мактабига қайтиб, яна ўз фанидан дарс бера бошлайди, бунда педагогик иш билан психолог функциясини бирга олиб боришга ҳаракат қилади. Бу фақатгина чарчашга олиб келади-ю, касбни қайта ўзгартириш жараёнини секинлаштиради, ўқитувчилик касбининг ҳам психолог касбининг ҳам сифатсиз бажарилишига олиб келади, ёки ўқитувчилик, ёки психолог касбини танлаш мақсадга мувофиқ. Бу касбларни бир шахс олиб бориши махсулдор бўлмайди.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling