6. Оилавий муносабатларни қайта қуришдаги қийинчиликлар.
Психолог касбини эгаллаган собиқ ўқитувчининг оилавий муносабатларини қайта қуришда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Кўпинча аёл турмуш ўртоғидан унинг обрўсини тан олишини, кўпроқ эътибор беришларини хоҳлайди, унинг ақлий ва шахсий тараққиётига таъсир кўрсатишга интилади. Агар эркак оилавий муносабатларни ўзгартиришга тайёр бўлмаса, оиладаги муносабатлар ёмонлашиши мумкин.
6. МАКТАБ ПСИХОЛОГДАН НИМАЛАРНИ КУТАДИ?
Психологлар мактабга келгач, улар бошдан кечирадиган муаммолар ва қийинчиликлар янада чуқурлашади, чунки мактаб психологига ўз талабларини қўя бошлайди Илгари агар психолог қандай вазифаларни бажаришни билмасалар, ҳозирда вазият тубдан ўзгарди. Психолог касби машҳур ва обрўли касблардан бири бўлиб қолди, у ҳақда мактабда ҳамма билади ва психологдан кўп нарса кутади. Мактаб амалий психологга қандай талаблар қўяди ва ундан нималарни кутиши ҳақида тўхталиб ўтайлик.
1.Мактад сеҳргар - психологни кутади
Ўқитувчилар ва маъмурият психолог мактабга келиши билан ҳамма нарса яхши бўлиб қолади деб ўйлайдилар-яъни 1) ўқувчилар қизиқиб ўқий бошлайдилар, 2)дарс қолдиришни тўхтатадилар, 3)ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, 4) танаффусларга эрта чиқишни тўхтатадилар, 5) ўқитувчилар педагогик фаолият билан шуғулланадилар, 6)мактабдаги низолар, ҳар қандай номаъқулчиликлар йўқолади,7)маъмурият педагогик жамоа билан илиқ муносабатлар ўрнатадилар, 8) ота-оналар бўлса, мактаб ва хусусан, ўқитувчилардан миннатдор бўлади.
2. Мактаб психологни «вазирликнинг кучли вакили» сифатида кутади
Психолог мактабга келгач, ўқитувчилар ва ота-оналар бутун синфни бузаётган тўполончи ўқувчилар билан доимо норози бўлиб юқори ташкилотларга шикоят қиладиган ота-оналар билан, болаларга нисбатан салбий агрессив муносабатда бўладиган ўқитувчилар билан, хеч кимни тан олишни истамайдиган, унинг дастидан барча иқтидорли ўқитувчилар мактабдан кетаётган авторитар директор билан шуғулланинг, «нимадир қилинг» деб мурожаат қила бошлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |