3. Мактаб маъмуриятига таьсир кўрсатадиган қийинчиликлар
Психолог мутахассислар мустақил бўлишга интилишади, мактаб маъмурияти билан хеч қандай муаммо бўлмаслигига интилишади. Бу ишнинг муваффақияти фақатгина касбий билимларнинг мавжудлигига, ёш мутахассисларда етишмайдиган бой ҳаётий тажрибага ҳам боғлиқ. Ўқувчилар билан мулоқат ўрнатишда «тарбияси қийин» ўсмирлар ва юқори синф ўқувчилари билан қийинчиликлар мавжуд бўлади. Бундан ташқари ўқувчиларнинг ота-оналарига таьсир кўрсатишида қулай холатни танлаш ҳам мураккаб муаммо ҳисобланади, чунки бу ерда фақатгина мактаб билан боғлиқ муаммолар билан эмас, оилавий масалалар билан ҳам шуғулланишга тўғри келади.
4. «Касбий ёлғизликни» хис қилишдаги қийинчиликлар
«Касбий ёлғизликни» ҳис қилиш психологнинг ўз касбий жамиятидан ажрашиш, унга ўхшаб фикрлайдиган, ўқитувчиларга қараганда умумий тилни тез топиш муҳим бўлган ҳамкасбларидан узоқлашишдир. Касбий алоқаларни йўқотиш ёки мутахассисга агар у психолог сифатида бир ўзи мактабда ишлаётган бўлса қаттиқ таъсир қилади.
Шахсий «етуклик» муаммоси, талабанинг ҳаётидан тубдан фарқ қилувчи «катталар ҳаёти»даги муносабатларда тажриба тўплаш ҳам ёш мутахассис ҳаётида қийинчилик билан кечади.
5. Ҳаётий вақтларни ташкил қилишдаги қийинчиликлар
Ёш мутахассис «катталар ҳаётига» кириб мактаб ҳаётидаги ишлар ва пайдо бўлган эр (хотин), ота (она) мажбуриятлари орасида вақт ва кучни хар доим ҳам муваффақиятли тақсимлай олмайди. Натижада ёш мутахассис ҳаётининг у ёки бу соҳасини жабрланиши мумкин: ёки у ишга тўлиқ киришиш қобилиятини йўқотади, ёки унинг оиласида муаммолар бошланади.
Психолог касбини ўзлаштириб мактабга қайтиб келган ўқитувчилар дуч келадиган муаммо ва қийинчиликлар.
1. Касбий ролнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган субъектив қийинчилик.
Мактабга психолог бўлиб қайтиб келган ўқитувчилар ички йўналишларини ўзгартиришлари педагогик ролдан психологик ролга алмашишлари зарур.
2. Педагогик жамоада обрўга эга бўлишдаги қийинчиликлар
Ўқитувчилар ўзларннинг собиқ ҳамкасбларига дастлаб эскича муносабатда бўладилар, психологик билимларга нисбатан хеч қандай обрўни тан олмайдилар. Улар учун курслардан психолог димломига эга бўлиб қайтган ўқитувчи «худди уларга ўхшаш», «уларга ўхшаб психологик билимлардан хабардор эмас». Психологнинг собиқ ҳамкасблари билан муносабатларни қайта қуриш бир неча йиллар давом этиши ва оғир кечиши мумкин: унга маслаҳатга келишмайди, тренинглардаги унинг фикрига ишонмайди, семинар ва лекцияларда танқидий фикр билдирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |