3. Мазмунли учрашувларни ташкил этиш. Клуб доимий мазмунли учрашувларни ташкил этиш учун шароит яратади, шунинг учун клубдаги ҳар бир машғулот иштирокчилар билан келишилган холда аниқ мавзуда бўлиши мақсадга мувофиқ.
4. Клубнинг ўзаро таъсир шакли. Ўзаро таъсир, клуб шаклининг психолог, педагог ва ота-оналар учрашувинииг доимий бўлишини таьминлайди. Клуб ишининг ривожланган шаклларида психологик машғулотлар шаклида (баҳс психотехник сеанслар, психотренинглар, ривожлантирувчи ўйинлар ва хокозо) ўтказилиши мумкин.
5. «Ота-оналар ва болалар» клуби. Бунда ота-оналар фарзандлар тарбияси бўйича тажриба алмашинадилар. Ота-оналар тажриба алмашишининг зарурлиги қуйидагича тушунтирилади, психолог ота-оналар учун муҳим, фойдали мутахассис, университетни тугатган кўп «ақлли» билимларга эга шахс ҳисобланади, лекин у «ота-оналарга ўхшамайди. Ўз фарзанди билан шахслараро муносабатлар хақида гапираётган ота-она эса уларга ўхшаган, улардан ҳисобланади: Оталар ва болалар клубида психолог ташкилотчи ва эксперт сифатида иштирок этиши мумкин, муҳокамаларда фаол иштирок этмайди. Бундай клубда ота-оналарнинг тажриба алмашинуви асосий ва муҳим ҳисобланади.
Мактаб психологининг хонаси
Психолог директорга аввало ўз кабинетини ташкил этиш бўйича мурожаат этиши лозим. Мактабнинг тинчроқ жойидан тахминан 10-12 кв. м. хонани эгаллаши зурур. Психолог хонаси қуйидагича жихозланиши мумкин: мебеллар (ёзув ва журнал столлар, иш стули ва 2 та кресло, китоб жавони ва хоказолар): жихозланиш предметлари (юмшоқ рангли парда, чиройли табиат манзараси тасвирланган картинкалар) телефон, (иложи борича параллел эмас), компьютер, сейф (диагностик методикаларни ва психологик тадқиқот натижаларини сақлаш учун).
Психолог хонасида индивидуал психологик ишлар олиб борилади. (маслаҳат, психотерапевтик текширувлар ва бошқалар).
Гуруҳий психологик ишларни ташкил этиш учун хона
Психолог ўзининг хонасидан бошқа яна бир гуруҳий машғулотларни ўтказиш учун махсус хонага эга бўлиши керак. Бундай хона 20- 24 кв. м. катталикда бўлиши мақсадга мувофиқ. Дастлаб иш бошлаганда, психолог агар бўш бўлса мажлислар залидан фойдаланиши мумкин. Кейинчалик гуруҳий машғулотлар учун алоҳида хонанинг бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай хона қуйидагича жихозланиши мумкин: 10 тача кресло, катта стол, деворда чиройли гулли обой, табиат тасвирланган картинка (ёки фотообой), аквариум, Аудиокасеталар тўплами, видеомагнитофон ҳамда видео тренинглар ўтказиш учун махсус аппаратура тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |