Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Таълим тизимида психологик маърузалар ўқиш


Download 0.69 Mb.
bet34/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Таълим тизимида психологик маърузалар ўқиш.

  • Психолог маърузачининг психотехникаси.

  • Психологнинг ташқи кўриниши (имиджи).

  • Маъруза ўқишда психологнинг роли.

    Мактабда педагогик клуб, уни қандай ташкил этиш мумкин?
    Мактабда психология ва психологлар хақида анча хабардор бўлишларига қарамай, психолог ва ўқитувчиларнинг касбий ҳамкорлиги муаммо сифатида қолмоқда. Кўпинча психолог ўқитувчиларни «олий психологияга» ўргатмоқчи бўлади, ўқитувчи бўлса психология билан танишган, анъанавий педагогик жараёнга кайтади, тўполончи ўқувчиларга эски, синалган йўлни яна қўллайди: икки баҳо қўяди, ўқувчини ёки ота-онасини ўқитувчилар мажлисига чақиради. Психолог ўз - касби ичида қолиб кетади. Ўқитувчи эса психологияга яхши нарса хақида орзу қилиш мумкин бўлган, лекин хозирча мактабларда амалга ошириб бўлмайдиган «санъат учун саньат» сифатида муносабатда бўлади. Психологнинг тасаввурида ҳам, психологнинг иш методида ҳам муҳим ўзгаришлар руй бермайди.
    Ўқитувчи ва психолог орасида шахслараро муносабат ва ижодий ҳамкорлик ўрнатиш учун махсулдор ташкилий усул бу клублардир. Клубни ташкиллаштиришнинг мазмунан афзалликлари қуйидагилардан иборат: Педагогик клублар мазмунан 5 та йўналишни ўз ичига олади.
    1. Норасмий шахслараро муносабатларни шакллантириш. Клубда норасмий шахслараро муносабатларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш имконияти вужудга келади. Бунга тинч ҳолат, мажбурламасдан эркин иштирок этиш шароити, умумий қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда муҳокама учун мавзу танлаш, мулоқатнинг анъанавий клуб шакллари: чой ташкил этиш, туғилган кунларни байрам қилиш ва ҳоказолар имкон беради.
    2. Клубнинг иш дастури. Бундай педагогик клубда психолог пешқадам сифатида ўзини кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Клубнинг иш дастури психолог, ўқитувчилар, ота-оналарнинг ўзаро таъсири натижасида, уларнинг қизиқишлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Ҳар бир машғулотдан сўнг иштирокчилар кейинги машғулотда қайси муаммони ҳал қилишларини муҳокама қилишлари мумкин.

    Download 0.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling