Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet42/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Умумий маслаҳатлар
1.Сиз маъруза ўқийдиган аудиторияда бир кун олдин гувохсиз машқ ўтказинг: маъруза ўқийдиган жойингизга боринг, бўш залга қаранг, холатингизни, овозингизни қандай бўлишини ҳамда қандай сўзлар билан бошлаб нима билан тугатиш лозимлигини ўйлаб қўйинг.
2. Маъруза бир неча соат қолганда, уйда креслода ўтириб, кўзингизни юмган холда, чиқишингиз жараёнини фикран кўз олдингизга келтиринг (сценарийни режалаштиринг).
3. Кечқурун уйқуга кетишдан олдин барча вазиятни тушунгизда кўришга установка беринг: тингловчилар қандай йиғилишмоқда, нутқ сўзлайдиган жойга қандай бордингиз, қандай бошлайсиз. Асосийси, маьруза муваффақиятли чиқишига ишонишингиз лозим.
Агар сиз ўз устингизда ишлаб хавотирланиш ва қўрқишдан фориғ бўла бошласангиз, иккинчи муҳим қадамни танлаймиз.
Психологик маърузада ўз образини қандай намоён қилиш мумкин
Аудитория олдида гапира бошлаганда дастлаб ўтирганлар сизни тингламаётгандай туюлади. Сизни зимдан кузатишади, «сиз билан танишади», сизнинг овозингизга мослашади, ташқи кўринишингиз кузатилади, сизни характерингиз тўғрисида хулоса чиқаришга ҳаракат қилишади.
Шахсий танишиш - кўникув хосил бўлгандан кейингина тингловчилар кўзида қизиқиш пайдо бўлади, баъзилари келишув сифатида бошларини қимирлатишади, бошқалари ниманидир ёзиб олишади, бошқа бирлари ўзаро фикр алмашади.
Танишув-кўникув хосил бўлгандан сўнг психологга инсон, аёл ёки эркак сифатида қизиқа бошлайдилар. Сиз аудиторияга олиб кирадиган билимлар тингловчиларга сиз психолог сифатида ўзингиз қандай тушунишингиз ва хис қилишингизга боғлиқ равишда қизиқарли ёки қизиқарли эмас бўлиши мукинми? Нутқ сўзлаётган мавзуингиз бўйича шахсий тажрибага эгасизми? Ҳаёт ва ишда сизда нима муваффақиятли чиқди, нима муваффақиятли чиқмади? Психолог сифатида қаерда хато ва камчиликлар рўй берди? Муваффақиятсизлик ва кулфатни қандай бошингиздан кечирасиз? Психолог сиз ўзингиз ҳаётда ва ишда муваффақият қозонасизми?
Маълумки, маърузаларга пухта тайёргарлик ва ҳаяжонланишга йўл бермаслик керак, асосийси аудиторияга ўзингизнинг қандай образингизни таклиф қилишни хохлашингизни пухта ўйлаш даркор. Психолог турли тингловчиларга, ўқитувчиларга, ота-оналарга, бошланғич синф ўқувчиларига, ўсмирларга ва юқори синф ўқувчиларига хар-хил ўз образларини таклиф қилиш мумкин.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling