Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


II. Боланинг ижтимоий муҳити


Download 0.69 Mb.
bet50/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

II. Боланинг ижтимоий муҳити.
а) Оиланинг ижтимоий муҳити, бюджети, маоши, бошқа даромадлари, моддий ёрдамга эҳтиёж борми, ҳалоллиги, оиланинг фаросатлилик даражаси, уй тутиши, маданий муносабатлари савияси.
б) Оиланинг хайрия қилиши, садақалар бериш формалари, одамийлиги, қўни-қўшнилар билан алоқалари ва б.
в) Ота-онанинг соғлиги ҳақида маълумот (нима касалликлар билан оғриганлар, наслий камчилик ёки ютуқлари борми).
г) Қизиқишлари, майллари, характерли хусусиятлари, қайси тилларни биладилар, ота-оналари давлат мукофотларига эгамилар, судланганмилар ва б.
III. Ижтимоий-маданий муҳит.
а) Боланинг ўқиши, учун оилада қандай шароит бор, китоб-дафтарга бўлган эҳтиёжи қондириладими, боланинг китобга бўлган муносабати, кутубхоналарга аъзоми, ота-онаси китоб ўқийдими, оилада китоб, илм-маърифат ҳақида суҳбатлар бўлиб турадими ва б.
б) Ота-онасининг телевизорга бўлган муносабати, боланинг телевизорга бўлган эҳтиёжи, унинг бўш вақти бошқариладими, телевизор кўриш тартиби назоратдами, бирон-бир чегаралаш борми ва
в) Телевизордаги қанақа кўрсатувни бола ёқтиради, қайси артистларни билади ва қизиқади, кимларни алоҳида кузатиб ёдлаб юради ва б.( 13-14 ёшда мултфилмни кўришни қаттиқ истаса қолоқ. Бола тинмай телевизорга интилса яҳшиликка олиб бормайди. )
г) Болага чўнтак пули бериладими, қанча миқдорда, бола пулни беҳуда харч қиладими, нимага, қанақа нарсаларга ёки еб-ичадими, пул, буюм, ўйинчоқлар йиғадими.
д) Оилада меҳмонга муносабати, кимлар келишади, боланинг уларга муносабати, ёқтирадими, ўзи ҳавас билан хизмат қиладими, ўзи меҳмонни кутадими, суюнадими, ошхонада ўз маҳсулотини тайёрлайдими, ёки бефарқ қараб, меҳмон келгач чиқиб кетадими, яшириниб ўтирадими, қочадими ва б.
е) Оилада уй жиҳозлари, маданий-моддий муҳит қай даражада, гигиеник эҳтиёжларни қондириш учун шароит борми, бола тозаликка ўргатилганми, одоб-икромни ўрганишда оилада қанчалик шароит бор.
ж) Оилага қандай ёрдам уюштириш эҳтиёжи бор, педагогик, Улуғбек фонди томонидан, облано, мактабдан мактабга, лицейдан кўчириш, рептитор хизматини ташкил этиш, юридик ҳимоя, психологик ёрдам ва ҳ.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling