Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet58/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Назорат саволлари
1. Социал психологик хизматни шакли, мазмуни ва фаолият кўрсатиш услублари юзасидан
асосан нечта туркумларга ажратиб ўрганилади?
2. “Енгил ва оғир саноат, кичик ҳажмдаги корхоналар, хусусий хўжаликлардаги психологик
хизматни “ шакли, мазмунига кўра қуйидаги қайси туркумга киритиш мумкин.
3. “Институтлар, марказлар, лабороториялардаги психологик хизматни “ шакли, мазмунига
кўра қуйидаги қайси туркумга киритиш мумкин.
4. “Қариялар ўртасида ўзаро тушунув, қариндош-уруғлари билан узлуксиз алоқа ўрнатишга
эришиш, ибодат хоналар ажратиш, хоналарни табиий уй муҳитига яқинлаштиришдаги
психологик хизматни “ шакли, мазмунига кўра қуйидаги қайси туркумга киритиш мумкин.
5. “Ўзбекистон хаво йўллари компанияси, темир йўл алоқаси, трамвай шаҳобчаси, метро
хизматидаги психологик хизматни “ шакли, мазмунига кўра қуйидаги қайси туркумга
киритиш мумкин.
6. “Шифохоналар, психоневрологик диспансер, алкоголизм, наркомания даволаш
марказлари, клиникалардаги психологик хизматни “ шакли, мазмунига кўра қуйидаги
қайси туркумга киритиш мумкин.
7. Аттрактсия ( лотин тилидан ўзбекчага таржима қилсак) қандай маънони англатади.

7 - МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК - ПЕДАГОГИК ТРЕНИНГ
Режа: 1. Машқ ва ўйин орасидаги коммуникатив ва таркибий алоқалар.
2. Гуруҳий тренингда сукунат.
3. Психологнинг ўз ишидан қониқиши даражаси.
1. МАШҚ ВА ЎЙИН ОРАСИДАГИ КОММУНИКАТИВ ВА ТАРКИБИЙ АЛОҚАЛАР
Ўқувчилар билан гуруҳий психологик машғулотлар одатда 4-6 та машқ ва ўйинлардан ташкил топган. Уларнинг танланиши ва кетма-кетлиги машғулот мавзусига мос бўлиб, ягона мантиқий бўйсунадилар, тренинг фойдали ва ташкиллаштирилган чиқиши учун у ёки бу эпизодлар орасидаги муносабатларнинг алоқаси ва таркибий томонларни ҳам ўйлаш керак. Мисол учун, бу қуйидаги нормалар бўлиши мумкин:
- Сизга қизиқ бўлдими? Жуда яхши! Мен яна бир машғулот таклиф қиламан. Келинг синаб курамиз?
- «Бизда жуда яхши! Келинг давом эттирамиз?
- «Ким яна ўйнашни хоҳлайди? Марҳамат!
Ҳар бир психотренинг ўзининг маълум бир сўз ва ифодалар тўпламига эга бўлади, асосийси, бу хаёлий сўзлар гуруҳ бошқарувчиси томонидан ўз вақтида ва ўз жойида талаффуз қилиниши керак, акс холда улар суньий ёрдам бўлиб қолишлари мумкин. Улар бир машқдан, иккинчисига ўтишганида табиий ўтишни ҳосил қилишлари керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling