Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


ГУРУҲИЙ ТРЕНИНГДА СУКУНАТ


Download 0.69 Mb.
bet60/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

2. ГУРУҲИЙ ТРЕНИНГДА СУКУНАТ
Психолог гуруҳда танаффус юзага келганини хис қилиши керак, агар бу ноқулай сукунат, ўз фикрларини айтишни истамаслиги зерикиш ёки гуруҳ ишига қизиқишнинг йўқлиги бўлса, бундай паузани психолог фаоллаштириши машқлари ёки саволлари билан бузиши керак, «Нима деб ўйлайсизлар, нима бўлди? Нима учун бундай ноқулай сукунат юзага келди?»
Агар юзага келган танаффус – таъсирланиш, чуқур ўйланиш бошидан кечиришни оқибати бўлса, бундай танаффусни бузиш мумкин эмас, хар бир иштирокчи унинг ички жараёнларига қулоқ солиши ва сабр қилиши керак. Бу ижодий танаффусдир, унда ўқитувчиларда фаол ички фаолият амалга ошади.
Гуруҳ ёки гуруҳ аъзолари ўйнашни рад этсалар.
Гуруҳий психотренингда кўп ҳолларда ўқитувчилар қандайдир машқларни бажаришни рад этадилар, машқларда пассив бўладилар.
Гуруҳнинг бундай ўзини тутиши хар хил сабаблар билан тушунтирилади ўқитувчиларнинг чарчоғи самарали машқларни етарли эмаслиги гуруҳдаги фаолликнинг бирданига тушиб кетиши машқнинг қизиқарсиз ёки қийинлиги ва хоказо.
Бундай холатларда машқни мажбурий равишда бажариш тавсия этилмайди. Дастурни асосий ғоясини тушунтирган холда гуруҳни қизиқтириш, машқини қандай қизиқарли йўл билан бажариш кераклигини ўқитувчилардан сўраш ёки қатнашувчиларнинг бирини вақтинчалик олиб борувчи қилиш керак, бундай холда энг самарали усул машқ ёки ўйинда намоён қилинишни психолог ўзи бошлайди. Гуруҳ аниқ бир қарорга келмаганлиги сабабли «Хўш қани ўзим хис қилиб кўрайчи» ёки «Келинглар мендан бошлаймиз» деб мурожаат қилади.
Бу билан психолог гуруҳга ишончни билдиради, қандайдир даражада гуруҳга намуна сифатида чиқади, психолог гуруҳ аъзолари каби тенг хуқуқли бўлиб қолади. Шундай холатлар ҳам бўладики, бунда гуруҳнинг қандайдир бир аъзоси ташқи кузатувчи позициясини эгаллайди. У умумий муҳокамага қўйилмайди ўйнашни рад этади, руҳий техник машқларда хеч нарсани хис қилмаслигини айтади. У боши оғриётганлигини ёки аҳволи ёмонлигини ҳам айтади.
Бундай иштирокчи гуруҳ ишида унинг аъзолари ноқулайликни ва ҳайрон бўлишликни келтириб чиқаради, қолган гуруҳ аъзоларида ҳам ишлаш нияти йўқолади, улар пассив бўлиб қоладилар ёки норозиликни намойиш этадилар. Бундай холларда нима қилиш керак? Агар гуруҳ ишига қўшилмаган қатнашувчи ҳалақит бермаса, унга эътибор беришнинг ҳожати ҳам йўқ. Бир оз вақт ўтгандан сўнг унинг ўзи ўйнашни хохлаб қолади ёки бошқа машқда қизиқиб фаол бўлиб қолади, агар гуруҳ кузатувчига салбий таъсир қилаётган бўлса, психолог бу аъзони ўйин жараёнига киритиши керак. Ўйин давомида бундай қатнашувчини унинг фаоллиги ва қизиқишини ошириш мақсадида тинмай савол бериб туриши керак. Кўпгина олиб борувчилар пассив аъзони ўйинга қўшишга харакат қиладилар. Ҳар бир холатда олиб борувчи қабул қиладиган қарор кўп нарсаларга боғлиқ бўлади: кузатувчининг шахсияти, гуруҳ аъзоларининг унга таъсири, олиб борувчининг иш шакли, машғулот иқлими, тренинг тематик йўналганлиги ёки мақсадларига боғлиқ бўлади.
Педагогик тренингда психолог «шахсий материалларни мақсади, баъзи бир холатларда психолог гуруҳ ишига қатнашувчи хуқуқлари асосида кириши зарур: ўзини ҳаётидаги қийинчиликлари ва келишмовчиликларни баён қилиши гуруҳ аьзоларига шахсий муаммоларни ҳал этиш ва тажрибаси борлиги ёки ўзи хақида бирор бир шахсий нарсаларни гапириб бериш мумкин.
Одатда ўқитувчилар, психолог шахсиятига қизиқиш билан карайдилар ва бундай суҳбат фойдали бўлади. Бироқ ўзини жуда муаммоли одам, ҳар бир қарашда қийинчиликни хис қилувчи қилиб кўрсатиш туғри келмайди. Психолог ўзини холатини тўғри ташкил этиши ва омадли инсон сифатида хис қилиши керак.
Бундан ташқари, шахсий материални гуруҳга тақдим қилиш жуда муҳим, агар психолог ўзиниг интим ҳаётини кўп ва қисқа гапирадиган бўлса, у иштирокчиларга ўзида кўз-кўз қилувчи одам сифатида намоён бўлади. Уларда ҳаммадан ҳам ўзига қизиқадиган одам деган шубха уйғонади, у бошқаларга ёрдам бера олмайди деган фикр уйғонади. Бундай шубха ишончсизликни юзага келтиради, бу эса гуруҳнинг олиб борувчига бўлган қизиқишини бирданига сўндиради.
Шахсий материал гуруҳга шахсиятсиз шаклида ҳам баён этилиши мумкин. Психолог ўзи хақида гапираётиб, бунда бу хикоя унинг таниши ёки қариндоши билан бўлган деб гапириши мумкин, ёки аксинча, психолог томонидан ўйлаб топиш ҳаётий драма гуруҳга худди шахсий ҳаётида бўлганидек баён қилиши керак.
Хуллас, гуруҳдан айниш ёки қўллаб қуватлашдан узоқроқ бўлиш керак, эсдан чиқармаслик керак, рухий машғулотлар ўқитувчилар учун аввалам бор уларга ёрдамни амалга ошириш максадида ташкил қилинади, «шахсий материал» эса тренингни самарали, қизиқарли ўта таъсирчан ва аниқ бўлишда фойдаланилади.
3. ПСИХОЛОГНИНГ ЎЗ ИШИДАН ҚОНИҚИШ ДАРАЖАСИ
Психолог гуруҳ этибори марказида туради, гуруҳ қатнашчиларда бўлмаган билимга эга, унга қарайдилар, унга қулоқ соладилар. Агар рухшунос бундан қониқиш олса, гурух ишидаи қониқиш ола бошлайди, унда ички руҳий қониқиш хосил бўлади.
Бироқ психологнинг қониқиши ўрта даражада бўлиши керак. Ҳар бир тренер ўзининг қониқиш даражасини билиши керак. Акс холда гуруҳ ишининг самараси бирданига тушиб кетади ва гуруҳ билан ўзаро муносабатда бўшлиқ пайдо бўлади.
Педагогик тренинг рухий иш кўринишидан «бир актёрли театр» кўринишига ўтади, бунда психолог касбий ишини эмас, балки табиий артистлик махорати ҳали намойиш қилинади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling