Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Тренингдан сўнг психологнинг тикланиши


Download 0.69 Mb.
bet61/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Тренингдан сўнг психологнинг тикланиши
Гуруҳий тренингни исталган касбий гуруҳда шу жумладан ўқитувчиларда ўтказилиши психологдан катта энергия сарфини талаб қилади. Машғулот тугаганидан сўнг психолог кучли чарчоқни хис қилади. Шунинг учун самарали дам олиш ва тез иш қобилиятини тиклаши, муолажалар тизимидан фойдаланиши керак. Ҳар бир психолог учун ўзининг севган машғулотлари бўлиши мумкин.
Бундан ташқари мактаб психологи юкламаси меъёрий талаблари мавжуд. талабларни бузмасликка тавсия этилади, тренер фаоллик қобилятини ва натижали ишлашни сақлаб қолиши учун ҳафтада 2 ёки 3 тадан кўп бўлмаган миқдорда гуруҳ машғулотлар ўтказиш керак.
Бошланғич синф ўқувчилари учун педагогик тренинг (Амалий машғулотлар, дастурлари, Бошланғич синф ўқувчилари учун педагогик тренинг касбий фаолиятнинг самарали индивидуал кўринишини, ишда ҳамкасблар ва мактаб бошқарувчилари, қатнашчилари уларнинг ота-оналари билан яна ўз оила аъзолари билан яхши алоқага киришиш каби асосий касбий сифатларни шакллантиришга қаратилган, тренинг бундан ташқари, болага ижобий муносабатда бўлиш, кичик синф боласини хиссий қабул қилиш каби сифатларни шакллантиришга ҳам ёрдам беради.
Бошланғич синф ўқитувчилари учун таклиф қилинган психологик амалий машғулотлар дастурлари психолог ишининг 2 босқичини ташкил қилади ва махсус рухий ёрдам деб аталади. Бу ерда машғулотнинг асосий қисмида машқ ва ўйинларга алоҳида тушунтиришлар берилган.


«ЎҚУВЧИ МАКТАБ» ЦИКЛИ
«ХОХЛАЙМАН - ҚИЛА ОЛАМАН-КЕРАК» МАШҚИ
Машқ мақсади: ўқитувчида ўзига нисбатан ишонч ва фаоллигини, хохиш ва мажбурийликни, индивидуал холатларнинг ўсиши, ўзини англаш ва педагогик фаолиятда ўзига хос хислатларни шакллантиришдир.
Ўқитувчилар гурухига ярми айлана тарзида ўтириш айтилади, икки стул бўш қолди. Ҳохишга кўра истаган икки ўқитувчи марказга ўртага чиқишади ва гуруҳга қараб ўтиради.
Бир ўқитувчи тингловчи - бошқаси эса бошловчи бўлади, охиргиси учта гап айтади, биринчи бўлими бир хил, иккинчиси хар хил булади. М: у айтади, «мен ўзимга ишонишим керак, мен ўзимга ишона оламан, мен ўзимга ишонишни хоҳлайман».
Кишилар нимани ўйласалар шуни айтадилар, яъни хаёлига келган биринчи фикрни айтишлари мумкин.
Айтилган учта гапдан кимнинг гапи кўпроқ таъсирчан чиққанлиги муҳокама қилинали. Биринчи бу саволлар иккинчи иштирокчига берилади, тингловчи томонидан сўнг барча гуруҳга мурожаат қилинади.
Гапирувчининг интонацияси юздаги ўзгаришлари ва хоказолар ҳисобга олинади. Қонунга кўра, аёллар аудиториясида «мен мажбурман, мен қилишим керак» принципи яшайди. «Мен ҳохлайман» шахсий истагига на вақт, на куч топилади.
Психолог хар қандай инсон қайсидир вақтда «ўзинг учун яша, ҳаёт сен учун»лигини уқтиришга ҳаракат қилиши оптимизмни сақлаш ва рухан соғломлигини гуруҳга кўрсатишга ҳаракат қилиши керак.
Психолог ўқитувчининг мактабдаги хулқи, унинг бошқа ўқитувчилар билан муносабатига педагогик фаолиятнинг асоси эмас, унинг индивидуал хусусиятлари ҳам муҳимлигини кўрсатиши керак.
Бир ўқитувчи талабчан, ҳиссиётга берилувчан ва муомалада кўпол, бошқаси мулоқотга киришувчан бўлади. Мухими ўзингизни хеч қачон инкор қилмаш.
«Менинг касбий ролим» машқи
Машқ мақсади: Касбий фаолиятнинг самарали усулларини очиш.
Ўқитувчилар гуруҳи айлана бўлиб туришади ва психолог ҳаммага гуруҳ билан саломлашишни айтади, тасаввур қилинг, улар ўқитувчи эмас, балки ўқувчилардир.
Саломлашишни қўйидагича бошлаш мумкин: «Салом болалар!» Бу пайтда унинг тутган ўрни юзининг ўзгариши кўрсатилади.
Шундан сўнг, барча қатнашчилар гуруҳ билан саломлашишади. Умумий муҳокама қилинади, хар бир ўқитувчи бола позициясида қандай саломлашишни тушунтиради.
Кимнинг саломи самимий ва очиқлиги аниқланади. Ушбу машқда ҳар бир ўқитувчи ўзининг фаолиятидаги услубидан келиб чиқиб ишлайди.
Педагогик фаолиятнинг самарали ҳал қилиниши нафақат мактабда эндигина иш бошлаган ёш ўқитувчилар эмас, балки бир неча йиллик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар учун ҳам касб услубини ривожлантиришда мухимдир.
«Баҳо» машқи
Машқ мақсади: мактаб ўқувчиларини маҳсулдор баҳолашда коммуникатив усуллар ишлаб чиқиш.
Гуруҳ айлана бўлиб туради, хар бир қатнашчи салбий ва ижобий баҳоларни айтади. Биринчи салбий баҳо айтилади масалан: «ўтир икки!». Хар бир ўқитувчи бу сўзни ўзининг сўзи билан айтади. Психолог ўқитувчи ўқувчига ёмон баҳо қўяётганида, унга шахсий муносабатини билдириши, яхшироқ ўқишга ишонишини тарбияланувчига билдириши лозим.
М: Минг афсус, Ойдин бугун мен сенга ёмон баҳо қўяман. Мен ишонаман. сен ҳаракатчан қизсан ва яқин кунларда иккингни тўғрилайсан.
Ўқувчининг яхши баҳосидан ўқитувчи, қувониши ва психологик ёрдам бериши, қўллаб-қувватлаши лозим. Масалан: "Баракалла бугун сен «5» олдинг. Ҳаракат қил ва бундан буён ҳам яхши ўки".
«Менинг ҳамкасбим» машқи
Машқ мақсади: ишда ўқитувчининг ҳамкасблари билан самарали мулоқот воситаларини ривожлантириш.
Психолог гуруҳга кейинги вазиятни ўйнашни таклиф қилади, бир ўқитувчи ҳамкасбларидан бир-икки кунга ўрнини билдирмасликни сўрайди.
Уйиндан сўнг ушбу вазият юзасидан муҳокама қилинади ўқитувчи илтимосини баён этиш учун қандай коммуникатив воситалардан фойдаланди, нима учун бир ўқитувчи унга ёрдамлашди, бошқаси эса йўқ.
Ҳар бир қатнашчи ўзининг тажрибасидаги шундай вазиятларни эслаш мумкин. Бу вазиятга психолог аралашмайди, фақатгина гуруҳга ёрдам бериш мумкин. Машқ сўнгида ушбу вазиятда: «Ўзингизни қандай тутишингиз керак, ҳамкасбларингиз сизга чин дилдан ёрдам беришлари учун вазиятни муҳокама қилинади.
«Менинг директорим» машқи
Машқ мақсади: мактаб директори билан самарали мулоқат ўрнатиш. Ўқитувчи мактаб директоридан йилнинг ўртасида соғлиқ учун таътил сўраган шундай вазиятни кўрсатиш керакки, директор инкор қила олмасин.
Мактаб ҳаётидан мактаб директори билан ўқитувчилар ўртасидаги бундай вазиятларнинг бир нечтасини кўрсатиш мумкин.
Гуруҳ билан юқоридаги вазият юзасидан муҳокама ўтказилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling