Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


«Интонация» (оҳанг) машқи


Download 0.69 Mb.
bet64/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«Интонация» (оҳанг) машқи
Машқ мақсади: ўқитувчиларнинг коммуникатив имкониятлари диапозонини кенгайтириш.
Гуруҳнинг ҳар бир аъзосига қандайдир, ўқувчига қаратилган мақтов сўзларни айтиш таклиф қилинади. Масалан: «балли! Сенда ҳамма нарса яхши бўлади» каби сўзларни айтиш мумкин. Бунда айтилган сўзлар иштирокчи томонидан 5 марта турли оҳангда такрорланади. Гуруҳ қайси ифода яхши айтилганини муҳокама қилади. Психолог хар-бир ўқитувчига ўқувчилар билан мулоқат учун ифодалироқ оҳангни топишга ёрдамлашади.
«Ойна» машқи
Машқ мақсади: ўқитувчиларнинг коммуникатив имкониятларини ривожлантириш.
Гуруҳ иштирокчилари жуфт - жуфт бўлиб оладилар. Ҳар бир жуфтликда бир бошловчи танланади, иккинчиси унинг ойнаси бўлади. Бошловчи қўли билан кутилмаган ҳаракатларни амалга оширишлари керак. Иккинчи иштирокчи бу ҳаракатларни синхрон равишда ойнадай аксини такрорлаши керак.
Ўйинчилар орасидаги сўзсиз коммуникацияда вужудга келадиган қийинчиликлар муҳокама қилинади. Психолог иштирокчилар эътиборини одамлар орасида қандай индивидуал-динамик фарқлар мавжудлигига, уни тўғри тушунтириш ва хис қилиш учун суҳбатдошга мослашиш қанчалик муҳимлигига қаратади. Бу ўқувчиларни тушунишда муҳим ҳисобланади.
«МЕН ЎҚУВЧИ» ЦИКЛИ
«Муаммо» машқи
Машқ мақсади: гуруҳ иштирокчилари шахсий муаммоларининг субъектив аҳамиятлилигини пасайтириш, психолог ўқитувчиларга кўзларини юмиб, бўшашишларини таклиф этади. Кейин бу қуйидаги сўзларни айтади. "Сўнгги вақтларда сиз учун мухим ва долзарб бўлган шахсий муаммоингиз ҳақида ўйланг. Муаммоингизни ичингизда айтиш мумкин бўлган бир неча сўзлар орқали ифодаланг.
Энди сизнинг муаммоингиз ҳақида яқинда суҳбатлашган инсонни кўз олдингизга келтиринг унинг сизга нима дегани ва сиз нима деб жавоб қайтарганингизни аниқроқ эслашга ҳаракат қилинг. У билан қандай вазиятда суҳбатлашганингизни эслаш, сиз суҳбатлашган хонани, теварак атрофдаги нарсаларни эслашга ҳаракат қилинг. Энди ўша ҳаракатга, суҳбатдошингизга ва ўзингизга четдан, расмга қарагандай қаранг.
Буларнинг барини аниқ кўз олдингизга келтирганингиздан сўнг. маҳаллангизда яшайдиган инсонларни, яқин қўшниларингиз хақида ўйланг. Сиз яшайдиган микрарайон, шаҳар ёки қишлоқ ҳақида ўйланг. Ватанимиздаги барча аҳоли хақида ўйланг.
Бутун ер шарини, унда яшайдиган оқ, қора, сарик, қизил танли инсонлар, камбағал ва бой, бахтли ва бахтсиз инсонлар ҳақида ўйланг. Қуёш системаси. унинг теварагида айланувчи планеталар ҳақида ўйланг. Космоснинг чексизлиги ва абадийлик ҳақида ўйланг".
Психолог умумий муҳокама ўтказаётганда, шахсий муаммосини бемалол ўйлаши мумкинлиги, бунда унинт субъектив аҳамиятини камайтириш мумкинлигига эътибор қаратади.
«Яхши- ёмон» машқи
Машқ мақсади: гуруҳ иштирокчиларини ёмон нарсада - яхши нарсани кўриш, кайғули фикрлар ва оғир ҳиссиётларга берилмасликни ўргатиш.
Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси тоза қоғоз ва ручка олади. Психолог хозирги вақтдаги шахсий муаммоли вазият ҳақида ўйлашни таклиф қилади. Қоғоз иккига бўлинишини айтади. Қоғознинг чап ёнига ҳаётий муаммонинг иштирокчи учун 10 га салбий оқибати ёзиб чиқилади. Кейин қоғознинг ўнг тарафига мавжуд вазиятнинг 10 та ижобий томонлари ёзиб чиқилади. Масалан: иштирокчиларнинг бири чап томонга қуйидаги сўзларни ёзади. «Биз турмуш ўртоғим билан ажрашдик». У ўнг томонга: «Энди мен мутлоқо эркинман» - деб ёзади. Психолог машқни муҳокама қилаётганда ҳар бир, ҳатто энг қийин ҳаётий вазиятда ҳам унинг ижобий томонларини топишга ҳаракат қилиши зарур ва бунинг ҳисобига рухий барқарорликка эришиши мумкин.
«Бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди» машқи
Машқ мақсади: қийин ҳаётий вазиятларда ўзини «формада» ушлашга ёрдамлашади, ички зўриқишни йўқотишга ва тинчланишга ёрдам беради.
Гуруҳ иштирокчилари жойларига ўтириб, тинчланиб, бўшашадилар. Психолог уйда ва ишдаги мавжуд қийинчиликлар хақида ўйланг. Бу қандай қийинчиликлар. Сиз уларга қандай муносабатдасиз? Сиз нимани ҳис қилаяпсиз?
Энди ўз ҳаётингизни тасаввур қилинг, агар энг қўрқинчли нарса содир бўлса (жимлик), буларнинг барчасини қандай бошдан кечиришингиз, бу ходиса ҳаётингизда қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ўйланг. Агар бу ҳодиса хақиқатдан ҳам содир бўлса, нима бўлишини тўлиқроқ ўйланг. Энг охирида ўзингизнинг муаммоингизни эсланг.
Иштирокчиларнинг ҳақиқатда мавжуд қийинчиликларини ижобий қабул қилишлари муҳокама қилинади.


«Ўзингизга сизнн ёқтирадиганлар кўзи билан қаранг» машқи
Машқ мақсади: Ўқитувчиларда ўзига ишончни ўз шахсига ижобий муносабатни фаоллаштириш, ички гўзалликка эришиш, депрессияни йўқотиш.
Машқ медитация технологиясига мос равишда ўтказилади. Психолог гуруҳга мурожат қилади: Сизни севадиган, ёки қачондир севган инсонни аниқланг, ички хаёлингизда бу инсоннинг характерини ташқи кўринишини аниқроқ кўз олдингизга келтиринг. Тасаввур қилдингизми? Энди кузатиш йўналишини ўзгартиринг. Сиз хаёлан бу инсоннинг ичига кириб, вақтинча ўша инсонга айланасиз.
Унинг ичига кириб, ўзингизни бу инсоннинг севувчи кўзлари билан кўриш қобилиятига эга бўласиз. Сиз ўзингизда камчилик деб ҳисоблайдиган хислатларни ҳам ютуқ сифатида кўра бошлайсиз. Сиз севгига, ёқтиришларига лойиқ эканлигингизни, сиз билан фахрланиш мумкинлигини сезасиз.
Ўзингизга шундай ижобий қарашни сақлаган холда, дастлабки холатга қайтасиз, яна ўзингизга ижобий муносабатни сақлашга ҳаракат қилинг.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling