Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet65/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«ЎҚИТУВЧИ-ОИЛА» ЦИКЛИ
« Тарози» машқи
Мактабдаги иш билан боғлиқ оғир юкламани муваффақиятли бажариш учун оилада ўзини тинч ва ҳимояланган хис қилиш керак. Агар оила аьзолари бир-бирларини қўллаб-қувватласалар, инқироз ва муаммоларни осонлик билан ҳал қиладилар, ўз кучларини қайта тиклайдилар.
Машқ мақсади: ички барқарорлик холатини яратиш, оила азоларига ижобий муносабатни фаоллаштириш. Машқни аёллар аудиториясида ўтказаш тавсия қилинади.
Гуруҳ аъзолари тинчланиб, медитацияга тайёр бўлганликларидан сўнг психолог қуйидаги сўзларни айтади: сизга яқин инсон, турмуш ўртоғингиз ёки дўстингиз ҳақида ўйланг. Унинг юзини, характерини, одатдаги ҳаракатларини ва имо-ишораларини кўз олдингизга келтиринг. У қандай инсон?
Унинг образини чизишда сиз кўпроқ камчиликлардан фойдаландингиз? Биринчи учрашувингизни эсланг. Қандай вазиятда сиз уни биринчи марта кўрган эдингиз? Унинг кўриниши гапириши, ҳаракатлари қандай эди? Диққатингизни тортадиган қандай асосий хусусияти мавжуд эди? Унинг нимаси сизга ёқади? Сиз учрашиб юрган кезларни эслаш. Сизга нисбатан ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатган, энг яхши дақиқаларни эсланг.
Энди тарозини кўз олдингизга келтиринг. Тарозининг бир палласига яқин кишингизнинг камчиликларини, иккинчи палласига ижобий хислатларини жойлаштирннг, иккинчи палласи оғир келиши керак. Яқин кишиларга салбий хислатларга нисбатан ижобий хислатларни кўпроқ топишга интилинг. Унга нисбатан яхши муносабатда бўлинг ва уни ортиқча танқид қилмасликка ҳаракат қилинг.
«Келишув» машқи
Машқ мақсади: оилавий вазиятда қарор қабул қилишнинг коммуникатив усулларини ишлаб чиқариш, яқин кишини тушуниш, унинг қизиқиш ва эҳтиёжларини хурматлашга ўрганиш.
Гуруҳда ўйин вазияти ташкил қилинади. Ҳозирги кунда гуруҳдаги «эр» ва «хотин» ролини ўйновчи, икки актёр танланади. Эр-хотинлар оилада қарор қабул қилиш бўйича қандайдир вазият муҳокама қилинадиган ўйин вазияти таклиф қилинади. Масалан: ёзги таътилни қандай ўтказиш бўйича муҳокама таклиф қилинади. «Эр» бу масала бўйича ўз вариантини, «хотин» ўз вариантини таклиф қилади.
Ўйин тўрт босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда: «эр» ва «хотин» томонидан таклиф этилган вариантлар муҳокама килинади.
Иккинчи босқичда: Психолог «эр хотиннинг стулига, хотин эрнинг стулига» ўтиради. Улар ўз позицияларини ўзгартириб, муҳокама ўтказилади. Эр хотин номидан гапиради, хотин бўлса эр номидан гапиради.
Учинчи босқичда: суҳбатдошлар учун янги бўлган фикрлар муҳокама қилинади. Эр ўйиндаги хотиннинг эҳтиёжларини аниқрок тушунади, хотин бўлса эрнинг истакларини яхшироқ тушунади.
Тўртинчи босқичда: икки оила аъзосининг ҳам қизиқишларини ҳисобга оладиган келишув қарор ишлаб чиқилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling