Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Гуруҳий машғулотлар динамикаси
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг учинчи босқичи.
Гуруҳий машғулотлар динамикаси
Гуруҳий машғулот ўзининг қонун қоидаларига эга, тренинг дастури ва сахнасини ишлаб чиқарилиши ўйин фаолиятининг маълум бир динамикасини ташкиллаштириш ҳисобига ўтказилиш керак. Қандайдир даражада бундай динамик машғулот ва унинг сенарийсини ташкиллаштиришда намоён бўлди. Тренингни амалий ўтказишда руҳшунос томонидан булар махсус киритилиши керак. Шундай қилиб, биринчи босқичда, руҳий машқ давомида ўйин, фитналар юзага келади, сўнг иккинчи босқичда психолог томонидан машқ ва ўйинлар индивидуал олиб борилиши керак, бунда энг юқори кульминацион нуқтага эришиш максадида тренинг «руҳий вақт» аста - секин тезлашиши керак. У ҳар-хил шаклларда ифодаланиши мумкин: муҳим муаммони ечиш, ўзини енгил сезиш, қониқиш, гуруҳнинг фаоллигини кучайиши ёки низо юзага келиши ва уни ҳал қилиш, гуруҳнинг қандайдир аъзосини ўрганиш унинг томонидан рухий қўллаб- қуватлашишига эришиш. Психотренингда юқори чўққига аста-секинлик билан олиб келиниши керак. Агар машғулотнинг умумий давомийлиги 3 соат бўлса, одатда кульминацион нуқта машғулотнинг иккинчи соат охирида юзага келади. Динамиканинг ўсишини ва кульминацияга эришиш муваффақиятли ўтиши учун психолог гуруҳ фаоллигининг сўнишига, гуруҳнинг зерикишига йўл қўймаслиги керак. Рухий тахлил ва ўз-ўзини таҳлилни синчиклаб ўрганиш даъволашда гуруҳда омадли қўлланадиган техникалардир. Исташ касбий техникадаги каби педагогик тренингда каби педагогик тренингда ҳам психолог мутахассис сифатида ўзига қониқарли бўлган танқидни ҳаддан ташқари қилмаслиги керак. Кулминацияга эришилгандан сўнг гуруҳда фаоллик тушиб кетади, бўлиниш тинчланиш ва қониқиш пайдо бўлади. Секин-асталик билан гуруҳ фаоллиги даражаси машғулот бошланган вақтдаги дастлабки холатга қайта бошлайди. Машғулотнинг учинчи босқичи. Бу босқич машғулотнинг тугалланишидир. Гуруҳий ишлар натижаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Тренинг гуруҳи аъзолари ўзларининг фикрларини баён қилишларини таклиф қилиши мумкин. Психолог тренингни ана шундай 3 соат мобайнида ўтказиш жараёнида ўзи ҳам ҳар хил икки ҳолатларни хис қилиши керак. Энергия ва фаолликнинг секин-аста кўтарилиши, кульминацияга тез эришиш, фаолликнинг намойиши ва тинчланиш яна шуни айтиш мумкинки, психолог бу ҳолатларни бошидан кечираётганида гуруҳ таъсирини хис қилади ва шу вақт гуруҳни ўз орқасидан етаклайди. Гуруҳда қўпол танбеҳ беришлари, олиб боришнинг ўзини юқори тутишга йўл қўймаслик керак. Шуни айтиш мумкинки, гуруҳда оналар агар психолог айтган болалар ва оталар (психолог эркак киши бўлса) ҳолатлари ижобий қабул қилинади: сўзсиз қабул қилиш ҳимоя, ёрдам, қўллаб-куватлаш, инсоний мухаббат ва илиқлик намоён бўлади. Гуруҳ ёки унинг алоҳида иштирокчиларининг лозим бўлган руҳий фаоллиги. Агар гуруҳ ёки унинг бирор - бир аъзоси ўзини ёлғиз, бегона, ишончсиз ҳис қилса, рухий тетиклаштириш услубини қўллаш зарур. Бунда психолог иштирокчиларнинг кўзига тик қараб ишонч билан қуйидаги сўзларни айтиш мумкин. «Сиз ҳамма нарсани хис қила оласиз», «Мен аминман, сизда ҳамма нарса бўлади». "Бир қарорга келишингиз керак, туриб ҳаракат қилинг". Бу мақсадлар учун махсус машқлардан фойдаланиш зарур. «Баланд бўйли инсон» машқи Машқ 10 дақиқа давомида олиб борилади ва гуруҳ қатнашчиларининг фаоллигини ва уларнинг ўзини - ўзи баҳолашга йўналтирилган холда олиб борилади, ҳаммани доирага тушишни таклиф этилади ва қуйидаги йўриқномани айтиш керак. «Ўзингларни баланд бўйли деб тасаввур қилинглар, елкангларни кўтариб, атрофга қаранглар. Пастда кичкина лилипутлар, сизлар хар бирингиз эса катта, улкан одам великансизлар. Ўзингизни кучли хис қиласизларми? Жуда яхши! Яхшилаб қўлингизга одамларнинг бирини қўлингизга олинг ва уни томоша қилинг. Ўзингизни катта одам, уларни кичкина одам деб ҳис қиласизлар. «Ҳа-йўқ» машқи Машқ 5-7 дақиқа давомида олиб борилади. Гуруҳнинг умумий тонусини оширишга қаратилган, барча қатнашувчилар иккига, тахминан тенг гуруҳчаларга ажралади ва бир-бирига қарши ҳолатда турадилар. Бир гуруҳ олиб борувчининг буйруғи билан «ха» сўзини қаттиқ овозда айта бошлайдилар, иккинчи гуруҳ унга «Йўқ» деб жавоб беради. Ўқитувчилар ўзларининг сўзларини қаттиқрок талаффуз қила бошлайдилар. Улар ўз рақибларига хақликларини кўрсатиб қўймоқчи бўладилар, хуллас қаттиқроқ бақирган ўзининг хақлигини билдирган гуруҳ ғолиб чиқади. Бу машқ бошқа кўринишда ҳам олиб борилиши мумкин. Гуруҳ айлана бўйлаб ўтиради хар бир қатнашувчи кўзларини юмиб ўзини долзарб холатга соладилар. Иштирокчилар ўзларининг кайфиятини хис қилганликларидан сўнг, улар шу вақтда қайси сўз «ха», ёки «йўқ» мос келишини аниқлашлари керак, сўнг гуруҳ қатнашчилари ўрнидан турадилар гуруҳ ичида эркин ҳаракат қилишни бошлайдилар ва у ёки бу қатнашувчини учратганларида хар сафар ўзининг сўзини қайтарадилар, агар дуч келувчилар битта сўз билан жавоб берсалар, масалан иккита «ҳа», ёки иккита йўқ учрашдилар бунда улар тушунадиган сўзлар билан алмашадилар. Агар гуруҳ қатнашчилари бошқа сўзни талаффуз қилсалар, кураш авж олади. Бири қаттиқ холда «ха» дейди, иккинчиси эса рози бўлмай, «йўқ» дейди. Бир неча дақиқадан сўнг сўзларни алмаштириш таклиф қилинади: «ҳа» деганлар. энди «йўқ» дейди ва аксинча. Бу машқ гештальттерапия тизимидан олинган. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling