Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ.
Сув транспорти
Сув транспортида ходимларни махсус синовдан ўтказиш ва лаёқатлиларни танлаш. Сайёҳатчилар дидига мос тадбирлар ва мароқли томошалар ташкил қилиш. Дарё ва денгиз стихиялари ҳукм сурганда йўловчиларни психологик жиҳатдан тайёрлаш. Ҳамкорлик фаолияти қатнашчиларида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, ғурур, фахрланиш ҳисларини уйғотиш. Йўловчилар, сайёҳатларни ёш ва жинс хусусиятларини ҳисобга олиб табиат ва маданият юзасидан маълумотлар бериш. Шахслараро илиқ муносабатни таъминлаш чораларини узлуксиз равишда амалга ошириш. 5. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ. Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат кўрсатиш ўзининг бой тарихига эга. Мазкур хизмат ўз навбатида бир неча йўналишга ажратилган ҳолда амалга оширилиб келинади: Руҳий касалликлар шифохоналарида. Психоневрологик диспансерларда. Алкоголизм, наркомания даволаш марказларида. Клиникаларда. Туғриқхоналарда. Болалар ва катталар поликлиникаларида. Соғлиқни сақлаш тизимидаги психологик хизмат врачлар, психиатрлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилади ва уларнинг ҳар қайсиси ўз функциясидан келиб чиққан ҳолда касалларни соғломлаштириш билан шуғулланади. Психологларнинг ушбу тизимдаги фаолият мазмуни билан таништиришга ҳаракат қиламиз, лекин уларнинг статуси ва роллари ҳақида мулоҳаза юритмаймиз, чунки бу нарсалар тўғрисида эслатмалар, кўрсатмалар, тавсиялар, низомлар мавжуддир. 1. Бошқарув тизимида кадрларни танлаш ва ишга жойлаштириш, уларнинг ташкилотчилик, ташаббускорлик қобилиятларини аниқлаш ҳамда лавозимларга тавсия қилиш ёки лаёқат даражасига биноан эгаллаган мансабидан озод этишга маълумотлар тўплаш. 2. Ходимлар ўртасида касбий малака ва маҳорат бўйича диагностик ишларни узлуксиз равишда ташкил этиш. 3. Муассасаларда вужудга келиши эҳтимоли бўлган психологик муаммоларни тадқиқ қилиш. 4. Бошқарув аппарати раҳбарият билан психогигиена, умумий психология, эргономика, ўзини ўзи бошқарув масалалари юзасидан илмий-амалий семинарлар тайёрлаш. 5. Кўп тиражли соҳага оид маҳаллий матбуотда психогигиена, психопрофилактика, психодиагностика бўйича мақолалар босиб чиқариш. 6. Психологик кабинетни ташкил қилиш ва уни техникавий жиҳозлаш, пациентларни махсус методикалар орқали саралаш. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling