Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЗМУНИ


Download 0.69 Mb.
bet54/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЗМУНИ
Умумпсихологик хизмат кўрсатишнинг таркибий қисми ҳисобланмиш саноатда социал психологик фаолиятини ташкил этиш ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ҳамда хусусий муассасалар учун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур хизмат тури ўз ичига бир неча туркумдаги, ўзига хос ишларни қамраб олади ва муайян соҳанинг спецификасига
асосланиб уюштирилади. Мулоҳаза юритилаётган психологик хизмат тури ривожланган чет мамлакатларида маълум ижтимоий тажриба тўплаган ҳамда унинг ҳозирги давр учун зарурат эканлиги жамоатчилик ва раҳбарият томонидан эътироф қилинган. Чунки ишлаб чиқариш самарадорлигини, корхона рентабеллигини ошириш, ходимлар ва хизматчилар фаоллигини кўтариш, шахслараро илиқ психологик муҳит ҳамда самимий муносабат яратиш барча саъи-ҳаракатлар мувоффақияти гаровидир.
Социал психологик хизмат уюштиришда жаҳон психологларининг бой тажрибасига асосланган ҳолда миллий, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олиш омилкорлик, одиллик, оқиллик намунасидир. Бу борада мамлакатимизнинг йигирма беш-ўттиз йиллик тажрибаси мавжуд, бинобарин, ўша даврда эришилган баъзи муваффақиятлар негизида замонавий шаклини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Жаҳон тажрибасига асосланиб социал психологик хизматни қуйидаги туркумларга ажратиб, сўнг уларнинг шакли, мазмуни ва фаолият кўрсатиш услублари юзасидан маълумот бериш айни муддаодир:

  1. Саноат корхоналарида социал психологик хизмат (енгил ва оғир саноат, кичик ҳажмдаги корхоналар, хусусий хўжаликлар).

  2. Илмий жамоаларда (социал психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хослиги тавсифи (илмий текшириш институтлари, марказлари, лабороториялари).

  1. Пансионатларда психологик хизмат ташкил қилишнинг мазмуни ва йўллари.

4. Транспортда психологик хизмат мазмуни.
5. Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат.
Энди уларнинг ҳар қайсисига оид бўлган фаолият мазмуни ёритилади.
1. САНОАТДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЗМУНИ
1. Корхона ходимлари, хизматчилари таркиби (гомоген, гетероген) ва унинг психологик хоссалари, хусусиятлари, механизмлари билан танишув.

  1. Корхоналарнинг атрибутлари, анъаналари, авлодлар ворислиги юзасидан илмий-амалий хусусиятли маълумотлар тўплам.

  2. Корхоналарда шахслараро, раҳбариятлараро (маъмурият ва тобе кишилар ўртасида) психологик муҳит ва унинг ўзига хос жабҳалари юзасидан маълумотлар йиғиш билан шуғулланиш.

  3. Раҳбариятнииг (маъмурий апаратда фаолият кўрсатувчи амалдорларнинг) психологик хусусиятлари ва уларнинг бугунги кун талабига жавоб бера олишлик имконияти масаласини тахлил қилиш.

  4. Раҳбарнинг психологик қобилиятлари ва уларнинг шаклланганлик даражаларини ўрганиш.

  5. Раҳбарнинг оммага ва оммавий психалогик ҳолатларга нисбатан муносабати талқини.

  6. Раҳбарнинг муомала маданият (мулоқот мароми, услублари) ва унинг психологик механизмларига-мутаносиблиги.

  7. Раҳбар ва унинг қўл остидаги (тобе) кишилар ўртасидаги шахслараро муносабат мазмуни билан танишув.

  8. Миллий анъаналар, маросимлар, урф-одатлар кабиларнинг ишлаб чиқаришга таъсирини тадқиқ этиш.

  9. Аёллар жамоаси ва уларнинг бошқарув хусусиятлари (оилавий муҳитнинг ўзига хослиги, турмуш қуришга кечикканлига, жинсий қониқмаслиги, моддий етишмовчилик, коммунал шароитларнинг тақчиллиги, ночорлиги ва бошқалар).

  10. Муомала маромлари, сеҳрлари ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишнинг нуқсонлари.

12. Моддий ва маънавий рағбатлантириш-фаолликнинг негизи эканлиги (уни кучайтириш омиллари).
13. Жамоаларда низоли (конфликтли) вазиятларни келиб чиқиш сабаблари ва манбаларини ўрганиш.
14. Эмоционал зўриқиши мавжуд, стресс, эффект хусусиятли ходимлар, хизматчилар ва уларга психологик ёрдам уюштириш, таъсир ўтказишни ташкил этиш.
15. Корхоналарда ходимлар ва хизматчилар қўнимсизлиги муаммоси ва унинг сабабларини аниқлаш юзасидан кенг кўламдаги тадқиқот ишларини олиб бориш.
16.Жамоа ва гуруҳ аъзоларини шаҳодатлаш (аттестациялаш)нинг шакл ҳамда услубларини ишлаб чиқиш.
17. Ҳорижларга мутахассисларни танлашда фаол иштирок этиш ва оптимал кўрсаткичга (коэффициентга) эришиш.
18.Социал-психологик тренингларни йўлга қўйиш.
19.Саросима ҳолатлари (паника) ва овозаларнинг психологик илдизи, далилий ашёсини вужудга келтириш.
20. Ёлғон, уйдирма, соҳта хабар детективи ва унинг кишиларга таъсир даражасининг талқини.
21.Психологик кабинет жиҳозлашнинг ўзига хос механизмларини ҳисобга олиш - таъсирчанлик даражасини ортириш гаровидир.
2.. ИЛМИЙ МУАССАСАЛАРДАГИ СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ МАЗМУНИ
Илмий тадқиқот институтлари, марказлари ва лабораториялари бошқа жамоалардан ўзига хос томонлари билан кескин ажралиб туради. Худди шу боисдан илмий ходимлар ўртасидаги муносабат, раҳбариятнинг бошқарув услуби, ёрдамчи ходимлар олдига қўйиладиган вазифалар, маҳсулотнинг қийматини баҳолаш сингари масалалар ўзига хос хусусиятга эга. Илмий ходимларнинг қобилиятлари кўрсаткичи, илмий ўсиш даражаси, умуман ташкилотнинг турдош муассасалар ўртасидаги нуфузи, салоҳияти, имконияти муаммолари коэффициенти муҳим аҳамият касб этади. Ижодий психологик муҳит, ходимлар истеъдодини ҳисобга олиш, маҳсулотлар сифатининг жаҳон стандартларига яқинлашуви, ҳалқаро майдонда ўз ўрнини эгаллаши, йирик мавзулар марказига айланиши, ижтимоий буюртмалар кўламининг кенгайиши, уларнинг рақобатбардошлиги, амалиётга татбиқ этиш имкониятининг юксаклиги тадқиқот марказининг фаолият кўрсатиш гарови, кафолати ҳисобланади.
Илмий ходимлар ўртасидаги шахслараро муносабат, ижодий муҳитнинг мавжудлиги, малака оширишнинг ҳар хил шакллари қўлланилиши, муассасалараро, халқаро алоқаларнинг оқилона йўлга қўйиши масалалари ҳал қилинишида социал психологиқ хизмат жорий қилиниши тараққиётни таъминлашга асос, манба сифатида хизмат қилади. Илмий ташкилотдаги моддий ва маънавий масалаларни ҳал қилиш имконияти, низоли вазиятлар ва уларнинг олдини олиш, рақобатнинг психологик механизмлари, ходимларда эътиқод, имон каби ижтимоий шартланган психологик ҳолатларнинг даражалари, шаклланганлик кўрсаткичи, уларнинг шахс хулқи, фаолияти ва муомаласидаги роли ёритиб берилиши психологик хизматсиз амалга оширилиши мумкин эмас.
Илмий тадқиқот институти, маркази таркибидаги бўлимлараро алоқа, уларнинг ўзаро уйғунлашуви, ҳисоботнинг муҳокамасида бирлашган мажлислар уюштирилиши, архив материаллари билан янги маҳсулот ўртасидаги боғлиқлик, ҳаққоний баҳо бериш, илмий янгилигининг халқаро миқёсидаги аҳамиятини далиллар билан исботлаш кабилар.
Шахслараро муносабатнинг горизонтал, вертикал, бевосита ва билвосита, индивидуал ва касбий, расмий ва норасмий, узлуксиз ва фавқулотда каби шаклларининг ролини амалиётда синаб кўриш амалий психологнинг муҳим фуккцияларидан бири бўлиб ҳисобланади. Модомики шундай экан, ижодий муҳитни текшириш, унинг илмий изланиш маҳсулдорлигига таъсири муаммоси ҳам мазкур муассасалар учун алоҳида аҳамият касб этиши турган гап.

  1. Илмий жамоаларнинг макро муҳити хусусиятлари тўғрисида статистик ишончлилик даражасига эга бўлган маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш.

  2. Макромуҳитнинг тузилиши ва таркиблари ўртасидаги иерархик боғлиқликни қиёсий тавсифини изоҳлаб бериш.

  3. Макромуҳит ва унинг психологик хусусиятларини тавсифлаш, ёш ва жинс аломатлари ўртасидаги муносабатни аниқлаш.

  4. Илмий жамоа раҳбариятининг қуйи босқичдаги бошлиқлар билан расмий ва норасмий алоқасининг психологик талқини.

  5. Раҳбарнинг илмий салоҳиятига оид материаллар йиғиш ва уларнинг ҳам сифат, ҳам миқдор таҳлилидан келиб чиққан ҳолда объектив баҳолашга эришиши.

  6. Илмий текшириш институтлари ва марказлари салоҳиятининг қиёсий тавсифини вужудга келтириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириш.

  7. Бирламчи илмий жамоада ўзаро тушуниш жараёнларининг ўзига хослигини текшириш.

  8. Шахслараро ўзаро таъсирида ўзаро тушуниш механизмларини тадқиқ этиш.

  9. Эмпатия ва ролларни қабул қилишнинг ўзига хослигини ўрганиш.

  10. Ж.Пиаженинг децентрация концепциясини қўллаб кўриш.


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling