Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Бегоналашиш – ижтимоий воқелик сифатида
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўш, бегоналашиш қандай юз беради, унинг даражалари, кўринишлари мавжудлик лик жиҳатидан босқичма-босқич амалга ошадими
- Инсонлар хулқ-атворидаги ўзгариш-ижтимоий воқелик сифатида
- 4. Транспортда психологик хизмат
- Автомобиль транспорти.
- Темир йўл транспорти
- Трамвай транспорти
- Ерости транспорти
Бегоналашиш – ижтимоий воқелик сифатида.
Бугунги кунда бегоналашиш туйғуси борган сари одамлар руҳиятига чуқурроқ кириб бормоқда, айрим этник гуруҳ доирасидан ташқари чиқиб, ўз таъсир кўламини кенгайтирмоқда. Бу ижтимоий воқеликми, қонуниятми, тасодифми ҳозирча аниқ баҳолаш имконияти йўқ, лекин эҳтимоллар назариясига, башорат эҳтимоллигига кўра муайян ишончлилик даражасига эга бўлган жавоб топиш мумкин. Жаҳон инсоншунослари тўплаган маълумотларга қараганда, бегоналашишнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий негизлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар қайсисида эришилган устуворлик яққол воқелик сифатида юзага келиши эҳтимоллиги таъкидланади. Хўш, бегоналашиш қандай юз беради, унинг даражалари, кўринишлари мавжудлик лик жиҳатидан босқичма-босқич амалга ошадими? Олиб борган кузатишларимизнинг кўрсатишига қараганда, бегоналашиш туйғуси бир неча йилларнинг маҳсули сифатида намоён бўлади ва уни келтириб чиқарувчи омиллар, турткилар хилма-хилдир. Шуни алоҳида уқтириб ўтиш лозимки, инсон ҳеч қачон бегоналашишга мойиллик билан туғилмайди, унинг ирсий белгиларга ҳеч қачон алоқаси йўқ, чунки у бирламчи ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади. Инсон камолотининг кейинги давридаги вояга етган кишиларга тобелик (қарамлик) миқдорининг камайиши, ҳамкорлик фаолиятининг (бирга, бамаслаҳат ҳатти-ҳаракатлар) сусайиши, шахслараро муносабат маромининг бузилишига олиб келади, ўзаро низолар, ўзбилармонликлар меҳр-муҳаббатга салбий таъсир этади, аста-секин бир-биридан кўнгил совишлар бегоналашишни янада кучайтиради. Бегоналашишга олиб келувчи омиллар қаторига фарзандлар хулқи, ўқишга муносабати, мулоқот жараёни, қарор қабул қилишдаги қатъиятлилик, бўш вақтини тақсимлаш, ўзгаларга кўнгил қўйиш, моддий-маиший эҳтиёжга ружу қилиш ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Инсонлар хулқ-атворидаги ўзгариш-ижтимоий воқелик сифатида Халқаро коммуникация каналининг кенгайиши, турли шаклдаги информатив ахборотлар, сюжетлар, кино ва видео фильмлар ёйилишининг кучайиши муносабати билан одамлар ҳатти-ҳаракатида, нутқ манерасида, имо-ишорасида, ҳаракатланиш маромида ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ёшлар шахсиятида шаклланаётган кўпгина ҳатти-ҳаракат кўникмалари ҳам ижобий, ҳам салбий хусусиятга эга. Ижобий томони шундаки, маданий алоқалар негизида миллатлар урф-одати юзасидан маълумот олиш, мамлакатлар табиати билан танишиш, янги технология моҳиятини англаш, жаҳон цивилизациясини эгаллаш, спорт турларини ўзлаштириш учун қулай имконият яратилишидир. Ҳозирги замон одамлари хулқ-атворида кекса авлод малакаларига риоя қилиш ҳоҳишлари камайиб, уларнинг ўрнига замонавий шаклларини яратишга, ўзининг дағаллиги билан кескин ажралиб туришига алоҳида эътибор беришга қаратмоқда. Томошабин ёшлар хулқ-атворида вулгарлик, ҳаракатида қўполлик, нутқ фаолиятида дағаллик, юриш-туришда ибосизлик, шарм-хаёсизлик иллатларини шакллантирмоқда. Миллий урф-одатларга салбий таъсир этиб, одамларни номуссизлик, жаҳолат, шафқатсизлик, шаҳвоний хаёт намуналари билан таништирмоқда, холос. Буларнинг барчаси балоғатга етмаган ўғил-қизлар хулқининг бузилишига олиб келмоқда, шахслараро муносабат маромини ўзгартириб, шарқона тарбияга путур етказмоқда. Уларнинг салбий таъсирлари қуйидагиларда ўз ифодасини топмоқда: Кинояларнинг дағаллиги, ҳазилларнинг қўполлиги; Нутқ фаолиятида тил маданиятидан узоқлашиш, жаргонларга сероблиги; Шарм-ҳаёсиз қилиқлар намойиш қилиш, кийинишдаги меъёрдан чиқиш; Шаҳвоний ҳаёт тўғрисида очиқ парчаларни кўрсатиш, зўрлаш, номусига тегиш усуллари билан таништириш; Зўравонлик ва таъсир ўтказиш юзасидан намуналар бериш; Кишиларни жисмоний ҳақоратлаш жараёнини тўлалигича томошабинлар ҳукмига ҳавола этиш; Уруш, ўлдириш ҳақидаги эпизотларга кўпроқ аҳамият қаратиш; Шарқ яккакурашлардаги шафқатсизликлар ифодасининг акс этиши; Ҳаётга енгилтаклик билан қараш намунасини ифодалаш; Шахслараро муносабатлардаги диёнатсизлик, адолатсизлик кўринишларининг ҳаддан зиёд эканлиги. Ер куррасида юз бераётган социал гармония ,бегоналашиш ва ҳулқ иллатлари таъсири остида одамлар орасида қадр-қиймат,меҳр-мухаббат кўтарилиши тенденцияси мавжудлиги туфайли кўнгли шикаста шахслар сафи ортиб бормоқда. Қариндош-уруғлар ўртасидаги бағритошлик, сохта улуғлаш туйғулари кўпаяётганлиги сабабли қариялар уйлари,ногиронлар ва меҳрибонлик масканларига нисбатан талаб ва эҳтиёж ортмоқда. 1. Пансионатда осойишта, хотиржам, самимий психологик муҳитни вужудга келтириш бўйича иш олиб бориш. 2. Дам олиш хоналарини юксак дид, нафосат билан ёш хусусиятлари ва жинсий аломатларини ҳисобга олиб жиҳозлаш. 3. Хоналарни табиий уй муҳитига яқинлаштириш, сунъийлик аломатларини йўқотиш бўйича саъй-ҳаракат уюштириш. 4. Учрашувлар ўтказиб туриш ва авлодлар ворислигини қарор топтиришга интилиш. 5. Миллий ва касб байрамларида раҳбарият ташрифини режалаштириш. 6. Уларнинг қариндош-уруғлари билан узлуксиз алоқа ўрнатишга эришишни қарор топтириш. 7. Уларнинг ёшига хос турли жанрдаги театр асарлари воситасида уларга руҳий таъсир ўтказиш. 8. Виждон эркинлигини амалга ошириш учун зарур шароит яратиш (ибодат хоналари ажратиш). 9. Пансионат раҳбарияти, хизматчилари билан қариялар ўртасида ўзаро тушунув, тотувликни қарор топтириш режасини тузиш. 4. Транспортда психологик хизмат Транспортнинг қуйидаги турларида психологик хизматни йўлга қўйиш ижтимоий зарурат ҳисобланади. 1. Ўзбекистон хаво йўллари компаниясида. 2. Автомобил транспортида. 3. Темир йўл транспортида: А) темир йўл алоқаси, Б) трамвай шаҳобчаси, В) метро хизматида. 4. Ўзбекистон сув траспортида. Уларнинг фаолияти мазмуни билан қисқача танишиб ўтамиз. 1.Ҳаво йўллари тизимига ишга қабул қилинаётган мутахассисларнинг касбга лаёқати, яроғлилигини аниқлаш ва баҳолаш. 2. Соҳанинг барча жабҳаларига оид психодиагностик воситаларни саралаш ва уларни маҳаллий шароитга мослаштириш, модификациялаш. 3. Психологик кабинетни жиҳозлаш ва релаксация, реабилитация билан шуғулланиш, эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва бартараф қилиш, психотерапия воситаларини қўллаш. 4. Аэропорт биноларини инсон психикаси хусусиятига мос рангларда, шаклларда жиҳозлашни ташкил қилиш. 5. Эстремал, ҳолатларда пассажирларни хотиржамлаш, шов-шувлар, миш-мишлар, воҳималар таъсирига берилмаслик йўлларини қўллаш, уларнинг кайфиятини кўтариш воситаларидан фойдаланиш. 6. Пассажирлар вақтини хушчақчақ билан ўтказишни таъминлаш, воситаларини қўллаш. 7. Кассирлар, техник ходимлар билан пассажирлар муомаласининг илиқ кечишига раҳнамолик кўрсатиш. 8. Мароқли, кўнгилочар ўйинлар, тадбирлар ўтказишни режалаштириш ва ўтказиш. 9. Диагностик методлар ёрдами билан ҳаво йўлларига нисбатан жамоатчилик фикрини аниқлаш ва уларда ишонч туйғусини уйғотиш учун психологик воситаларни татбиқ этиш. Автомобиль транспорти. 1.Эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва ходимлар малакасини ошириш мақсадида психологик кабинет ташкил қилиш ва жиҳозлаш. 2. Ҳайдовчиларнинг касбга лаёқати ва яроғлилигини аниқлаш тизимини жорий қилиш. 3. Уларни ҳадиксираш, безовталаниш хусусиятларини аниқлаш ва камайтириш, пасайтириш воситаларини топиш. 4. Ҳайдовчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини портатив методикалар ёрдами билан текшириш ва улардаги мойилликни мумкин қадар камайтириш учун махсус таъсир ўтказиш воситаларидан фойдаланиш, тренажёрларда машқлар ўтказиш. 5. Ҳайдовчилар ва кондукторларнинг пассажирлар билан муомала маданиятини шакллантириш мақсадида улар билан тренинглар олиб бориш. 6. Маҳоратли ва истеъдодли ҳайдовчилар ва ходимлар билан индивидуал ишлаш ва уларни индивидуал рағбатлантиришни жорий қилиш. 7. Раҳбариятнинг барча бўғинларида тўғри ва тескари алоқанинг психологик меҳанизмларини ишлаб чиқиш. Темир йўл транспорти 1.Марказда ва ҳудудий бошқармаларда психологик кабинетлар ташкил қилиш, жиҳозлаш ва муаммолар ечимини ҳал қилишга унинг фаолиятини йўналтириш. 2. Умумий психологик текшириш ўтказиш, пациентлар танлаш ва улар билан махсус ишлар олиб бориш. 3. Диспетчерларнинг психологик тайёргарлик даражасини узлуксиз равишда назорат қилиб бориш. 4. Раҳбарият билан қўл остидаги ходимлар ўртасида психологик муҳитни текшириш ва илиқ муносабатни вужудга келтириш учун тадбирлар ишлаб чиқиш. 5. Йўловчилар осойишталигини таъминловчи ташкил ходимлари хулқ ва муомала маданиятини янада юксалтириш чораларини ишлаб чиқиш. 6. Йўловчилар вақтини мароқли ўтказиш тадбирларини доимий равишда режалаштириш ва олиб бориш. Трамвай транспорти 1. Трамвай паркларида психологик кабинетларни жорий қилиш. 2. Ҳайдовчилар, кондукторлар ва йўл назоратчилар билан йўловчилар ўртасида ўзаро тушунув, ширинсуханлик кечинмаларини амалга ошириш. 3. Хизматдан ташқари эълонлар, ортиқча мурожаатлар, йўловчилар нафсониятига тегадиган ишончсизликни имкон борича камайтириш ёки мутлақо йўқотишнинг шаклларини қўллаш. 4. Хизматчилар қўнимсизлигининг олдини олишда психологик услублардан фойдаланиш. 5. Кондукторлар орасида ҳақгўйлик, виждонлилик ҳисларини шакллантириш, халқ мулкига хиёнат иллатини йўқотиш усулларини қўллаш. Ерости транспорти 1. Ходимларни ерости шароитига психологик жиҳатдан тайёрлаш. 2. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва экстремал шароитлар қийинчиликларини енгишга ҳизматчиларни ўргатиш. 3. Хизматчилар орсида ўзаро тушунишни таъминлаш. 4. Машинистлар тайёрлашда психологик мезонларни қўллаш. 5. Эмоционал зўриқишни пасайтириш хоналарини ташкил қилиш. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling