Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзламоқчисиз


Download 0.69 Mb.
bet46/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзламоқчисиз
Қадрли дўстлар! «Маъруза олдидан сизларни кўрганимдан хурсандман: барчангиз ёш кучга тўлган ва ҳамма нарсага қизиқувчансиз. Бугунги маърузамиз мавзуси сизларга қизиқарли бўлади, деб ўйлайман. Маърузани бошлашдан олдин, маърузамиз суҳбат шаклида ўтса, янада яхши бўларди. Бу муаммо бўйича ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин, мен бўлса ўз фикримни билдираман. (Аудиторияни ҳиссий қабул қилиш, ҳамкорликдаги диалог таклиф этиш)
- «Маърузага келганингиздан жуда хурсандман. Сизларни психологик муаммолар қизиқтирса керак. Маърузада қизиқишларингизни эътиборга олишга ҳаракат қиламан. (Юқори синф ўқувчилари қизиқишларини, ҳиссий қўллаб-қувватлаш).
Шундай қилиб, қуйидаги хулосаларга келамиз. Мактабда амалий психология бўйича маъруза ўқиш осон эмас. Кўп омилларни ҳисобга олиш зарур: аудиторияга мослашиш, уларнинг тилида гапириш, маъруза тингловчиларга қизиқарли бўлишига ҳамда уларнинг эхтиёжларини қондиришга ҳаракат қилиш зарур. Маърузаларни психологик қилиб ўқишга ҳаракат қилиш керак, ўз образини чиройли, очиқ қизиқувчан, бой хаёлий тажрибага эга инсон сифатида намоён қилиш керак, шахсий фикрни айтишга интилиш зарур. Ўзингиз хақингизда ўринли гапириб беришингиз мумкин. Ҳар қандай аудиторияни сиз психолог, инсон сифатида ҳаётингиз ҳис-туйғуларингиз қизиқтиради. Агар тингловчилар инсон, мутахассис сифатида ишонч хосил қилсалар, сиз маърузада берадиган маълумот ва билимларни қабул қиладилар. Маърузангизни фаол ва ҳиссий қилиб бошлашга интилинг, уларнинг диққатини фаоллаштириб, биргаликдаги руҳий суҳбатга чорланг.


Назорат саволлари.
1. Мактаб психологининг хонаси тахминан неча кв.метр бўлиши керак.
2. Гуруҳий психологик ишларни ташкил этиш учун психология хонаси қандай
катталикда бўлиши мақсадга мувофиқ?
3. Мактабда психологик маърузалар кимлар учун ўқилади?
4. “Мактаб педагогик жамоасини қандай қилиб махсулдор бошқариш мумкин”?
5. Педагогик клублар мазмунан нечта йўналишни ўз ичига олади.
6. “ Ишдан кейинги хориш ва чарчашни ўқитувчилар қандай қилиб йўқотишлари мумкин?
7. “Қизлар (йигитлар) билан эркин мулоқат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
8. “Кўпинча аёл турмуш ўртоғидан унинг обрўсини тан олишини, кўпроқ эътибор беришларини хоҳлайди, унинг ақлий ва шахсий тараққиётига таъсир кўрсатишга интилади.
Ушбу холат, қийинчиликларни қайси гуруҳига таалуқли?
9. “Директор ўзининг собиқ ўқитувчисининг унга бўйсинишини талаб қилади, иш хақида ҳисоботлар сўрайди”. Ушбу холат, қийинчиликларни қайси гуруҳига таалуқли?



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling