Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Агар сиз лицей ва гимназияларда


Download 0.69 Mb.
bet44/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Агар сиз лицей ва гимназияларда ота-оналар учун маъруза ўқийдиган бўлсангиз бой оилаларнинг аёлларида қониқмаслик ҳисси пайдо бўлмаслиги учун соч турмагингиз ва косметикангиз «уларга мос бўлиши керак».

  • Қиммат бўлмаса-да, ташқи кўринишишиз бой оиланинг аёлларидан қолишмаслик учун соч турмагингиз ва косметикангиз «уларга мос бўлиши керак».

- Қиммат бўлмаса-да, ташқи кўринишингиз элегант, чиройли бўлиши, ўзингизни улардан устунлигингизни хотиржам намоён қилишингиз зарур. Сизнинг ҳар бир сўзингиз ва имо-ишорангизда муваффақият, касбий маҳорат, ишбилармонлик сезилиб турсин.
Агар сиз бошланғич синф ўқувчилари олдида нутқ сўзласангиз, свитер ёки кофта кийишингиз зарур, хотиржам, анъанавий соч турмаги (она соч турмаги), озроқ косметикадан фойдаланинг, очиқ ижобий ҳиссиётларни намоён қилинг, ҳеч кимни алоҳида ажратманг, ҳар бир болани ҳиссий қабул қилинг. Юзингиздан ғамхўрлик, иссиқлик, яхшилик нурлари сочилиб турсин. Овозингиз юмшоқ, уларни сизлаб бироз эркалатиб гапиринг.
Агар сиз ўсмирлар олдида нутқ сўзласангиз, ёрқин рангли кўйлак кийинг, косметикангиз ёрқин ранглардан фойдаланинг, урф бўлган тақинчоқлар тақинг. Ўзингизга ишончни намоён қилинг. (сиз ҳамма саволга барча жавобларни биласиз) «Ўғил боланинг овози билан» гапиринг, баъзан ҳазил ишлатинг.
Агар сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзласангиз, кийимингиз Демократик ва элегант бўлиши зарур (илк ўспиринлар модани яхши қадрлашларини эсда тутинг). Албатта, косметика ва тақинчоқдан фойдаланинг. Шахсий касбий маҳоратингизни намоён қилинг. Очиқ ишонч билан, эркин гапиришга ҳаракат қилинг. Ёшларнинг муаммоларини тушинишингизни намоён қилинг.


МАЪРУЗА ЎҚИШДА ПСИХОЛОГНИНГ РОЛИ
-Маърузангиз аввало байрам, ақлий ўйин, қониқишга айланиши зарур. Сиз ҳаётга ишонч, яхшилик кўзи билан қаровчи инсон ролини ўйнайсиз, бундай рол бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар учун маҳсулдордир.
- Сиз нейтрал «маълумот берувчисиз», психологик билимларни таклиф қиласиз, тингловчилар ўзлари нимани қандай бажаришни ҳал қилади. Ушбу рол ота-оналар олдида нутқ сўзлаётганда қўл келади.
- Сиз ҳаёт фаолиятингиз, инсон унинг ҳаёти, таълим ва тарбияси хақида хотиржам фикр юритасиз. Бундай ролни зиёли ота-оналар ва юқори синф ўқувчилари аудиторияда ўйнаши мумкин.
- Сиз маърузангиз давомида болаларни севиш, уларни психологик қўллаб қуватлаш хақида тўхталасиз. Бунда ўқитувчилар ва ота-оналар тингловчингиз бўлади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling