Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Психологик маърузани бошлаш мумкин бўлган сўзлар ва ифодалар
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз
Психологик маърузани бошлаш мумкин бўлган сўзлар ва ифодалар
Ҳар бир маърузачининг дастлабки сўзлари тингловчиларга ишонтирувчи таъсир кўрсатишини яхши билади. Кимнинг олдида нутқ сўзлашингизга қараб ўзингизга ёққан ифодаларнинг биридан бошлашингиз мумкин. - Сиз ўқитувчилар олдида нутқ сўзласангиз: -Ассалому алайкум! Бугун сиз билан мураккаб муаммони муҳокама қиламиз» (мулоқатнинг жиддий ва муаммоли бўлишини эслаши, аудиторияда «тенглик» позициясида ўзаро таьсир кўрсатиш мумкин») -Ассалому алайкум. Психологнинг ўқитувчилар олдида нутқ сўзлаши ҳам осон, ҳам қийин. Шунинг учун осонки, бизнинг олдимизда умумий мақсад - ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш мақсади турибди. Шунинг учун қийинки, қисқа мулоқат чоғида умумий муоммони ҳал қилишда бирлашиш, биргаликда умумий тил топиш зарур. (Психолог аудиторияга шериклик асосида касблараро ўзаро таъсир установкаси билан мурожаат қилади). - «Менинг қарашларим: психолог маълум психологик педагогик тавсияларни ишлаб чиқиши мумкин, бу мухим албатта. Лекин ўқитувчи қийин ўсмирлар ёки орқада қолаётган ўқувчини тарбиялаш бўйича ўзининг кўп йиллик тажрибасига таяниши зарур. (Ўқитувчилик касбий махоратига хурматни ифодалаш). - Мен сизга психологияга қизиқиш намоён қилганингиз учун ташаккур билдирмоқчиман. Кўчада кучли ёмғир ва момақалдироқ бўлишига қарамасдан, зал тўла одамларни кўраяпман (маьруза бошлашдан олдин хиссий ижобий муҳитни яратиш). - Дўстлар агар тингловчилар унчалик кўп бўлмаса, яқиндан суҳбатлашиш имкони мавжуд бўлади. Бугун бизда нафақат маьруза матни, диалог мулоқот суҳбат бўлиб ўтади. (Агар аудиторияга кам одамлар йиғилган бўлса, зўриқишни йўқотиш учун юқоридаги сўзлардан бошлаш мумкин). Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз - «Хурматли ота-оналар! Мени ўзларингизга яқин қабул қилишингизни хоҳлардим! «Психолог» ҳаётда қандай қилиши кераклиги» ҳақида гапириб беради, ҳаёт шунчалик мураккабки, уни психологик қонунлар билан бошқариш қийин» деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Сиз ҳам, мен ҳам қийин ҳаётий вазиятдамиз. Фарзандларимиз ҳақида гаплашайлик. (Эмпатик ўзаро таъсир, «тенглик» асосида суҳбатнинг бошланиши) - Юзларингиздан қаттиқ чарчаганингиз кўриниб турибди. Маърузага ишдан кейин келганингиз кўриниб турибди. Маъруза сизлар учун қизиқарли ва фойдали бўлишига ҳаракат қиламан. (Ҳиссий қўллаб-қуватланишни ифодалаш, илиқ шахслараро муносабатни шакллантириш) - Ўзимни таништиришга ижозат беринг! Оилалиман икки қизим бор, мен фақат психология бўйича мутахассис бўлиб қолмасдан икки фарзанднинг онасиман. Барча оилаларда бўлгани каби бизнинг оилада ҳам муносабатларда муаммо ва қийинчиликлар бўлиб туради. Биз уларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бугун оилавий муаммоларни қандай ҳал қилиш хақида гаплашамиз. (Ҳиссий очиқликни намоён қилиш «тенглик ва ҳам фикрлик» суҳбатга таёргарлик.) Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling