Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Психолог - дўст
- 4.Психолог - ўт ўчирувчи
2.Психолог - адвокат барча хафа бўлган кишиларга ачинади уларни химоя қилишга интилади: адолатли баҳо кўймаган ўқитувчидан ўқувчини, фарзандини мактабдан ҳайдаш билан қўрқитаётган ўқитувчидан ота-оналарни, ҳукмрон, қаттиқкўл директордан ўқитувчини, аксинча ўзларини «юлдузлар» деб ҳисобловчи ва маъмуриятдан турли янгиликларни талаб қилаётган ўзаро низолашаётган ўқитувчилардан директорни ҳимоя қилади. Мактабда кўпчилик хафа бўлган инсонларни химоя қилиш мумкин, лекин хар доим ҳамма шикоят қилувчиларни ҳимоя қилиш керак эмас. Аввало, ота - оналар, ўқувчилар олдида уялиб қолмаслик учун вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқиш зарур.
3.Психолог - дўст ҳамма билан дўстлашади, инсоний илиқ муносабатлар ўрнатади. Унга ёрдам учун, ҳамдардлик, маслахаг ва гаплашиш учун мурожаат қиладилар. У ҳамммани бирдай қабул қилади, у ҳамма билан бахтли. Бундай психолог мактабда хиссий пешқадам ҳисобланади. Психолог - дўст мактабда ҳаммани ўзига жалб қилади. Айниқса, ўсмирлар ва илк ўспиринлар ва катталар билан дўстлашишга интилишади. Кўпинча бундай психолог иш фаолиятида дўстлар тўгараги, кейинчалик ёшлар клуби ташкил этилади. Психолог хонасига қизиқарли бўлганлиги, яъни учрашувлар, алоқалар ўрнатиш мумкин бўлганлиги учун ташриф буюришади. 4.Психолог - ўт ўчирувчи мактабдаги «ёнаётган» нуқталар билан шуғулланади, бир ёнғиндан иккинчисига югуради. Ўқувчи аксил ижтимоий ҳаракати учун милициянинг вояга етмаганлар бўлимига тушиб қолади - психолог бир қанча вақт фақат шу ходиса билан шуғулланади. Иккинчи синф ўқувчисининг автомобил ҳалоқатидан онаси оламдан ўтди, психолог унинг ёнида бўлиб қайғуни енгишга ҳаракат қилади. Ўсмир ота-онасининг қаттиқ калтакларидан изтироб чекади, психолог унинг оиласига бориб, оила бошлиғига қаттиқ «тарбиявий таъсир» нинг салбий оқибатларини тушунтиради. Психолог бундай вазифаларни бажариши зарур. Лекин психологнинг ўзи тезда чарчайди, унинг рухий кучлари қолмайди. Шунинг учун унда йўқотган энергиясини тўлдириш, қайта тиклаш учун «касбий гигиена» усулларини яхши билиш лозим. Бу муаммони ҳал қилиш ҳам мумкин: психолог мактабда махсус «ўт ўчирувчи» командани ташкил қилиши мумкин. Бундай командага бошига оғир иш тушганларга ёрдам беришни истовчи ўқитувчилар кириши мумкин. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling