Мактабда ўз-ўзини қандай топиш мумкин?
Ҳозирги вақтда мактабларда, лицей ва коллежларда икки йўл билан амалий психологияга келган психологлар ишлашади. Биринчилари университетларнинг психология факулътетини битирган ва иккинчилари мактабда маълум вақт ўқитувчи бўлиб ишлаб, кейин амалиётчи психологлар факультетини битириб, кейин ўз мактабларига психолог сифатида қайтиб келгандар.
Бу икки психологлар гуруҳининг қайси бири маҳсулдорроқ деган савол туғилади. Асосий маълумотли психологлар яхши касбий билимга эгалар психологик методларни яхши биладилар. Лекин улар мактаб ҳаётидаги ишнинг барча хусусиятларидан хабардор эмаслар.
Иккинчи мутахассисликни эгаллаган ўқитувчи психологлар аксинча мактаб ва педагогик амалиёт билан яхши танишлар, лекин психологик билимлар ва психологик иш кўникмалари етишмаслигини хис қиладилар.
5. Амалиётчи психологлар дуч келадиган муаммо ва қийинчиликлар
Мактабга ишга келган 2 йўналишда таълим олган психологлар мавжуд, булар;
1-чиси университетларнинг психология факультетларини тугаллаган психологлар ;
2-чиси психолог касбини ўзлаштириб мактабга қайтаб келган ўқитувчилар.
Университетларнинг психология факультетларини тугаллаган психологлар дуч келадиган муаммо ва қийинчиликлар
1. Психологнинг шахсий ва касбий мослашувидаги қийинчиликлар
Психолог битирувчилар дастлаб мактабга борганда, ўзларини химоясиз сезадилар, биринчи навбатда нима қилиш кераклигини билмайдилар ўзини қандай тутишни, ким билан қандай гаплашишни билмайдилар. Улар мактабда муаммоларга кўмилиб кетадилар, ҳаммасини бирдан бажариб, мактабга фойдали эканлигини кўрсатишга уринадилар, мактабда хар куни, дам олиш кунлари, хатто кечалари ҳам қолиб кетадилар. Натижада зўриқиш, чарчаш, иш қобилиятининг пасайиши кўзда тутилади.
2. Психологнинг педагогик жамоага киришишидаги қийинчиликлар
Психологлар ўқитувчилар билан ижобий муносабат ўрнатиб, ҳамкорлик қилишга интиладилар, лекин буни қандай амалга оширишни билмайдилар: ўқитувчилар билан дўстлашиш керакми ёки улар билан маълум масофани сақлаш маъқуллигини билмай бошлари қотади. Ёш мутахассислар низоли вазиятларда баъзан ўзига ишонмасликни ҳис қиладилар, мактабда мавжуд у ёки бу ўқитувчилар гуруҳининг таъсирига бериладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |