Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet21/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар кураши давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг шаклланиши ғоялар, илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши чиқиши, тафаккурнинг янги усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий психологияда инсон психикаси анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик кўринишининг жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади.
Назарий психология мактаб амалиёти эхтиежларини қондиришга бевосита хизмат қилмасада, у жамиятга шунинг учун керакки, унда инсон тафаккури кучларининг ўзига хос ўйини содир бўлади. Назарий психология мактабга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаса-да, «мактаб ғоялари» нинг шаклланишига таъсир кўрсатади: ўқувчига муносабат, таълим ва тарбия концепцияларини ишлаб чиқиш, мактабнинг бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги мактаб таълими ривожланадиган йўналиш бўйича жамиятнинг диний ва қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш.
Экспериментал психология академик институтларда кўпроқ инсоннинг психик ҳаёти ҳақидаги фикрларни йиғиш ва умумлаштиришга йўналган. Умуман, экспериментал психологиядаги фактларни йиғиш фақат амалий эҳтиежлар учунгина эмас, балки назарий психологиянинг ривожланиши учун ҳам хизмат қилади. Экспериментал психология ҳаёт ва амалиётдан узоқ бўлган лаборотория шароитида ўрганилади ва назарий ғояларни тасдиқлаш учун хизмат қилади. Назарий ва экспериментал психологияда амалиётдан узоқ бўлган, фанга қизиққан, ақли ва характери ўзига хос бўлган инсонлар ишлайди.
Амалий психология бўлса инсон меҳнат фаолиятининг хар-хил соҳаларига хизмат қилади, жумладан тиббиёт психологияси, педагогик психология, бизнес психологияси ва хоказо. Амалий психологиянинг ҳар бир йўналишида ўзига хос методлари, усуллари мавжуд. У ёки бу меҳнат турида иш олиб борувчи психолог унинг ўзига хослиги ва атамалари билан таниш бўлиши керак. Масалан, педагогик психология соҳасида ишлайдиган психолог мактаб ўқитувчиси меҳнатидан чуқур хабардор бўлиши, қийинчиликлари ва муаммоларини билиши, мактаб ҳаётини, ўқувчиларни яхши билиши зарур. Амалий психологнинг муваффақиятли иш олиб боришида педагогик жамоага қўшила олиши ва улар томонидан ижобий қабул қилиниши муҳим омил ҳисобланади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling