SOS - болалар қишлоқчасининг иш тажридасидан
SOS - болалар қишлоқчаси - бу етим қолган ёки ота-она қаровисиз қолган болалар билан ишлашнинг ўзига хос усули. Бу усулга австриялик педагог Герман Гмайнер асос солган. Бугунги кунда у дунёнинг 124 мамлакатида кенг қўлланиб келмоқда.
SOS - болалар қишлоқчаси бир неча коттедж-ўйлардан иборат. Уларнинг ҳар бирида «она» ва 6-8 та бола яшайди. Бу болалар ёки ота-онасидан етим қолган, ёки уларнинг ота-онаси ота-оналик хуқуқидан махрум этилган. Қишлоқда хеч ким улардан хақиқий ҳаётларини ва уларга «оналик» қилаётган одам аслида оналари эмаслигини билмайди. Болалар қишлоқчасидаги алоҳида ўйларда оналарнинг ёрдамчилари-«холалари» ҳам яшайди. Улар дам олиш кунлари «она» касал бўлиб қолганда, ёки бирор иш билан уйдан кетганда «она» нинг ўрнини босадилар. Қишлоқчани директор бошқаради. У қишлоқчадаги алоҳида уйда оиласи билан бирга яшайди. Директорлик вазифасидан ташқари у қишлоқчадаги барча болаларга ота ва эркак кишининг намунасидир. Албатта, қишлоқчада бошқа эркак кишилар - директор ўринбосари, уста, хайдовчи, хавфсизликни таъминлаш ходими ҳам мавжуд. Шу билан бирга қишлоқчанинг фаолият кўрсатишида психологнинг ишига алоҳида эътибор берилади. У ҳам болаларга, ҳам «она» ларга, ҳам ходимларга психологик ёрдам кўрсатади.
4. Меҳрибонлик ўйлари психологининг шахсий фазилатлари
Мехрибонлик ўйлари шундай тарбиявий муассасадир-ки, уларда ишлайдиган психолог чуқур билимлар билан бир қаторда маьлум бир шахсий сифатлари анча ривожланган бўлмоғи лозим. Бундай хусусиятлар қаторида қуйидагилар асосий ўрин тутади:
Болани севиш.
Одамларга бўлган қизиқиш.
Психологик мувозанатни сақлай олиш.
Қийинчиликларга бардош бериш.
Жамиятда яшашни, ниманидир олиб, ниманидир беришни билиш.
Ўрганишни билиш.
Реализм, ҳамма нарсага реаллик нуктаи назаридан қараш.
Болаларга ёқишни билиш.
Ўз-ўзини яхши англаш ва хис этиш.
Ички куч-қувватга эга бўлиш.
Мулоқатчан бўлиш.
!2. Яхши саломатликка эга бўлиш.
13. Оптимист ва хазилкаш бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |