Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Мактабгача тарбия муассасалари болалари ота - оналари ва
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Биринчи гуруҳ
Мактабгача тарбия муассасалари болалари ота - оналари ва
тарбиячиларининг психологга қиладиган мурожаати Сўнгги йилларда мутахассислар шундай фикрдаки, ота-оналарнинг психологга қиладиган мурожаати бироз ўзгариб, аниқроқ характер касб этди. Охирги пайтларда ота - оналарнинг амалий психолог ёрдамига бўлган қизиқиши анча ортди. Психологнинг олдига консультация учун келадиган ота - оналар сонининг ортиши буни исботлаб турибди. Эхтимол, ота - оналар секин-секин бола хулқ - атворидаги кўп нарсаларга ўзлари сабабчи эканликларини тушуна бошлаганликлари, хис қила бошлаганликлари туфайли уларда психологик хизматга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Балки психологик хизматнинг Ҳалқ таълим тизимида оммалашиши ва илмий оммабоп адабиётларнинг кўпайиб бораётгани уларни ўз фарзандига бошқачароқ қарашга мажбур қилаётгандир? Хуллас, нима бўлганда ҳам психологнинг ёрдамига бўлган онгли эхтиёж аста-секин бўлса ҳам ўсиб бормоқда. Мактабгача тарбия муассасаларининг психологлари амалиётида асосан ота -оналарнинг қуйидаги бир неча гуруҳдаги мурожаати учрайди: 1. Биринчи гуруҳ- мурожаатлари «муаммоли мурожаат» эмас. Улар билиш характерига эга. Ота - она боланинг психик ривожланишини назорат қилиш кераклигини тушуниб, психологга фарзандларнинг психик ва ақлий ривожланиш даражасини аниқлаб бериш илтимоси билан мурожаат қиладилар. Бундай мурожаатларнинг кўпайишига шубхасиз, биринчидан, сўнгги йилларда республикамизда мактабгача ёшдаги болалик муаммоларига, умуман болаларнинг саломатлигига алоҳида эьтибор билан қаралаётгани; иккинчидан, мактабгача ёшдаги болаликнинг инсон шахси шаклланиши ва ақлий ривожланишидаги аҳамияти хақидаги илмий оммабоп китоблар, газета - журналлар мақолалари, махсус телевизион кўрсатувларнинг кўпайиб бораёгганлиги сабабчидир. Бундай турдаги мурожаат билан келган ота-она аслида кўпинча психологдан бола нормал ривожланаётганлигини тасдиқлатиш учун келадилар. Шунинг учун улар психологнинг таъкидларини, маслаҳатларини одатда эьтибордан четда қолдирадилар. Ота-оналарнинг ўз болалари психик ривожланиш даражасини аниқлашга бўлган иштиёқи ортишининг яна бир сабаби таьлим тизимининг мураккаблашиши, турли ўқув муассасалари-лицейлар, гимназияларнинг пайдо бўлишидир. Таълим тизимидаги ўзгаришлар таъсирида кўплаб ота-оналар фарзандларини таьлимга анча эрта тайёрлаб бориш кераклигини англай бошладилар. Шу туфайли бўлса керак, болани 6 ёшдан мактабга бериш муаммоси билан мурожаат қилувчи ота-оналар анча ортди. Психологнинг бола 6 ёшдан мактабга бориши учун унинг қайси билиш жараёнларини ривожлантириш кераклиги хақида берган маслаҳат ва кўрсатмалари ота - оналар томонидан анча катта эътибор билан қабул қилинмоқда. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling