Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Амалий психологларни аттестациядан ўтказишда фойдаланиладиган мезонлар


Download 0.69 Mb.
bet10/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Амалий психологларни аттестациядан ўтказишда фойдаланиладиган мезонлар.

1. Маълумоти ва мутахасислиги (олий, амалий психологлар тайёрлаш факультетининг 9 ойлик курсини тамомлаганлиги).


2. Педагогик стажи (1 йилгача, 3 йилгача, 5 йилгача, 10 йилгача, 15 йилгача).
3. Амалий психолог сифатида стажи (1, 3, 5, 10 йилгача). Илмий даражаси, илмий унвони, даража ва унвонларнинг ихтисослиги.
4. Амалий психология соҳасида чоп этилган фаолият маҳсулотлари (тезис, мақола, методик тавсиянома, ўқув қўлланма, диагностик методикалар ва бошқалар).
5. Психология соҳасида олган муаллифлик гувоҳномалари.
6. Иш жойидан (агар 1 йилдан ортиқ ишлаётган бўлса, акс ҳолда тавсияномани ундан олдинги камида 1 йил ишлаган жойидан олинади) олинган тавсияномада кўрсатилган психолог шахсининг хислатлари.
7. Ота-оналар қўмитасидан олинган тавсияномадаги маълумотлар (агар зарур бўлса аттестация комиссияси раиси топшириғи билан тавсияноманинг объективлиги жойларга чиқиб текширилади).
8. Амалий психолог хизматига доир Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги қабул қилган хужжатлар мазмунини билиш даражаси.
9. “Таълим тўғрисида” ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури тўғрисида”ги Қонунларни билиш даражаси.
10. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи психолог фаолиятида зарур бўлган диагностик методикаларни қўллай билиш.
11. Ёш ва педагогик психологиядан билим савияси.
12. Психодиагностикадан билим савияси.
13. Психокоррекциядан билим савияси.
14. Психоконсультациядан билим савияси.
15. Психопрофилактикадан билим савияси.
16. Аттестация комиссияси томонидан берилган аниқ психологик-педагогик вазиятни психологик жиҳатдан тўғри ёки оригинал ечиш қобилияти (тестлар ёки махсус вазифа бериб текширилади).
17. Психологиядан ўтказилган шаҳар, вилоят, республика анжуманларида маърузалар билан қатнашганлиги.
18. Психологлар жамияти ёки ассоциацияси аъзоси эканлиги.
19. Психологлар жамиятида ёки ассоциациясида раҳбарлик вазифаларини бажариши, Жамият Раёсати аъзоси эканлиги.
20. Телевидения ёки радиода психологик билимларни тарғибот қилиши (неча маротаба ва қандай тарзда).
21. Газета ва журналларда психологик билимларни тарғиб қилиш даражаси (нечта мақола, интервью ва чиқишлар қилган).
22. Сўнгги 5 йил ичида малакасини психолог сифатида оширганлиги ҳақида ҳужжат, малака оширган муассасанинг тавсифномаси, малака ошириш натижалари.
23. Амалий психолог бўлиб ишлаётган ўқув муассасасидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги обрўси.
24. Аттестация қилинаётган амалий психологда мутахассислик юзасидан зарур бўлган шахс сифатларининг мавжудлиги (атрофда соғлом психологик иқлимни таъминлаш, ҳиссиётга берилмаслик, психологик сифатида кишилар билан низо қилмаслик, тез мулоқотга киришиш, эмпатиянинг етарли ифодаланганлиги ва бошқалар).
Амалий психологларни аттестациядан ўтказувчи комиссия мезонларини ҳар бир тоифага кераклигини аттестация комиссиясидан тасдиқлайди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади. Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигида ўз тасдиқини топгандан сўнг мезонлар тоифаларини аниқлашда ва тоифа беришда қўлланиши мумкин.
Мезонларнинг сўнгги варианти Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигида тасдиқлангунга қадар юқорида келтирилган мезонлар, мезонлар рўйхати сифатида қўлланилиши мумкин.
Умуман барча санаб ўтилган мезонларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Психология соҳасидаги билимлари;

  2. Шахс сифатлари;

  3. Амалий психолог сифатидаги фаолияти маҳсули.

Янги қўшимча мезонлар ҳам мазкур уч асосий мезонни конкрентлаштиришга, ечиб беришга, ойдинлаштиришга хизмат қилиши керак.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling