Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Амалий психологлар аттестацияси ҳақида НИЗОМ
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Аттестация.
Амалий психологлар аттестацияси ҳақида НИЗОМ.
1. Умумий қоидалар. Ушбу Низом ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида ишлаётган барча амалий психологларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаб беради. Амалий психологларни аттастациядан ўтказиш мезони (касб маҳорати даражаси ва шахсий сифатлари) ушбу Низомда баён этилган мезонларга мувофиқ Аттестация комиссияси томонидан белгиланади. Аттестациянинг мақсади амалий психологнинг касб-кор ва ахлоқий этик даражасини аниқлашдан иборат. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтаётган амалий психологга тоифаси (комиссия қарорига асосан) ва аттестациядан ўтган муддати кўрсатилган ҳужжат берилади. Бу ҳужжат аттестация комиссияси раиси ва котибининг имзоси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг ёки Аттестация комиссияси ўз фаолиятини ўтказаётган ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади. 2. Аттестация. 1. Аттестация комиссиясининг таркиби Ўзбекистон психологлар Жамияти Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги коллегия мажлисида уч йил муддатга тасдиқланади. Аттестация комиссияси таркибидаги айрим ўзгаришлар Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги билан келишилган ҳолда аттестация комиссияси мажлисида амалга оширилиши мумкин. 2. Аттестация комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: -- ушбу Низомни яхши билиш ва унга амал қилиш; - аттестациядан ўтаётган амалий психологнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини объектив баҳоланишини таъминлаш; - амалий психологларнинг аттестациядан ўтиш муддатларини назорат қилиб бориш ва ҳисобга олиш. Аттестация комиссияси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги амалий психологлари билан ҳамкорликда амалий психологлар ҳақида маълумот банкига эга бўлиш; - аттестациядан ўтувчилар учун ижодий психологик иқлимни таъминлаш; - зарур бўлиб қолганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаётган амалий психологларни ўз вақтида аттестациядан ўтказишлари учун Вилоятлар ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бошқармалари фаолиятини назорат қилиш каби вазифаларни амалга оширишлари лозим. Аттестация комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга. - амалий психолог тоифасини унинг аризасига биноан қайта кўриб чиқиш; - аттестация шакли ва методларини танлаш; - айрим ҳолларда (амалий психолог тоифасининг тўғрилиги шубҳа туғдирган ҳолларда) амалий психолог ишлаётган ташкилот раҳбари аризаси касаба уюшмасининг қарорига кўра амалий психолог тоифасини қайта кўриб чиқиш. - аттестациядан ўтаётган амалий психолог тоифасини (зарур бўлиб қолганда) тасдиқлаш, кўтариш ёки пасайтириш; - айрим ҳолларда амалий психологнинг профессионал ва шахсий сифатларини номуносиблиги ҳолларида аттестация комиссияси амалий психолог ишлаётган жамоа маъмуриятига унинг эгаллаб турган лавозимига мос келиш ёки келмаслиги ҳақидаги масалан кўриб чиқиш ҳақидаги қарорни чиқариш; - амалий психолог аттестация комиссияси натижаларидан қониқмаган ҳолларда у ўзининг тоифасини қайта кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда аттестация комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилади. Унинг таркибига ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази вакили (касаба уюшмаси аъзолари, давлат инспекцияси ходимлари, марказ амалий психологи). Ўзбекистон Республикаси психологлар Жамияти Президиумидан вакиллар киритилади. Комиссия таркибида етакчи психолог олимлар вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси психологлари, ташкилотчилар ва илғор академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари амалий психологлари киритилиши мумкин. Аъзолари четдан таклиф қилинган бундай комиссия аъзолари таркиби аттестация комиссияси раиси ҳамкорлигида Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан белгиланади. Бунда аттестация комиссияси таркиби қисқартирилмайди. Аттестация комиссияси раисининг мажбуриятлари. - комиссия фаолиятига тўла жавоб бериш; - комиссия фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси психологлар Жамияти Президиумига (бир йилда бир марта) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги коллегияси мажлисида (уч йилда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда) ҳисобот бериб бориш; - комиссия таркибида бўладиган айрим ўзгаришлар ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги билан ўз вақтида келишиб олиши; - аттестациядан ўтиши лозим бўлган амалий психолог ишлайдиган ташкилот раҳбарини (у бўлмаган ҳолларда ўринбосарини) аттестация комиссияси иш кунлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўйиш. Аттестация комиссияси раиси ҳуқуқлари. - аттестация комиссияси мажлислари кунлари асосий иш жойида бажараётган вазифасидан озод қилинган бўлиши; - олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги билан келишилган ҳолда айрим аъзоларни комиссия таркибидан чиқариш ёки комиссия таркибига киритиш бўйича таклифлар билдириш; - аттестация комиссияси айрим аъзоларини мукофотлашга ёки моддий рағбатлантиришга тақдим этиш (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси орқали); -айрим таълим тарбия муассасалари раҳбарлари амалий психолог ўзи бажараётган вазифага нолойиқ эканлиги ҳақида мурожаат қилган ҳолларда масалани ўз жойида ўрганиб келиш учун ўзи хизмат сафарига бориши ёки комиссия аъзоларидан бирини хизмат сафарига юбориш. Зарур бўлиб қолганда, амалий психолог тоифасини аттестация комиссияси мажлисида муддатдан олдин кўриб чиқиш; - аттестация комиссия аъзоларининг сафар харажатлари Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги буйруғига асосан асосий иш жойи ҳисобидан тўланади. Аттестация комиссияси раиси таклифига кўра Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги коллегияси мажлисида тасдиқланади ва озод қилинади. Аттестация комиссияси аъзоларининг 2/3 қисми бўлган вақтда ҳақиқий ҳисобланади. Аттестация комиссиясининг қарори аттестация қилинувчиларнинг иштирокисиз очиқ овоз бериш усули билан қабул қилинади. Айрим ҳолларда комиссия яширин овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиши мумкин. Уни ўтказиш тартиби анъанавий тарзда бўлади. Комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг 2/3 қисми “Ҳа”, “Қўшиламан” (“Тасдиқлайман”) овозини берган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Раис ўринбосари мажбуриятлари. - раис йўқлиги вақтида унинг вазифасини бажариш; - аттестация комиссияси фаолиятига раис билан ҳамкорликда жавоб бериш. Аттестация комиссияси котиби мажбуриятлари. - хужжатларни ишончли тартибда олиб бориш; - аттестация комиссияси ва улар ишлайдиган ташкилотлар раҳбарларини ўз вақтида хабардор қилиб туриш; - аттестация комиссияси номига келган ҳужжатларни (хат, ариза, шикоят, таклифларни) ўз вақтида тақдим этиш. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling