Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Психопрофилактикада уч босқич ажратиб кўрсатилади


Download 0.69 Mb.
bet5/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Психопрофилактикада уч босқич ажратиб кўрсатилади:
Биринчи босқич -дастлабки профилактика деб аталади. Бу босқичда психолог соғ болалар билан ишлайди ёки мактабдаги барча ўқувчиларни қамраб олади. Кўпчилик муаллифларнинг таъкидлашича, мактаб психик соғлик профилактикаси учун қулай ҳисобланади. Улар мактаб психологларини дастлабки профилактикани ўтказадиган мутахассислар деб тан оладилар.
Иккинчи босқич- профилактика муаммолари мавжуд болаларга қаратилади. Унинг мақсади - ўқишдаги ва хулқ - атвордаги қийинчиликларни иложи борича эрта аниқлаб, уларни йўқотишдан иборатдир. Иккинчи босқичда ота-оналар ва ўқитувчиларга маслаҳатни ҳам ўз ичига олади /боланинг ўқиши ўзгариши учун таълим услубини ўзгартириш/.
Учинчи босқич- психолог ўқишдаги ва хулқ - атвордаги яққол кўриниб турадиган муаммолари бор болаларга ўз диққатини қаратади. Профилактиканинг дастлабки мақсади - жиддий психологик қийинчиликларни ва муаммоларни йўқотиш ва тузатишдан иборат. Психолог олдига келган бола билан алоҳида ишлайди. Мактаб психологининг асосий кучи учинчи босқичга, яъни «тарбияси қийин» болаларга қаратилади ва ўқувчиларнинг асосий қисми психолог эътиборидан четда қолиб кетади.
Ҳозирги америка психологлари мактаблардаги психологик хизматни психик соғлик хизмати сифатида фаолият кўрсатишнинг тарафдори бўлиб чиқмоқдалар.
Психопрофилактика амалиётчи психолог фаолиятининг махсус тури бўлиб, мактабдаги барча ўқувчилар учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Шундай қилиб, психолог профилактик ишининг асосий вазифалари қуйидагилар:
1. Ҳар бир ёш босқичида инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш;
2. Шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик нуқсонлар ва бузилишларни ўз вақтида олдини олиш ҳисобланади.

4. Психодиагностик ишлар:


Мазкур ишлар талабаларни коллежда ва академик лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим ва тарбиядаги нуқсонлар сабабини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик ишлар гуруҳий ёки индивидуал тарзда ўтказилади. Бу асосда амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради:



  1. Ёш давр тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалий психолог талабаларни психологик текширувдан ўтказади, уларни камолот даражаларини белгилайди. Ўқитувчиларнинг касбий яроқлигини диагностика қилади, уларнинг шахс хислатлари, иродавий сифатлари, ҳис-туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти ва интеллектуал даражасини текшириш.

  2. Амалий психолог талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк иқтидорлилиги кабиларни ўрганади, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига муайян ёрдам кўрсатади.

  3. Ўқув юрти талабаларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар, хулқ атвордаги камчиликлар, интеллектуал тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишлар сабабларини диагностика қилади.

  4. Талабаларнинг балоғатга етган одамлар ва тенгдошлари билан муомаласини ўрганиш учун уларни текширади. Уларнинг этномаданияти хусусиятини ҳисобга олган ҳолда психофизиологик методикаларни муайян шароитга мослаштиради.

  5. Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал диагностикани амалга оширади:

    • нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди;

    • асоциал хулқ-атвор сабаблари ва шаклларини белгилайди;

    • гиёхвандлик, токсикоманлик, алкоголизим, ўғирлик, дайдиликнинг ижтимоий-психологик илдизларини текширади, омилларни таҳлил қилади ва бошқалар.

  6. Раҳбар кадрлар, ўқитувчиларнинг касбга яроқлигини илмий илмий асосда текширади ва аниқ тавсияномалар ишлаб чиқади.

  7. Ўқув юрти ходимлари синов муддатини (стажёр, ёш мутахассис, ўқитувчи, аспирант ва бошқаларни) ўрганиш ва амалий кўрсатмалар бериш.

  8. Иш юритиш, сайлов, саралаш, танлов, қабул бўйича илмий психологик прогноз қилиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавфдан маъмуриятни огоҳ этиш. Аттестация, ижтимоий талаб ва буюртмалар юзасидан ижтимоий-психологик ахборотлар тўплаш ва уларни умумлаштириб, индивидуал тавсиялар яратиш.

  9. Чет эл билан алоқада қилиш, кадрлар малакасини ошириш, уларнинг интеллектуал имкониятларини аниқлаш, фан ва техникани ривожлантириш имконияти, ўқув юртининг нуфузи тўғрисида материаллар йиғиш, уларни психологик таҳлил қилиш ва маслаҳатлар бериш.

  10. Ўқув қўлланмаларининг сифати, китобхонлик муаммоси ходимлар, талабаларнинг давлат мулкига муносабати ҳақида маълумотлар тўплаш ва уларни умумлаштириб, маъмуриятга ва касаба уюшмасига ахборот тайёрлаш.

  11. Ётоқхоналарда талабаларнинг талаблари, эҳтиёжлари, қизиқишлари, ижтимоий қарашлари, позициялари, маслаклари, турмушга муносабати тўғрисида маълумотлар тўплаш ва уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

  12. Ўқув юрти ходимлари, талабаларининг экологик, иқтисодий, сиёсий, этнопсихологик билимлари савиясини текшириш ва мустақилликни мустаҳкамлаш имкониятини ўрганиш, ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантириш мақсадида тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.

  13. Анъанвий таълим ва тарбия методлари ютуқ ҳамда камчиликларини тадқиқ қилиш, инновацион, фаол услублар самарадорлигини синаб кўриш, талабаларнинг уларга нисбатан муносабатини аниқлаш ва шуларга асосан ўқитишни индивидуаллаштириш, дифференциаллаш бўйича ўқув бўлимига кўрсатмалар тавсия қилиш.

  14. Иқтидорли талабалар, ёш мутахассисларни танлашда иштирок қилиш, илмий психологик тавсиялар ишлаб чиқиш ва шунга асосланиб уларга стипендиялар белгилаш.

  15. Ходимлар, талабалар ижодий фаолиятининг маҳсулдорлиги, тўгараклар фаоллигини кўтаришнинг тадбирларини ишлаб чиқиш, уларнинг имкониятларини текшириш, касб маҳоратини эгаллаш бўйича мусобақалар, бахслар ташкил қилиш ва уларнинг маҳсули тўғрисида прогноз қилиш.

  16. Талабалар ўртасида бўш вақтни тақсимлаш ва ундан оқилона фойдаланиш муаммосини ижтимоий-психологик нуқтаи назаридан текшириш ва бўш вақтни мақсадга мувофиқ ташкил қилиш йўллари, улардан этнопсихологик билимлар, маънавий қадриятларни эгаллашда фойдаланиш имкониятини писхологик таҳлил қилиш.

  17. Ўқув юрти ходилари, талабаларида давлат маблағини тежаш туйғусини аниқлаш, тежамкорлик, мол-мулкни асраш ҳиссини ўрганиш, нохуш кечинмаларни жамоа орасида ёппасига текшириш, уларда меҳнатни қадрлаш бурчини шакллантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, миллий ғурур, миллатлараро муносабат маданиятини таркиб топтириш.

  18. Ўқув юрти ходилари, талабаларида давлат маблағини тежаш туйғусини аниқлаш, тежамкорлик, мол-мулкни асраш ҳиссини ўрганиш, нохуш кечинмаларни жамоа орасида ёппасига текшириш, уларда меҳнатни қадрлаш бурчини шакллантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, миллий ғурур миллатлараро муносабат маданиятини таркиб топтириш.

  19. Ўқув юрти ходилари, талабаларида ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш юзасидан илмий-психологик дастур яратиш ҳамда унинг моддий бойлик ишлаб чиқаришдаги улушини таҳлил қилиш.




Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling