Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Психологик маориф ёки маърифат


Download 0.69 Mb.
bet4/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

2. Психологик маориф ёки маърифат академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари, ходимлар, аҳолининг психологик маданий савиясини кўтаришга қаратилган. Психологик маориф ёки маърифат қуйидаги фаолият шаклларида амалга оширишни кўзда тутади:

  1. Психологик муаммолар бўйича педагогик Кенгашларда маърузалар билан чиқиш;

  2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ходимларини психология фанларининг охирги ютуқлари билан таништириш;

  3. Ота-оналар ва психологлар қатнашувида психологик семинарлар ўтказиш;

  4. Психотуркум маърузалар ва семинарлар ташкил қилиш;

  5. Таълим ва тарбиянинг психологик масалалари юзасидан услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

  6. Ота-оаналар билан маърифий суҳбатлар уютириш;

  7. Талабаларнинг касбий фаолияти хусусиятини ҳисобга олган ҳолда уларга психологик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.



3. Психопрофилактик ишлар.

Ушбу йўналишнинг асосий вазифалари бўлиб:



  1. ҳар бир босқичида инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш;

  2. шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик бузилиш ва нуқсонларнинг ўз вақтида олдини олиш ҳисобланади.



Психопрофилактик ишларнинг мазмуни:

  1. Шахсни муайян шароитга мослашишига оид ишларни олиб бориш: а) тарбияси қийин талабалар билан, уларнинг ота-оаналари, гуруҳ раҳбарлари билан алоҳида ишлаш; б) ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимига янги келган талабаларни мазкур муҳитга мослашиши ва ўқиши учун соғлом муҳит яратиш.

  2. Талабаларни лицей ва коллежга қабул қилишда қатнашиш, уларни фан, мутахассиликка психологик тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўқитувчилар билан ҳамкорликда талабалар билан индивидуал ишлаш дастурини ишлаб чиқиш.

  3. Талабаларни таълимнинг бир босқичидан иккинчисига ўтказишнинг психологик-педагогик комплекс тадқиқотида бевосита қатнашиш, шунингдек, лицей ва коллежларда бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказишни психологик жиҳатдан текшириш, талабалар, ота-оналар билан ҳамкорликда таълимнинг янги босқичига талабанинг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда яккаҳол ишлаш дастурини яратиш, шунинг билан бирга, ота-оаналарга фарзандлари билимларидаги узилишларни камайтириш учун махсус услубий йўл-йўриқ бериш.

  4. Таълим ва тарбия, яшаш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик зўриқишнинг олдини олиш учун талабалар билан ишлаш.

  5. Шахснинг қобилияти, майли, психологик фазилатлари, хусусиятларини тўлақонли намоён бўлиши мақсадида, интеллектуал тараққиёт даражасини аниқлаш учун психологик консилиум ташкил қилиш.

  6. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус иш олиб бориш: педагогик жамоада муомалани шакллантириш, соғлом муҳитни яратиш, талабалар билан ўқитувчилар муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтисосликка доир муомалалар юзасидан кенг кўламда маслаҳатлар олиб бориш.

  7. Педагогик жамоа аъзоларидаги психологик зўриқиш ва толиқишни йўқотиш, камайтириш, уларни олдини олиш учун чора тадбирларни таркиб топтиришга кўмаклашиш.

  8. Тарбиявий иш режасини, амалга оширилган ва тайёрланаётган тадбирларни, педагогик таъсир ўтказишни талабаларнинг ёш ва этнопсихологик хусусиятлари, уларни камолотга етказиш вазифасига монандлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш.

  9. Ўқув юртининг истиқболи билан боғлиқ бўлган, илмий жиҳатдан асосланган моделини ўқитувчилар ҳамкорлигида яратиш. Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини психологик-педагогик диагностика қилишда қатнашиш, унга ўзгартиришлар киритиш, оқибат натижада талабаларни ҳар томонлама тараққий этиш муаммосини мақсадга мувофиқ ҳал қилинишига хизмат қилиш.

  10. Ўқув мотивлари, шахснинг йўналиши, унинг этномаданият билан боғлиқ бўлган қадриятларига йўналтириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнига тузатишлар киритиш.

  11. Шахслараро, этник гуруҳлараро ва миллатлараро ҳар хил кўринишдаги зиддиятларнинг олдини олиш учун психологик тадбирларни ишлаб чиқиш – дискуссия, баҳс уютириш, халқлар тарихи ва маданиятини оқилона ўрганиш, бу соҳадаги ижобий тажрибаларга алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади.

  12. Талабалар, ходимлар, муаллимлар ўртасида содир бўлувчи низоларнинг оилавий низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён қилиш, уларни келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш фавқулоддаги вазиятларни енгиллаштириш ва тамоман бартараф қилиш йўллари юзасидан маслаҳатлар бериш.

  13. Ёшлар ўртасидаги айш-ишратга, гиёхвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга – чайқовчилик, қизлар орасида енгил табиатликка ружу қилувчи шахслар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш.

  14. Оғир касалликка учраган ходимлар, талабалар руҳиятини тетиклаштириш, абадият қонунияти билан уларни таништириш, пессимистик кайфиятдан воз кечиб, шукрона яшашга ўргатиш юзасидан тавсиялар бериш.

  15. Хулқи хатти-ҳаракати бузилган ўқув юрти ходимлари, талабалари билан индивидуал иш олиб бориш.

  16. Ўзлаштирмовчи талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, амалиётга тадбиқ қилиш ҳамда коррекцион ишга муҳтож одамларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.

17.Ўз-ўзини бошқариш имкониятини ўқув юрти жамоаси аъзолари ўртасида аниқлаш (биоритмика, эмоция, мотивация, ирода, қизиқиш, диққат кабиларни шахс томонидан идора қилиниши назарда тутилади).


Психопрофилактик иш-амалиётчи психологнинг энг кам ишланган фаолият турларидан бири ҳисобланади. Психопрофилактика муаммолари кўпроқ америка адабиётларида акс этган.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling