Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- II ҚИСМ ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ПСИХОЛОГИК ТУЗИЛИШИ I БОБ. ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ Индивид, шахс ва индивидуаллик
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Псиxикaнинг мoддий aсoси нимaдaн ибoрaт? Қўзғaлувчaнлик вa ўткaзувчaнлик дeгaндa нимaни тушунaсиз? Нeрв ҳужaйрaси, унинг ўсимтaлaри вa улaрни қoплoвчи пaрдaлaр биргaликдa нимaни тaшкил этaди? Диффуз типдa тузилгaн нeрв тизимининг тaркибий қaндaй? Бoш мия билaн oрқa мия биргaликдa қaндaй нeрв тизими дeб юритилaди? Бoш мия қaндaй қисмлaрдaн тaшкил тoпгaн? Мия дaстaси ёки мия ствoли дeгaндa нимaни билaсиз? Бoш мия пўсти нимa вa у нeчa қисмдaн ибoрaт? Бoш мия вa псиxик функциялaр бир-бири билaн қaндaй ўзaрo мувoфиқликни тaшкил этaди? И.П. Пaвлoв олий нeрв фaoлиятигa дoир қaндaй илмий тeкширишлaрни ўткaзгaн? II ҚИСМ ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ПСИХОЛОГИК ТУЗИЛИШИ I БОБ. ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ Индивид, шахс ва индивидуаллик “Шaxс” психологиянинг асосий ўрганувчи объекти саналади. “Homo sapiens” – “aқлли зoт” тушунчaсини ўзидa ифoдa этувчи жoнзoтнинг пaйдo бўлгaнигa тaxминaн 40 минг йилдaн oшган бўлиб, мутахассислар бу дaвр ичида 16 минг aвлoд aлмaшгaнлигини эътироф этишади. Ч.Дaрвин тaъбири билaн aйтгaндa, тaбиий тaнлaниш жaрaёнидa eр юзидa сaқлaниб қoлгaн минглaб миллaт вa элaтлaрнинг кeйинги дaврдaги тaрaққиёти кўпрoқ биoлoгик oмиллaрдaн кўрa, ижтимoий oмиллaр тaъсиридa рўй бeрмoқдa Инсон дунёга индивид сифатида келади. Индивид дэганда биз одамнинг инсонлик жинсига мансублигини тушунамиз. Индивидга янги туғилган чақалоқ ҳам, катта ёшдагилар ҳам, тил ва оддий малакаларни эгаллай олмайдиган телбалар ҳам киради. Лекин улардан ижтимоий муносабатларга қатнашувчи, жамиятда ижтимоий тараққиётда фаол иштирок этувчи одамгина шахс деб аталади. Шахснинг уч асосий белгиси бор 1. Шахснинг ижтимоийлиги 2. Онги 3. Ўз-ўзини англаши. Индивид сифатида дунёга келган чақалоқ ижтимоий муносабатлар ти-зимига дуч келади ва ижтимоий тажрибаларни атроф-муҳитдаги кишилар билан бўлган муносабатларда эгаллай бошлайди. Унда нарса ва ҳодисаларга, атрофдаги кишиларга бўлган муносабатларда фаоллик пайдо бўлади. Ижтимоий муҳит билан организм орасидаги қарама-қаршиликлар жиддийлашади ва уларга мослашиш, енгиш жараёнида фаоллик кучаяди. Фаоллик шахсга характерли бўлган хулқ-атвор мотивларида, амал-усулларида кейинчалик болани теварак-атрофдаги воқеликни ўзгартиришга қаратилган турли-туман фаолиятларида намоён бўлади. Одамга таъсир қилаётган ҳамма ташқи таъсирлар ижтимоий шарт-ша-роитлар тизими ёки фаолиятнинг ички шароитлари билан ўзгартирилади ва шахс шакллана бошлайди. Жамиятдан ташқарида одам одам бўлолмайди ва кишилар ўртасидаги ижтимоий алоқа уларнинг амалий фаолиятидаги, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги муносабати билан белгиланади. Одам бошқа кишиларга му-носабатда бўлиш туфайлигина онглироқ бўлиб қолади ва унинг психик ҳаёти муайян мазмунга эга бўлади. Ана шу муносабатларнинг мазмундор ва ранг-баранглиги, одамнинг психик ҳаётини шунчалик мазмундор ва ранг-баранг қилади. Одам онгининг юксак белгиси унинг ўзини англашидир, одамнинг ўзини англаши ҳам шахснинг муҳим белгисидир. Шахс теварак-атрофдаги муҳитда ўзининг индивидлигини, субектлигини ажратади. Теварак-атрофдаги олам унинг учун обектдир. Одамнинг ўзини англаши субектив равишда ўзини «мен» деб ҳис қилишида ифодаланади. Одам ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзини англаш қобилияти хосдир. Аммо ўз теварак-атрофидаги оламдан ўзини ажралган ҳолда ўзини «мен» деб англай олмайди, чунки одам онгининг, ўзини англашининг, «мен»ининг мазмуни ўша одам атрофидаги реал воқелик инъикосидир. Ўз фаолиятига ва ўз вазифаларига англаб, билиб муносабатда бўлади. Шахс ўзини англаганлигидан ўзини-ўзи кузата олади ва ўзини-ўзи билиб олади, кўнглидан ўтган кечинмаларни тушуна олади, ўзининг хатти-ҳаракатларига ўзи танқидий кўз билан қарай олади. Шахснинг ўзини англаши ва ўзини билиши ўз хулқ-атворини бошқариш ўз ақлини ўзи ўстириши, тарбиялаш учун зарур шартдир, Инсон шахсининг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling