Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet17/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Индивидуаллик шахс хусусиятларини бошқа бир кишида қайтарилмаслигидир. Унинг таркибига характер, темперамент, қобилият, қизиқиш кабилар киради. Инсон шахси ўзининг индивидуаллиги билан қайтарилмасдир. Шахснинг турли фаолиятларда (ўйин, меҳнат, ўқиш, шунингдек оила ва мактаб, иш жойида) турлича намоён қилган хислатлари бир-бирига мос келади ва у шахснинг яхлитлигини кўрсатади. Бизнинг мамлакатимизда инсон шахсига бериладиган тавсифнома унинг мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнига бўлган муносабати ва бу жараёнда қандай қатнашиши билан белгиланади. Демак, шахснинг психологик тузилиши, психологик хусусиятлари, ақл сифатлари бирикмаси одамда барқарор бирликни ташкил етади. Бу эса шахс психологик тузилишининг доимийлигидир.
Шахснинг психик тузилишини ўзгариши унинг яшаш шароити, фаолиятида юзага келадиган ўзгариш натижаси бўлиб, у ижтимоий таълим-тарбия билан боғлиқдир.
Шахснинг психологик тузилиши
Ҳар бир одамга хос бўлган нисбатан барқарор ва ўзгармас хусусиятлар шахс хислатларининг бир бутунлиги ва ўзаро боғлиқлигидан иборат бўлган мураккаб бирликни яъни динамик тузилишни ҳосил қилади. Шахснинг психологик тузилиши ҳақида кўпгина назариялар мавжуд бўлиб, булардан бири чет эл психологиясида иккита омил, яъни биологик ва ижтимоий омилларни асос қилиб олинганлигидир. Унда биологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири билан таркиб топган инсон шахсида иккита асосий қисмларни ажратувчи назария ўрин эгаллаган. Улар инсон шахси «эндопсихик» (ички психик) ва «экзопсихик» (ташқи психик) аъзоларга бўлинади. Уларнинг фикрича, «эндопсихика» шахснинг таъсирчанлик, хотира, тафаккур ва хаёл жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш қобилиятини ўз ичига олса, «экзопсихика» шахс муносабатларининг тизимини, унинг тажрибаларини, қизиқишларини, майлларини, идеалларини, ҳиссиётни, билимларни ўз ичига олади деб кўрсатадилар. Бу назарияни ҳақиқатга мос келмаслиги шундаки, у ижтимоий омил билан биологик омилни, муҳит билан биологик тузилишни «экзопсихика» билан «ендопсихика»ни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўяди.
Шахс тузилишидаги табиий, органиқ томонлар ва ҳолатлар унинг ижтимоий шарт-шароитларига боғлиқ элементлардир деб таъкидлайди. Унингча шахс тузилишидаги табиий (анатомо-физиологик ва бошқа сифатлар) ва ижтимоий омиллар бирликни ташкил қилади ва улар механиқ равишда бир-бирига қарама-қарши қўйилиши мумкин эмас деб кўрсатади.
А. В. Петровский шахснинг тузилишида табиий, биологик ва ижтимоий омилларнинг ролини тан олади. Таниқли рус олими С. Л. Рубенштейн шахс тузилишини 3 омил билан белгилайди.
1. Шахснинг йўналганлиги – унинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, идеал, эътиқод, мотивлар, дунёқарашида намоён бўладиган хусусиятлар.
2. Билим, кўникма ва малака – билиш, ўқиш фаолияти натижасида, ҳаёт жараёнида орттирган хусусиятлари.
3. Индивидуал, типологик хусусиятлар – темперамент, характер ва қо-билиятида намоён бўладиган хусусиятлар.
Шахснинг тузилиши ҳақидаги фикрлардан шу нарса маълумки, уни тузилиши биологик ва ижтимоий, табиий омиллар билан белгиланади. Унинг шахс сифатида намоён бўлиши ҳаёт жараёнида ижтимоий муҳит, ижтимоий таълим-тарбия ва шахснинг фаолиятидаги фаоллиги билан боғлиқдир.
Психик жараёнлар, ҳолатлар ва хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги, алоқадорлиги эса одамдаги барча сифатларнинг бир бутунлигини таъмин етади ва шахснинг психологик тузилишини ташкил қилади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling