Психология ва спорт психологияси


Шахсни мақсад кўзлаши ва дунёқараши


Download 5.36 Mb.
bet18/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Шахсни мақсад кўзлаши ва дунёқараши
Шахснинг белгиси ва ўзини англашининг мазмуни унинг бирон мақсадни кўзлаши, шунга интилишидан иборат. Шахснинг муҳим хоссаси шуки, у бирон мақсадни кўзлайди, шу мақсадга интилади. Шахс ўз ҳаётида муайян бир идеал учун, киши истиқболнинг ўз умрида амалга ошириш лозим деб ҳисоблайдиган ва амалга оширадиган баркамол образи учун интилади ва шуни ўзига олий мақсад қилиб олади. Одам шу мақсадни деб яшайди ва ҳаётининг маъноси шунда деб билади.
Одамнинг интилишлари, ҳаёт мақсади муайян ва барқарор мақсад бўлиши учун шу юксак идеал ҳам хомхаёл маҳсули бўлмасдан, балки ҳақиқатан ҳам ҳаётий, барқарор ва доимий идеал бўлиши керак. Юксак идеал ёки олий мақсад кишининг дунёқарашидан келиб чиққандагина барқарор ва идеал бўла олади.
Дунёқараш ҳам шахснинг муҳим белгисидир. Дунёқараш одамнинг табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги қарашлари, тасаввурлари ва тушунчалари тизимидир. Дунёқараш ташқи олам ва инсон тафаккурининг жараёнлари ҳақида мунтазам қарашлар тизимини беради. Бу дунёқараш фаннинг ютуқларига ва инсониятнинг кўп асрлик тажрибасига асосланади. Одамнинг кўзлаган мақсади, хатти-ҳаракати дунёқарашга мос бўлиб, шахснинг эҳтиёжига айланганда бу дунёқараш маслак бўлиб қолади.
Одам ўз идеалларини англаб, ўз дунёқараши ва маслакларини билиб олиб, ҳаётда ва жамиятда тутган ўрнини аниқлайди, нимани деб яшаётганлигини ва ишлаётганлигини; ўзини, ўз фаолиятини қай йўлдан камолга етказа бориши кераклигини, жамиятда қандай киши бўлиб етишуви зарурлигини аниқлаб олади.
Одамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари
Шахснинг муҳим белгиси фақат одамгагина хос бўлган махсус эҳтиёжларнинг мавжудлигидир.
Эҳтиёжлар одамнинг кун кўриши ва яшашининг зарур шартидир. Одамда биологик эҳтиёжлардан ташқари, унинг юксак эҳтиёжлари – билиш-когнитив, ижтимоий, маънавий, эстетик каби турлари бор. Бу эҳтиёжлар туғма эҳтиёжлар эмас улар ижтимоий-тарихий тараққий топганлиги билан аҳамиятли.
Ижтимоий ҳаёт махсули ҳисобланган шахснинг биологик эҳтиёжлари ҳам тарихий тараққиёт жараёнида сифат жиҳатидан ўзгарган. Кишиларнинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум шаклларининг тараққиётига қараб ўзгариб, ижтимоий муҳит, тарбия ва тажрибасига қараб тараққий этади. Одам юксак даражадаги маънавий эҳтиёжлари борлиги билангина эмас, балки ўзининг эҳтиёжлари (шу жумладан, биологик эҳтиёжларни ҳам) англаши билан ҳам ҳайвонлардан фарқ қилади. Эҳтиёжлар одамни ғайратга киргизади, хатти-ҳаракатга ундайди, фаолиятини ҳамма турларига туртки беради.
Ҳайвонлар эҳтиёжларини туғма инстинктив ҳаракатлар ёрдами билан ва инстинктлар асосида вужудга келган кўникмалар ёрдами билан қониқтиради. Одам шахс бўлганидан ўз эҳтиёжларини онгли, оқилона ҳаракатлар ёрдами билан қондиради. Одам фақат инсонга хос бўлган маданий ижтимоий эҳтиёжларнигина эмас, балки табиий, биологик эҳтиёжларини ҳам оқилона қондиради. Ҳайвонлар теварак-атрофдаги муҳитга мослашади, одам муҳитга мослашиб уни ўзгартиради, ўзига мослаштиради. Шахснинг оқилона ирода билан бўладиган фаолияти ижодий меҳнатда содир бўлади. Одам янгилик яратади, ижод қилади, шу янгиликни теварак-атрофдаги воқеликка қўшади, воқеликни ўзгартиради ва тўлдиради. Кишиларнинг ижтимоий меҳнат фаолияти туфайли ер шарининг бутун қиёфаси ўзгарди – янги географик муҳит вужудга келди, дейиш мумкин.
Шахс фаоллигининг манбалари турли-туман эҳтиёжлардадир. Эҳтиёжларда шахснинг яшаш шароитларига боғлиқлиги мотивлар тизими сифатида намоён бўлади.
Мотив деб маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятга мойилликка айтилади. Агар эҳтиёжлар инсон фаоллигининг асосини ташкил қилса, у вақтда мотивлар бу моҳиятнинг аниқ намоён бўлишидан иборатдир.
Эҳтиёж мотивларда намоён бўлади ва улар кенг ва тор шаклларда бўлиб фаолиятнинг айнан ўзида амалга оширилади. Фаолият қанча мураккаб бўлса мотивлар ҳам шунча кўпликни ташкил қилади ва биз фаолиятни (ўқиш, меҳнат, ўйин) бажариш жараёнида бу мотивларнинг ҳаммасига жавоб берамиз ва кўзлаган мақсадга еришамиз.
Инсон фаолиятининг мотивлари қоидалар, қонуниятлар, фактлар билан белгиланади, яъни биз фаолият мотивини турлича асослаб борамиз. Бунга фаолият мотивацияси ёки фаолият мотивларини асосланиши деб аталади. Ҳар қандай фаолиятнинг мотивлари асослаб берилганда у инсоният фаолияти учун мазмунли, фойдали ва аҳамиятли бўлади.
Фаолият жараёнида амал қиладиган мотивлар англанган ва англан-маган бўлиши мумкин. Англанган мотивларга қизиқишлар, еътиқод, дунё-қараш, тилаклар киради. Англанмаган мотивларга установкалар (фаолиятни бажаришга тайёргарлик ҳолати) киради.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling