Психологиянинг предмети


Ҳозирги замон психологиясининг тамойиллари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ҳозирги замон психологиясининг тамойиллари 
Психология фанининг ривожланиши қатор босқичларни ўз ичига 
қамраб олиб, бу даврларда самарали тадқиқот ишлари олиб борилган. Айнан 
тадқиқот ишларини самарали бўлиши учун фан доирасида тамойилларни 
ишлаб чиқиш учун зарурат сезила бошлади. Бу борадаги ишлар Америка ва 
бошқа чет эл психологияси йўналишлари намоёндалари томонидан илгари 
сурилди. XX аср бошларида бихевиоризм, фрейдизм йўналишлари вужудга 
келган эди. Бихевиоризм йўналиши ҳайвонларда ўтказилган кузатишлар 
натижасига асосланган бўлиб, унинг намоёндалари Э.Торндайк ва 
Дж.Уотсонлар ҳисобланади. «Бихевиоризм» инглиз тилида “ҳулқ-атвор” 
деган маънони билдиради. Бу оқим психика ва онгни инкор қилиб, ҳулқ 
билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларни, қонуниятларни текширишни 
таклиф қилади. Уларнинг фикрича, психологиянинг вазифаси стимулга 
(қўзғатувчи), яъни сезги аъзоларига таъсир қилаётган қўзғатувчига ўқ отиш,
унга қандай жавоб реакцияси бўлишини, ёки бундай реакцияни қандай 
стимул 
туғдиришини 
олдиндан 
айтиб 
бера 
олишдан 
иборат. 
Бихевиористларнинг формуласи «S -> R» дир. 
Фрейдизм йўналишига веналик психиатр З.Фрейд асос солган. Унинг 
фикрича, одам моҳиятига кўра ҳайвонга ўхшайди. Одамнинг хулқ-атвори 
ва харакатлари иккита тамойилга: роҳатланиш ва реаллик тамойилига 
бўйсундирилган бўлади. Бу оқим ҳам инсоннинг онгига ишонмайди З. 
Фрейд ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги, жамият ва 
маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантириб, ғарб мамлакатларида 
катта эътибор қозонди.
1923-йилда психологларнинг биринчи йиғилишида К.Н.Корнилов 
психологияни қайта қуриш вазифасини илгари сурди. Психология фанини 
ривожлантиришда жудаям катта роль ўйнаган психологлар қуйидагилар: 
Б.Ананьев, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, ЛС.Виготский, Р.С.Немов ва 
бошқалар, шунингдек кейинчалик ўзбекистонда ҳам йирик олимлар 
етишиб чиқди. Улар жумласига М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, М.Воҳидов, 
В.А.Токарева. Р.З.Гайнутдинов, В.М.Каримова, Ғ.Б.Шоумаров, 
Р.И.Суннатова, З.Т.Нишонова ва бошқаларни киритиш мумкин. Юқорида 
номлари тилга олинган олимлар ўзларининг ғоялари ва миллий 
мафкуралар билан ёшларда тафаккур сифатларидан «мустақиллик», 
«танқидийлик» кабиларни шакллантиришга эътибор бермоқдалар.
Ҳозирги мустақиллик шароитида психологияга бўлган талаб-эҳтиёж 
жуда кучайиб кетди. Ёшлар маънавиятини бойитиш учун уларнинг
дунёқараши, тафаккури, иродаси, умуман олганда онгини ўстириш зарур. 
Бунинг учун экспериментал ишларни кучайтириши, таълим жараёнини 
янги технологиялар асосида қайта қуриши лозим. Ҳозирда Республикамиз 


университетларининг психология бўлимлари, кафедра, лабораториялари
илмий фикрлар марказига айлантирилди. 
Мазкур муассасаларда психологик тадқиқотлар ўтказилиб, психик 
жараёнлар, ҳолатлар, шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳиссий-
иродавий соҳасига доир назарий ва амалий билимлар қўлга киритилди. 
Айниқса, фан соҳасида тадқиқотлар шу даражада кўпайдики, улар маълум 
қонун қоидага таяниши лозим. Шу боис олиб борилаётган изланишларга 
асос бўлиши учун тамойиллар ишлаб чиқилди.
Шунга кўра психологиянинг тамойиллари қуйидагича:
1. Детерминизм тамойили; 
2. Онг ва фаолият бирлиги тамойили
3. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши тамойили.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling