Психопатия шахснинг патологик типда ўзгаришига психопатия
Орқа мия қандай тузилган?
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
ora;iq neyro
Орқа мия қандай тузилган?
Орқа мия умуртқа канали ичида жойлашган. Унинг узунлиги ўртача 42–44 см га тенг. Йўғонлиги 2 см атрофида! Орқа мия йўғонлиги ҳар кимнинг бош бармоғи йўғонлиги қандай бўлса, унинг орқа мияси йўғонлиги ҳам шундай ёки сал катта. Инсоннинг қўл ва оёқлари билан бажариладиган барча хатти- ҳаракатларини амалга оширишда ушбу ингичка орқа миянинг ўрни беқиёс. Қўл-оёқлар ва танамизга кўрсатилган ҳар қандай яхши ва ёмон сигналлар дастлаб орқа мияга боради. У ердан эса бош мияга узатилади. Масалан, биз қўлимизни бехосдан қайноқ нарсага тегизсак, ўйлаб ўтирмасдан уни дарров тортиб оламиз. Бу реакция бир сонияга ҳам етмайди. Чунки нерв толалари бўйлаб импульс бир сонияда 50–60 м тезликда ҳаракатланади. Сизнинг қўлингиз неча см? Энди у ёғини ўзингиз ҳисоблайверинг. Тиззага неврологик болғача билан урганда оёқ қисқаришини ҳаммамиз биламиз. Рефлекс – бу турли ташқи таъсиротларга организмнинг жавоб реакцияси дегани. Рефлекс қандай пайдо бўлади? Ташқи сигнал терида жойлашган рецепторлар орқали қабул қилинади ва сезги толалари бўйлаб орқа мияга етиб келади. Бу ерда сезги импульслари ҳаракат импульсларига айланади. Ҳаракат импульслари ҳаракат толалари бўйлаб қўллардаги мускулларга етиб келади ва Сиз қўлингизни дарров тортиб оласиз. Инсоннинг барча фаолияти рефлектор фаолиятдир. Буни исботлаб берган Павлов Нобель мукофотига сазовор бўлг Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling